Султанов Оғабек Султан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талаба ёшларда ижтимоий масъулият тушунчасини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий асослари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Fal1427
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Адилов Зафар Юнусович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Расмий оппонентлар: Хусейнова Абира Амановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Норқобилов Музаффар Жумаевич, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади замонавий Ўзбекистон шароитида талаба-ёшлар ижтимоий масъулиятини ривожлантиришнинг аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талаба-ёшлар ижтимоий масъулиятни оширишнинг фалсафий (қадриятлар), норматив (қонун ва қоидалар), амалий тажриба (хатти-ҳаракат ва ижтимоий лойиҳа), психологик (ўз-ўзини баҳолаш, ошкоралик) каби назарий-методологик асосларига таяниб уни ривожлантиришга хизмат қилувчи таълим ва тарбия ҳамда мустақил фикрлаш, ташаббускорлик ва жамоада фаол иштирок этиш каби сифатларнинг шаклланиш механизмлари асослаб берилган;
Шарқ (Форобийнинг “фозил шаҳар”, Ибн Синонинг ахлоқий камолот, Навоийнинг “комил инсон”, Ғаззолийнинг нафс тарбияси) ва Ғарб (Арастунинг фазилат, Кантнинг бурч ва автономия, Миллнинг умумфойда ва “зарар келтирмаслик”, Дюркгеймнинг ахлоқий тарбия) алломаларининг қарашлари асосида таълим тизимида ижтимоий масъулиятнинг ахлоқий асосларини ўргатиш, қонунга итоаткорлик кўникмаларини шакллантириш, гуманистик фазилатларни (ҳалоллик, адолат, бағрикенглик, масъулият, хизматга тайёрлик) ривожлантириш вазифалари очиб берилган;
Янги Ўзбекистонда талаба-ёшлар ижтимоий масъулиятини шакллантириш тизимининг интеллектуал салоҳияти юқори кадрларни тайёрлаш, инновацион фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш, қатъий тартиб ва интизомни шакллантириш каби устувор йўналишлари ҳамда эркинлик ва масъулият диалектикаси, шахсий манфаат - ижтимоий манфаат уйғунлиги, интизом, ташаббус, жамоавийлик каби хусусиятлари аниқлаштирилган;
Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” консепсиясининг ёшларда масъулиятни идрок этиш, ахлоқий мезонларга риоя этиш ва миллий қадриятларга содиқлик, ростгўйлик, мустақил фикрлаш, инсонпарварлик каби жиҳатлари ижтимоий масъулиятни “билим–ахлоқ–масъулият” триадаси ва “қадрият → меёр → амалиёт → рефлекция” занжири асосида ривожлантириши ҳамда мустақил фикрлаш, ташаббускорлик ва жамоада фаол иштирок этиш каби шаклларда намоён бўлишини таъминлаши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талаба ёшларда ижтимоий мас'улият тушунчасини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий асосларини очиб беришга оид олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
талаба-ёшлар ижтимоий масъулиятни оширишнинг фалсафий (қадриятлар), норматив (қонун ва қоидалар), амалий тажриба (хатти-ҳаракат ва ижтимоий лойиҳа), психологик (ўз-ўзини баҳолаш, ошкоралик) каби назарий-методологик асосларига таяниб уни ривожлантиришга хизмат қилувчи таълим ва тарбия ҳамда мустақил фикрлаш, ташаббускорлик ва жамоада фаол иштирок этиш каби сифатларнинг шаклланиш механизмларига доир илмий асосланган таклиф, тавсиялардан “Хоразм” телеканалида 2024-йилнинг 20-январ ва 16-мартда эфирга узатилган “Ассалом Хоразм” дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда фойданилган (Хоразм вилояти телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 19-мартдаги 280-сон маълумотномаси). Натижада ёшларда инновацион фикрлаш ва креативлик қобилиятларини шакллантиришга, мамлакатимиз ёшларига таълим-тарбия бериш жараёнига хизмат қилган;
Шарқ (Форобийнинг “фозил шаҳар”, Ибн Синонинг ахлоқий камолот, Навоийнинг “комил инсон”, Ғаззолийнинг нафс тарбияси) ва Ғарб (Арастунинг фазилат, Кантнинг бурч ва автономия, Миллнинг умумфойда ва “зарар келтирмаслик”, Дюркгеймнинг ахлоқий тарбия) алломаларининг қарашлари асосида таълим тизимида ижтимоий масъулиятнинг ахлоқий асосларини ўргатиш, қонунга итоаткорлик кўникмаларини шакллантириш, гуманистик фазилатларни (ҳалоллик, адолат, бағрикенглик, масъулият, хизматга тайёрлик) ривожлантириш вазифаларига оид илмий натижалардан “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданият ва санъат тарғибот марказининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлами қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2024-йил 14-майдаги 4/2024-сон “Жадидлар ҳаёти ёшларга ибрат” илмий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2025-йил 16-майдаги МЛ01/01-28-сон маълумотномаси). Натижада, ростгўй, масъулиятли ва мустақил фикрлайдиган шахсларни тарбиялаш, “Янги 0ъзбекистон-маърифатли жамият” консепсиясининг ижтимоий, илмий-амаиий томонларининг мазмунини бойитишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда талаба-ёшлар ижтимоий масъулиятини шакллантириш тизимининг интеллектуал салоҳияти юқори кадрларни тайёрлаш, инновацион фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш, қатъий тартиб ва интизомни шакллантириш каби устувор йўналишлари ҳамда эркинлик ва масъулият диалектикаси, шахсий манфаат - ижтимоий манфаат уйғунлиги, интизом, ташаббус, жамоавийлик каби хусусиятларига доир илмий хулосалар ва янгиликлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг фаолиятида жумладан, 2024-йилда маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ВИИ йўналишида белгиланган “Узлюксиз таълим тизимида маънавий комилликка эришиш ва маърифатли ёшларни тарбиялашга доир чора-тадбирлар” 52-банди “Узлюксиз маънавий тарбия консепсиясида белгиланган мақсад ва вазифалар асосида “Янги куч” маънавий-тарбиявий ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда ҳамда Ёшлар ишлари Агентлигининг ижтимоий лойиҳаларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 5-апрелдаги 10/171-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлигининг 2025-йил 7-апрелдаги 2-15-21-1853-сон маълимотномалари). Натижада, талаба-ёшларда ижтимоий мас'улият тушунчасини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини тадқиқ этишга ҳамда оила, маҳалла, давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” консепсиясининг ёшларда масъулиятни идрок этиш, ахлоқий мезонларга риоя этиш ва миллий қадриятларга содиқлик, ростгўйлик, мустақил фикрлаш, инсонпарварлик каби жиҳатлари ижтимоий масъулиятни “билим–ахлоқ–масъулият” триадаси ва “қадрият → меёр → амалиёт → рефлекция” занжири асосида ривожлантириши ҳамда мустақил фикрлаш, ташаббускорлик ва жамоада фаол иштирок этиш каби шаклларда намоён бўлишига оид илмий-назарий хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029-йилларга мўлжалланган сайловолди дастури 3.3. Партиянинг ёшларга оид давлат сиёсати бобида келтирилган “И. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, маънавий баркамол фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”да келтирилган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2025-йил 19-мартдаги 02/02-25-сон маълумотномаси). Натижада, партия ходимларининг ижтимоий, маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда мафкуравий тарғибот ишларининг мазмунини бойитишга хизмат қилган.