Турдиева Узайда Омирбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда капитал бозори инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий йўллари ”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4130.
Илмий раҳбар: Таженова Гулбаҳар Есбосиновна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори PhD, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ Давлат Университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент, Саипназаров Шербек Шалавбекович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда капитал бозори инфратузилмасини ривожлантириш бўйича илмий – амалий аҳамиятга эга бўлган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
давлат тасарруфидаги йирик корхоналар ва тижорат банклари акцияларини фонд биржаси орқали оммавий (бирламчи (ИПО) ва иккиламчи (СПО)) жойлаштиришни янада такомиллаштириш таклиф этилган;
давлат қимматли қоғозларининг иккиламчи бозорини ривожлантириш ҳамда инфратузилмани ривожлантиришни мақсадли молиялаштириш учун давлат қимматли қоғозларини чиқариш амалиётини жорий этиш таклиф этилган;
давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарнинг акциялари фонд бозорида оммавий таклиф қилиш орқали жойлаштирилгандан сўнг камида етти йил давомида мазкур корхоналар соф фойдасининг камида 30 фоизи дивиденд тўлашга йўналтириш таклиф этилган;
давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган давлат иштирокидаги корхоналар бир молия йилида жалб қиладиган жами маблағларининг бир қисмини маҳаллий капитал бозорида биржа ва корпоратив облигацияларни қимматли қоғозларнинг уюшган савдоларида жойлаштириш орқали жалб этиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда капитал бозори инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат тасарруфидаги йирик корхоналар ва тижорат банклари акцияларини фонд биржаси орқали оммавий (бирламчи (ИПО) ва иккиламчи (СПО)) жойлаштиришни янада такомиллаштириш таклифи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётига жорий қилинган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 16 августдаги ПC/-01-09/258-маълумотномаси). Натижада, ИПО ва СПО орқали акцияларни оммавий жойлаштириш хусусий ва институционал инвесторларни бозорга жалб қилишга имкон беради. Бу эса инвестиция муҳитини янада ҳам яхшилашга эришилган.
давлат қимматли қоғозларининг иккиламчи бозорини ривожлантириш ҳамда инфратузилмани ривожлантиришни мақсадли молиялаштириш учун давлат қимматли қоғозларини чиқариш амалиётини жорий этиш таклифи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётига жорий қилинган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 16 августдаги ПC/-01-09/258-маълумотномаси). Натижада, иккиламчи бозорда давлат облигацияларининг муомалада бўлиши орқали савдо ҳажмлари ортиб, бозор ликвидлиги яхшиланади.
давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарнинг акциялари фонд бозорида оммавий таклиф қилиш орқали жойлаштирилгандан сўнг камида етти йил давомида мазкур корхоналар соф фойдасининг камида 30 фоизи дивиденд тўлашга йўналтириш таклифи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётига жорий қилинган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 16 августдаги ПC/-01-09/258-маълумотномаси). Натижада, инвесторлар учун дивидендлар орқали барқарор даромад манбаи яратилади, бу акцияларнинг жозибадорлигини оширади ва ИПО/СПО жараёнларига қизиқишни кучайтиради.
давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган давлат иштирокидаги корхоналар бир молия йилида жалб қиладиган жами маблағларининг бир қисмини маҳаллий капитал бозорида биржа ва корпоратив облигацияларни қимматли қоғозларнинг уюшган савдоларида жойлаштириш орқали жалб этиш таклифи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётига жорий қилинган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 16 августдаги ПC/-01-09/258-маълумотномаси). Натижада, маҳаллий капитал бозорида ликвидлик ва фаоллик ошади, чунки йирик корхоналарнинг корпоратив облигациялари орқали янги молиявий инструментлар пайдо бўлади.