Уразалиев Камолиддин Тажикуловичнинг 
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.      Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Электрон тижоратни солиққа тортиш маъмуриятчилигини ривожлантириш йўналишлари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Iqt849.
Илмий маслаҳатчи: Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ҳайдаров Низомиддин Ҳамраевич; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Олимжонов Одил Олимович; иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Пардаев Умиджон Уралович.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда электрон тижорат субъектларини солиққа тортиш маъмуриятчилигини ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчиларга фойда ва айланмадан олинадиган солиқлар бўйича пасайтирилган ставкани қўллашда электрон тижорат субъектларининг миллий реестрига киритиш шартини бекор қилиш таклиф этилган;
электрон тижоратни амалга оширувчи солиқ тўловчиларнинг кўрсатилган фаолият турларини амалга оширишдан олинган даромадлари жорий ҳисобот даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этганда 10 фоиз миқдоридаги пасайтирилган фойда солиғи ставкасини қўллаш таклиф этилган;
электрон тижорат операторлари, электрон тижоратда сотувчи бўлган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг электрон тижорат доирасида ҳисоб-китобларини фақат алоҳида банк ҳисобварақларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш таклиф этилган;
ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг электрон тижорат доирасидаги фаолияти натижасида пул маблағлари тарзида олинган даромадлари уларнинг банк картаси бириктирилган алоҳида банк ҳисобварағида ҳисобга олиш, тушадиган маблағлар суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан олинган даромадларни аниқлашда уларни айланмадан олинадиган солиқни тўловчи сифатида тан олиш учун фойдаланиш таклиф этилган;
электрон тижорат операторлари сифатида фақат юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси резидентлари фаолият юритиши мумкинлиги, электрон шартнома ёки битимлар орқали ҳеч қандай мажбуриятлар олмайдиган, фойдаланувчиларга ўзининг ахборот ресурси ёки платформаси орқали товар (иш, хизмат) ҳамда рақамли маҳсулотлар ҳақида маълумот ёки ахборот бериш билан чекланадиган юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор электрон тижорат оператори ҳисобланмаслиги таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимининг барқарорлигини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчиларга фойда солиғи бўйича пасайтирилган ставкани қўллашда электрон тижорат субъектларининг миллий реестрига киритиш шартини бекор қилиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 5-майдаги ЎРҚ-767-сон «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунининг 1-моддасида ўз аксини топган. Натижада, товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи субъектлар фойдасини солиққа тортиш механизми такомиллаштирилган.
товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчилар, агар кўрсатилган фаолият турларини амалга оширишдан олинган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 90 фоизини ташкил эца, 10 фоиз миқдоридаги фойда солиғи ставкасини қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг  2024-йил 24-декабрдаги ЎРҚ-1014-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунининг 3-моддасида ўз аксини топган. Натижада, электрон савдони амалга оширувчи субъектларга фойда солиғи бўйича рағбатлантириш чораларини сақлаган ҳолда давлат бюджетига солиқ тушумларини ошириш механизми такомиллаштирилди.
товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчиларга айланмадан олинадиган солиқ бўйича пасайтирилган ставкани қўллашда электрон тижорат субъектларининг миллий реестрига киритиш шартини бекор қилиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 5-майдаги ЎРҚ-767-сон «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунининг 1-моддасида ўз аксини топган. Натижада, айланмадан олинадиган солиқни тўловчи товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи субъектларни солиққа тортиш механизми такомиллаштирилган.
товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчилар, агар кўрсатилган фаолият турларини амалга оширишдан олинган даромадлар жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 90 фоизини ташкил эца, 3 фоиз миқдоридаги айланмадан олинадиган солиқ ставкасини қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг  2024-йил 24-декабрдаги ЎРҚ-1014-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунининг 3-моддасида ўз аксини топган. Натижада, электрон савдони амалга оширувчи субъектларга айланмадан олинадиган солиқ бўйича рағбатлантириш чораларини сақлаган ҳолда давлат бюджетига солиқ тушумларини ошириш механизми такомиллаштирилди.
электрон тижорат операторлари, электрон тижоратда сотувчи бўлган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек, электрон тижоратда сотувчи ёки буюртма асосида товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи ёхуд йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолиятини амалга оширувчи ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг электрон тижорат доирасида ҳисоб-китобларини фақат алоҳида банк ҳисобварақларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2024-йил 26-декабрдаги 885-сон қарорининг 5-банди 1-хатбошида ўз аксини топган. Натижада, электрон тижорат йўналишида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг солиқ базасини аниқлаш механизми такомиллаштирилган. 
ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг электрон тижорат доирасидаги фаолияти натижасида пул маблағлари тарзида олинган даромадлари ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг банк картаси бириктирилган алоҳида банк ҳисобварағида ҳисобга олиш, тушадиган маблағлар суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан олинган даромадларни аниқлашда ўзини ўзи банд қилган шахсни айланмадан олинадиган солиқни тўловчи сифатида тан олиш учун фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2024-йил 26-декабрдаги 885-сон қарорининг 5-банди 2- ва 3-хатбошиларида ўз аксини топган. Натижада, электрон тижорат соҳасида ўзини ўзи банд қилган шахсларни солиқ базасини аниқлаш механизми такомиллаштирилган. 
электрон тижорат операторлари (электрон савдо платформаси, буюртмалар агрегатори ва рақамли стриминг хизмати операторлари) сифатида фақат юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси резидентлари фаолият юритиши мумкинлиги, электрон шартнома ёки битимлар орқали ҳеч қандай мажбуриятлар олмайдиган, фойдаланувчиларга ўзининг ахборот ресурси ёки платформаси орқали товар (иш, хизмат) ҳамда рақамли маҳсулотлар ҳақида маълумот ёки ахборот бериш билан чекланадиган юридик шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркор электрон тижорат оператори ҳисобланмаслиги ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2024-йил 26-декабрдаги 885-сон қарорининг 2-бандида ўз аксини топган. Натижада, электрон тижорат операторларининг солиққа тортишда мақомини белгилаш орқали солиққа тортиш механизми такомиллаштирилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish