Исмоилова Кутлибика Улуғбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналарнинг инвестицион фаолиятини баҳолашни такомиллаштириш ”. 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2204
Илмий раҳбар: Элмуродов Шохжахон Ғайрат ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Тошкент Кимё халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/08.05.2025.I.133.01
Расмий оппонентлар: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Илёс Хуршидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
 Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналарда инвестицион фаолиятни баҳолашни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхоналарнинг инвестицион фаолиятини баҳолашга динамик инвестиция портфелини оптималлаштириш моделини татбиқ этиш орқали портфель риск даражаси (ПРД ≤ 15 - 20%), диверсификация коэффициенти (ДК ≥ 0,7), кутилган рентабеллик (КР ≈ 12 - 15%) меъёрларида юқори самарадорликка эришиш асосланган;
нархи тез ўзгарадиган активларнинг нарх ўзгаришини баҳолаш моделидан фойдаланиш асосида актив нархининг қисқа муддатдаги (1 - 3 ой) ўзгариши 5 - 7% чегарада аниқ прогноз қилиниши ва риск коэффициенти 0,3 - 0,4 оралиғида сақланиши таъминланиши асосланган;
“Иқтисодий мувозанат моделлари (Equilibrium Models)”дан фойдаланиш орқали инвестиция киритилган активларнинг мувозанат нархини аниқлаш зарурлиги асосланиб, бозорда талаб ва таклиф коэффициенти 1,0±0,1 оралиғида бўлган ҳолатда актив нархи барқарорликка эришиши илмий жиҳатдан асосланган;
корхоналарнинг инвестицион фаолиятига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида “BIOKIMYO” акциядорлик жамияти инвестицион фаолиятининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Корхоналарда инвестицион фаолият баҳолашни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида: 
корхоналарнинг инвестицион фаолиятини баҳолашга динамик инвестиция портфелини оптималлаштириш моделини татбиқ этиш орқали портфель риск даражаси (ПРД ≤ 15 - 20%), диверсификация коэффициенти (ДК ≥ 0,7), кутилган рентабеллик (КР ≈ 12 - 15%) меъёрларида юқори самарадорликка эришиш таклифи  “BIOKIMYO” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“BIOKIMYO” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 21 январдаги 04-25-28/3-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши инвестицион портфелнинг умумий рентабеллиги (E(R))ни 90 фоизгача ҳамда инвестицион рискни 85 фоизгача аниқлик билан ҳисоблаш имконини берган; 
нархи тез ўзгарадиган активларнинг нарх ўзгаришини баҳолаш моделидан фойдаланиш асосида актив нархининг қисқа муддатдаги (1 - 3 ой) ўзгариши 5 - 7% чегарада аниқ прогноз қилиниши ва риск коэффициенти 0,3 - 0,4 оралиғида сақланиши таъминланиши таклифи  “BIOKIMYO” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“BIOKIMYO” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 21 январдаги 04-25-28/3-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши нарх ўзгаришини 95 фоизгача аниқлик билан баҳолаш имконини берган;
“Иқтисодий мувозанат моделлари (Equilibrium Models)”дан фойдаланиш орқали инвестиция киритилган активларнинг мувозанат нархини аниқлаш зарурлиги асосланиб, бозорда талаб ва таклиф коэффициенти 1,0±0,1 оралиғида бўлган ҳолатда актив нархи барқарорликка эришиши таклифи  “BIOKIMYO” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“BIOKIMYO” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 21 январдаги 04-25-28/3-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши мувозанат нархини ва ҳажмини 85 фоизгача аниқлик билан ҳисоблаш имконини берган;
корхоналарнинг инвестицион фаолиятига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида “BIOKIMYO” акциядорлик жамияти инвестицион фаолиятининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “BIOKIMYO” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“BIOKIMYO” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 21 январдаги 04-25-28/3-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши экологик самарадорлик кўрсаткичларини (Environmental Efficiency Index) 90 фоизгача ва экологик инвестицияларнинг қайтиши (Green ROI) 85 фоизгача аниқлик билан ҳисоблаш имконини бериб, экологик таъсир ва иқтисодий самарадорликни баҳолашда юқори даражада ишончли натижаларни таъминлаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish