Отабоев Бобур Ибрат ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи ҳамда 12.00.15 – Криминология (юридик фанлар) ихтисосликлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Yu1563. 
Илмий раҳбар: Абзалова Хуршида Мирзиятовна, юридик фанлар доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Тошпўлатов Акром Икромович – юридик фанлар доктори, профессор; Мухиддинов Аброр Ҳикмат ўғли – юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади терроризмни молиялаштириш жиноятини жиноят-ҳуқуқий ва криминологик хусусиятларини таҳлил қилиш, жиноят қонуни нормалари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек унинг содир этилишига олиб келувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда мазкур турдаги жиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини оширишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги :
почта жўнатмалари соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш хавфлари мавжудлиги ушбу соҳада ички назорат тизимини кучайтиришни тақозо этганлиги сабабли почта жўнатмалари бўйича ваколатли давлат органи жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича махсус ваколатли давлат органи билан ҳамкорликда почта алоқасининг миллий оператори учун мазкур соха бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаши ҳамда халқаро ҳамкорликни амалга ошириши, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятлари бажарилишини ташкил этиши ва мувофиқлаштириши зарурлиги асослантирилган; 
почта алоқаси миллий оператори фаолияти орқали пул маблағлари ўтказмалари ва бошқа молиявий операциялар амалга оширилаётганлиги, шу жумладан, мазкур операциялар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғун қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадларида суиистеъмол қилиниши эҳтимоли мавжудлиги сабабли почта алоқаси миллий операторининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ пул маблағлари операциялари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолат ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш мажбуриятини назарда тутувчи тегишли қоидани киритиш асослантирилган;
нобанк кредит ташкилотлари ва микромолия муассасалари фаолиятининг жадал ривожланиши, молиявий хизматлар бозорида уларнинг улушининг ортиши ҳамда ушбу соҳада пул маблағларининг айланиши ҳажмининг кўпайиши терроризмни молиялаштиришга йўл очиши мумкинлиги сабабли нобанк кредит ташкилотлари фаолиятига қўйиладиган талаблар нафақат нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиявий фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларига, балки жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига ҳам албатта риоя этилишини кўзда тутиши кераклиги ҳақидаги қоидани мустаҳкамлаш асослантирилган;
молия секторининг барқарорлигини таъминлаш ва халқаро мажбуриятларни бажариш мақсадида мазкур ташкилотларни бошқарувчи шахсларга нисбатан қўйиладиган талабларни кучайтириш зарурияти сабабли нобанк кредит ташкилотлари раҳбар ходимларига қўйиладиган талабларга терроризмни молиялаштириш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун судланганлик ҳолатини бекор қилмасликёки олиб ташламаслик тўғрисидаги шартни киритиш зарурлиги асослантирилган;
халқаро нормалар талабларини лозим даражада бажариш ва миллий қонунчилигимизни уларга мувофиқлаштиришимиз лозимлиги сабабли Марказий банкка нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиявий фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини, жумладан белгиланган пруденсиал меъёрларни бузганлик, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаганлик учун нобанк кредит ташкилотларига нисбатан чоралар ва жазо чоралари қўллаш ваколатини бериш асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Терроризмни молиялаштиришнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатларига оид тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ваколатли давлат органи, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича махсус ваколатли давлат органи билан ҳамкорликда, миллий почта алоқаси оператори учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаши; почта алоқаси соҳасида, шу жумладан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириши, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятлари бажарилишини ташкил этиши ва мувофиқлаштириши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 9-июндаги ЎРҚ-777-сонли “Почта алоқаси тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасини ишлаб чиқишда фодаланилган. Ушбу таклиф жиноят ҳуқуқи ва жиноятларни олдини олиш нуқтаи назаридан почта алоқаси тизимидан фойдаланиб жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролларини молиялаштириш каби оғир жиноятларни барвақт аниқлаш, чеклаш ва профилактика қилишга хизмат қилади;
миллий почта алоқаси оператори жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ пул маблағлари операциялари тўғрисидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этиши шартлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 9-июндаги ЎРҚ-777-сонли “Почта алоқаси тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу таклиф жиноят ҳуқуқи ва жиноятларни олдини олиш нуқтаи назаридан жиноий йўл билан олинган даромадларни яшириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролларини молиялаштиришга доир молиявий ҳаракатларни аниқлаш ва уларнинг олдини олишда давлат назорати ва жавобгарликни таъминлашга хизмат қилади;
нобанк кредит ташкилотлари фаолиятига қўйиладиган талабларда нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиявий фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш шарти бўлиши лозимлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 20-апрелдаги ЎРҚ-765-сонли “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиявий фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу таклиф жиноят ҳуқуқи ва жиноятларни олдини олиш нуқтаи назаридан нобанк кредит ташкилотлари орқали жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролларини молиялаштиришга қарши самарали ҳуқуқий назоратни таъминлаш ва бу орқали молиявий жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади;
терроризмни молиялаштириш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар нобанк кредит ташкилотларининг раҳбар лавозимларини эгаллаш ҳуқуқига эга эмаслиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 20-апрелдаги ЎРҚ-765-сонли “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу таклиф жиноят ҳуқуқи ва жиноятларни олдини олиш нуқтаи назаридан молиявий тизимда ишончлиликни таъминлаш, жиноий фаолият билан алоқадор шахсларнинг нобанк кредит ташкилотлари орқали жиноятлар содир этишининг олдини олиш ва коррупсиявий ҳамда иқтисодий жиноятларни олдини олишга хизмат қилади;
марказий банк нобанк кредит ташкилотларига нисбатан нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини, шу жумладан белгиланган пруденсиал нормативларни ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун чоралар ва санксиялар қўллаши мумкинлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 20-апрелдаги ЎРҚ-765-сон “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 28-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу таклиф нобанк кредит ташкилотлари фаолиятида молиявий жиноятларни ҳамда терроризмни молиялаштиришни олдини олиш, қонунбузарликлар учун самарали жазо муқаррарлигини таъминлаш ва профилактика механизмларини кучайтиришга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish