Ғаниева Гулхайё Ислом қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “III синф ўқувчиларида ижтимоий фикрлашни фанлараро медиатаълим воситалари асосида шакллантириш методикаси”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган B2024.4.PhD/Ped5008
Илмий раҳбар: Махмудов Юсуп Ғаниевич, Термиз давлат педагогика институти профессори, педагогика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи Термиз давлат педагогика институти, Илмий кенгаш рақами: PhD.03/30.07.2024.Ped.180.01
Расмий оппонентлар: 
биринчи оппонент - Адизов Бахтиёр Рахмонович – Бухоро давлат университети профессори, педагогика фанлари доктори;
иккинчи оппонент - Холов Олим Чоршамиевич – Термиз иқтисодиёт ва сервис университети доценти, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади III синф ўқувчиларида ижтимоий фикрлашни фанлараро медиатаълим воситалари асосида шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
III синф ўқувчиларида ижтимоий фикрлашни шакллантириш жараёни медиатаълим воситалари асосида дивергент ва конвергент тафаккур омиллари уйғунлигида ҳамда этномаданий контекст (миллий қадриятлар, урф-одатлар ва маданий муҳит) билан боғлиқ ҳолда илмий  асосланган;
III синф ўқувчиларида ижтимоий фикрлашни шакллантиришга қаратилган интеграл модел мазмуни медиатаълимнинг мослашувчанлик тамойили (вариативлик, конгруентлик ва интерфаоллик) ҳамда мақсадли, методологик, ташкилий ва натижавий компонентлар уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
III синф “Тарбия” фани дарсларида медиатаълим воситалари (интерфаол веб-илова, подcаст, анимацион дастур, диафилм) орқали ўқувчиларда ижтимоий фикрлаш ва ахлоқий-маданий қадриятларни шакллантиришнинг интеллектуал тарбиявий имкониятлари аниқлаштирилган; 
III синф ўқувчиларида ижтимоий фикрлашни шакллантириш методикаси самарадорлиги ўқитиш тамойилларини изчил қўллаш ҳамда ахборотлашган таълим шароитида репродуктив, продуктив ва ижодий топшириқлар билан диагностик усуллар мажмуасини жорий этиш орқали назорат–тажриба синовлари натижасида аниқлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. III синф ўқувчиларида ижтимоий фикрлашни фанлараро медиатаълим воситалари асосида шакллантириш методикасига оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
III синф ўқувчиларида ижтимоий фикрлашни шакллантириш жараёни медиатаълим воситалари асосида дивергент ва конвергент тафаккур омиллари уйғунлигида ҳамда этномаданий контекст (миллий қадриятлар, урф-одатлар ва маданий муҳит) билан боғлиқ ҳолда илмий  асосланган таклиф ва тавсиялардан бошланғич таълим Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 22-ноябрдаги 01/11-1-991-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда ижтимоий фикрлашни фанлараро шакллантириш билан боғлиқ назарий билим, амалий кўникма, малака ва компетенсияларни қарор топтиришга хизмат қилган;
III синф ўқувчиларида ижтимоий фикрлашни шакллантиришга қаратилган интеграл модел мазмуни медиатаълимнинг мослашувчанлик тамойили (вариативлик, конгруентлик ва интерфаоллик) ҳамда мақсадли, методологик, ташкилий ва натижавий компонентлар уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштириш ҳамда III синф “Тарбия” фани дарсларида медиатаълим воситалари (интерфаол веб-илова, подcаст, анимацион дастур, диафилм) орқали ўқувчиларда ижтимоий фикрлаш ва ахлоқий-маданий қадриятларни шакллантиришнинг интеллектуал тарбиявий имкониятларини аниқлаштиришга оид методик тавсиялардан “Синфдан ташқари ишларни ташкил этиш методикаси” номли электрон ўқув-қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази”нинг депонентлаш тўғрисидаги гувоҳномаси, 008866-рақамли гувоҳнома). Натижада, ИИИ-синф ўқувчиларида ижтимоий фикрлашни фанлараро медиатаълим воситалари асосида шакллантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
III синф ўқувчиларида ижтимоий фикрлашни шакллантириш методикаси самарадорлиги ўқитиш тамойилларини изчил қўллаш ҳамда ахборотлашган таълим шароитида репродуктив, продуктив ва ижодий топшириқлар билан диагностик усуллар мажмуасини жорий этиш орқали назорат–тажриба синовлари натижасида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалида 2022-2023-йилларда бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 12-майдаги 213-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда ижтимоий фикрлашни шакллантиришга доир фаолият самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish