Мухторова Индирабону Яшарбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Саёҳларга транспорт хизмати кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштириш”, 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” ва 08.00.17 – “Туризм ва меҳмонхона фаолияти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt5259
Илмий раҳбари: Хўжаев Фазлиддин Элмуродович иқтисодиёт фанлари бўйча фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Саидов Машал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Равшанов Тўйли Гулмурадович, иқтисодиёт фанлари бўйча фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик ва бизнес Олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Саййоҳларга транспорт хизматлари коʻрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолийатини барқарор ривожланиш омили боʻлган транспорт муносабатлари тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “сайёҳлик транспорт хизматлари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни халқаро ва маҳаллий туристик ҳаракатни таъминлаш мақсадида сайёҳлар ва уларнинг юкларини бир манзилдан иккинчисига хавфсиз, қулай ва самарали тарзда ташиш бўйича кўрсатиладиган транспорт хизматларининг мажмуасини туристик маҳсулотнинг ажралмас таркибий қисми сифатида ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, транспорт инфратузилмасини диверсификация қилиш, меҳмонхона ва бошқа хизмат соҳалари билан кооперациялашган ҳолда, мамлакатнинг туристик салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда ундан барқарор иқтисодий фойда олиш имкониятларини кенгайтириш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
сайёҳлик транспорт хизматларининг ривожланганлик даражаси ва сифатини баҳолаш услуби эгалик, фойдаланиш тури, функсионал мақсади, мулкчилик тури, ривожланиш даражасидан иборат бешта мезон асосида сайёҳларга транспорт хизмати кўрсатиш инфратузилмаси таснифини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
сайёҳларга транспорт хизматлари кўрсатишда истеъмолчиларнинг асосий мотивацион омиллари таъсирини баҳолаш — хизмат сифати (ИХС = 0,45), нархнинг мақбуллиги (ИНМ = 0,37), ҳайдовчи муомаласи (ИҲМ = 0,28), хавфсизлик (ИХ = 0,68) омилларини ўзаро таъсирини яҳлит индекс ёрдамида ифодалаш орқали такомиллаштирилган;
сайёҳларга транспорт хизматлари кўрсатишда хавфсизлик, ҳайдовчи муомаласи ва нарх мақбуллиги даражасини қамраб олувчи кўп омилли регрессия модели ёрдамида 2027 йилга қадар транспорт корхоналари йиллик даромадининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасида сайёҳларга транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “сайёҳлик транспорт хизматлари” тушунчасининг иқтисодий мазмунини халқаро ва маҳаллий туристик ҳаракатни таъминлаш мақсадида сайёҳлар ва уларнинг юкларини бир манзилдан иккинчисига хавфсиз, қулай ва самарали тарзда ташиш бўйича кўрсатиладиган транспорт хизматларининг мажмуасини туристик маҳсулотнинг ажралмас таркибий қисми сифатида ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, транспорт инфратузилмасини диверсификация қилиш, меҳмонхона ва бошқа хизмат соҳалари билан кооперациялашган ҳолда, мамлакатнинг туристик салоҳиятини реаллаштириш ҳамда ундан барқарор иқтисодий фойда олиш имкониятларини кенгайтириш нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Халқаро логистика” номли дарсликни тайёрлашда фойдаданилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 14-июлдаги 228-сон буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда мамлакатнинг туристик салоҳиятини реаллаштириш ҳамда ундан барқарор иқтисодий фойда олиш имкониятларини кенгайтириш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган сайёҳлик транспорт хизматлари тушунчаси бўйича назарий билимларни чуқурлаштириш имкони яратилган;
сайёҳлик транспорт хизматларининг ривожланганлик даражаси ва сифатини баҳолаш услуби эгалик, фойдаланиш тури, функсионал мақсади, мулкчилик тури, ривожланиш даражасидан иборат бешта мезон асосида сайёҳларга транспорт хизмати кўрсатиш инфратузилмаси таснифини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштириш таклифи Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитасининг 2025-йилнинг 14 июлдаги 03-10-17-6363-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туризм ва транспортнинг қуйи тизими сифатида туризмнинг транспорт инфратузилмасининг консептуал аппаратига аниқлик киритилиб, сайёҳларга транспорт хизматлари кўрсатишнинг ҳозирги босқичда сайёҳлик тизимидаги ролига объектив баҳо бериш имкони яратилган;
сайёҳларга транспорт хизматлари кўрсатишда истеъмолчиларнинг асосий мотивасион омиллари таъсирини баҳолаш хизмат сифати (ИХС = 0,45), нархнинг мақбуллиги (ИНМ = 0,37), ҳайдовчи муомаласи (ИҲМ = 0,28), хавфсизлик (ИХ = 0,68) омилларни ўзаро таъсирини яхлит индекс ёрдамида ифодалаш орқали такомиллаштириш таклифи Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитасининг 2025-йилнинг 14 июлдаги 03-10-17-6363-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Траwелл” МЧЖ ва “Модерн Cарс” МЧЖда сайёҳларга транспорт хизмат кўрсатиш учун янги транспорт воситаларидан фойдаланиш натижасида харажатларни тежаш ҳисобига МЧЖ даромади 4,3% ва 2,9% фоизга ошишига эришилган;
сайёҳларга транспорт хизматлари кўрсатишда хавфсизлик, ҳайдовчи муомаласи ва нарх мақбуллиги даражасини қамраб олувчи кўп омилли регрессия модели ёрдамида 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган транспорт корхоналари йиллик даромадининг прогноз кўрсаткичларидан “Траwелл” МЧЖ ва “Модерн Cарс” МЧЖнинг истиқболни молиявий режалаштириш жараёнларида қўлланилган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитасининг 2025-йилнинг 14 июлдаги 03-10-17-6363-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Траwелл” МЧЖ ва “Модерн Cарс” МЧЖда сайёҳларга транспорт хизматлари кўрсатишда хавфсизлик, ҳайдовчи муомаласи ва нарх мақбуллиги даражасининг ўзаро мувофиқ меъёрий кўрсаткичларини таъминлаш орқали истиқболда йиллик даромаднинг юқори ҳажмига эришиш имкони асосланган.