Насирова Хатидже Камолжоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат чиқиндиларининг бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “ Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4511. 
Илмий раҳбар: Рахимова Гузалбегим Муродовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий Тадқиқот Университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01
 Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Абдуғафур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нефт ва газ саноатида шаклланувчи чиқиндиларнинг бухгалтерия ҳисоби ташкил этиш ва такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
нефт саноати корхоналарида товар-моддий захиралар ҳисобидаги ноаниқликларни бартараф этиш мақсадида 1091-“Нефт саноати чиқиндилари” ишчи счётини киритиш таклиф этилган;
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида саноат корхоналарининг ҳисобот давридаги чиқиндилар ҳажмига оид ахборотларини ёритиб берувчи ҳисобварақ-фактуранинг намунавий шакли ишлаб чиқилган;
нефт саноати корхоналарида маҳсулот таннархини тўғри аниқлаш мақсадида 2311-“Чиқиндиларни қайта ишлаш харажатлари” ишчи счётини киритиш асосланган;
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида саноат корхоналарининг чиқинди чиқаришга оид харажатларини акс эттирувчи фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботнинг такомиллашган вариантини қўллаш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат чиқиндиларининг ҳисобини жорий қилиш ва такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
нефт саноати корхоналарида товар-моддий захиралар ҳисобидаги ноаниқликларни бартараф этиш мақсадида 1091-“Нефт саноати чиқиндилари” ишчи счётини киритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия Вазирлиги томонидан 2025 йил 22 февралдаги 02/28-1-3993-сон маълумотномаси, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 2025 йилл 25 февралдаги  03-18-8-186-сон маълумотномаси). Натижада, нефт саноатидаги чиқиндилар (масалан, нефт шламлари, сув-нефт аралашмалари, технологик чиқиндилар) алоҳида счётда юритилиши ҳисоботларда аниқликни таъминланган. 
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида саноат корхоналарининг ҳисобот давридаги чиқиндилар ҳажмига оид ахборотларини ёритиб берувчи ҳисобварақ-фактуранинг намунавий шакли ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия Вазирлиги томонидан 2025 йил 22 февралдаги 02/28-1-3993-сон маълумотномаси, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 2025 йилл 25 февралдаги 03-18-8-186-сон маълумотномаси). Натижада, намунавий ҳисобварақ-фактура шаклини жорий этиш, саноат корхоналарида халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ чиқиндилар ҳисобини юритишга, ахборотни аниқ, шаффоф ва фойдаланувчи учун тушунарли шаклда тақдим этишга хизмат қилган.
нефт саноати корхоналарида маҳсулот таннархини тўғри аниқлаш мақсадида 2311-“Чиқиндиларни қайта ишлаш харажатлари” ишчи счётини киритиш таклифи  Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия Вазирлиги томонидан 2025 йил 22 февралдаги 02/28-1-3993-сон маълумотномаси, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 2025 йилл 25 февралдаги  03-18-8-186-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида асосий маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш билан боғлиқ харажатлар алоҳида счётда юритилиши, маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини тўғри аниқлашга ёрдам берган.
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида саноат корхоналарининг чиқинди чиқаришга оид харажатларини акс эттирувчи фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботнинг такомиллашган вариантини қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия Вазирлиги томонидан 2025 йил 22 февралдаги 02/28-1-3993-сон маълумотномаси, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 2025 йилл 25 февралдаги  03-18-8-186-сон маълумотномаси). Натижада, чиқиндиларни ҳисобга олиш ва акс эттириш бўйича такомиллашган молиявий ҳисоботни жорий этиш бу нафақат бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил этиш, балки салоҳиятли харажатларни оптималлаштириш, экологик жавобгарликни таъминлаш ва инвесторлар ишончини оширишга хизмат қиладиган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish