АБДУРАХМАНОВ Гулмурза: «Металл  оксидлари  билан  легирланган  ишқорсиз қўрғошин-силикат  шишалар  структураси  ва транспорт  хоссаларининг  ўзига  хос  жиҳатлари» (01.04.07) – ЎзР ФА Ядро физикаси институти ва Ўзбекистон Миллий университети (100214, Тошкент ш., Улугбек шахарчаси, ЯФИ; тел.: 289-31-41, факс 150-30-80, е-mail: info@inp.uz) (диссертация рус тилида)

    

    Иш бажарилган ташкилот: ЎзР ФА Энергетика ва автоматика институти

    Расмий оппонентлар: Р.А.Муминов, С.И.Власов, Э.М.Ибрагимова

    Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети

    Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.

 

    I. Тадқиқотнинг мақсади- 3d- и 4d-металларнинг оксидлари билан легирланган силикат шишанинг электр ўтказувчанлиги ва термоэюк коэффициентини белгилайдиган физикавий механизмларни, бу хусусиятларнинг шиша ҳамда лигатура таркиби, синтез шароити билан қандай боғланганини аниқлашдан иборат бўлиб, бу, ўз навбатида, самарали ва арзон термоэлектрик материаллар синтезининг илмий асосларини яратишга қаратилган.

    II. Диссертация натижаларининг илмий янгилиги:

    шиша таркиби ва лигатура тури, легирлаш температураси ва давомийлигининг сизиб ўтиш бўсағаси ва ўтказувчанлик қийматига таъсири лигатура заррачалари атрофида диффузия зонаси ҳосил бўлишининг ва бу зонада шишанинг ўз ўтказувчанлиги  σ ≈ 10‑16 Ом‑1см‑1 дан 40‑400 Ом‑1см‑1 гача ошиши оқибати эканлиги асосланган (World J. Condensed Matter Physics. - Irvine (USA), 2011. – vol. 1, N. 2. – pp. 19 - 23. Technical Physics. Russian J. of Applied Physics. - S.-Petersburg, 1995. - v. 65, N 7. – pp. 178-181);

легирланган шиша электр ўтказувчанлигининг механизми таклиф қилинган ва тажрибада исботланган, бунда ўтказувчанликнинг 0,015–1123 К оралиғида температура бўйлаб ўзгариши киришма зоначаси билан нанокристалларнинг биргаликдаги фаолияти натижаси эканлиги ҳамда бу жараёнда электронлар ва фононлар ўзаро таъсирининг аҳамияти аниқланган (Phys. Stat. Sol.(a). - Elsevier, 2005. – vol. 202, N. 9. – pp. 1799 – 1802);

    электр ўтказувчанлиги 40-400 Ом-1см-1, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,5‑1 Вт·м1К-1 ва 800-1000 К оралиғида термоэюк коэффициенти S = 1,1 мВ/К бўлганлиги легирланган силикат шишанинг термоэлектрик самарадорлиги юқорилигига олиб келиши кўрсатилган (Applied Solar Energy. - Allerton Press. Inc., 2012. - vol. 48, N 1. – pp. 10-13).

    III. Диссертацияни амалиётга жорий этилган натижалари ва уларнинг самарадорлиги: Легирланган силикат шишанинг транспорт хоссаларини ўрганиш натижалари Давлат илмий-техника дастурлари доирасида А-10.17 “Ясси-параллел структураларда сигналларни ўзгартириш усулларини тадқиқ қилиш ва яратиш. Функционал электроника асосларини яратиш ва шу асосда ўлчаш ҳамда функционал ўзгартириш қурилмаларини тайёрлаш” (2003-2005), А-13.185 “Ўлчанаётган занжирдан гальваник изоляция қилинган интеллектуал датчиклар яратиш” (2006-2008) бажарилган лойиҳаларида фойдаланилди (ЎзФА Энергетика ва автоматика институти Илмий кенгашининг 06.02.2014 даги мажлисининг 2-сонли баённомасидан кўчирма). Бу натижалар альтернатив энергия манбаларида ва энергетик чиқиндилардан фойдаланиш учун термоэлектрик ўзгартгичлар яратишда, республикамиз олий таълим муассасаларида “конденсатланган ҳолат физикаси” ва “материалшунослик” йўналишлари бўйича ўқитиш жараёнида ишлатилиши мумкин.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш