Гулямова Гулноз Баходировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш ички ишлар ходимларининг ватанпарварлик руҳида тарбиялаш методикасини такомиллаштириш (фалсафий фанлар материаллари мисолида)” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped4323
Илмий раҳбар: Хажиева Максуда Султановна редагогика фанлари доктори, ррофессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.03/31.10.2024.Ped.187.01 рақмли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: 
Қуранов Муҳаммад, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Юсупов Конисбой Абилович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги институти  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёш ички ишлар ходимларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш ички ишлар ходимларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг дидактик имкониятлари ички ишлар тизимининг ўзига хослиги, интизом, садоқат, қатъиятлилик асосида ватанпарварликни ҳаётий фаолиятга интеграция қилиш ҳамда ёш ходимларнинг шахсий эҳтиёжлари, касбий фаолияти, хизмат вазифалари, миллий қадриятлар тизими ва педагогик ёндашувлар асосида аниқлаштирилган;
ёш ички ишлар ходимларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш модели экспериментал тадқиқот динамикасини таъминлашда қадриятларнинг систематик интеграцияси, итератив ва инсентив парадигмаларнинг амалий натижадорлигига эришиш ҳамда замонавий интердиссиплинар таълим, нарратив ва иммерсив таълим каби аналогик методларни тадбиқ этишга устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ёш ички ишлар ходимларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш методикаси илмий-назарий, тарбиявий-методик, миллий-маънавий, касбий-психологик омилларнинг таъсирчанлигини мувофиқлаштирган ҳолда ташкилот доирасида тарбиявий ва жамоавий муҳит имкониятларини таснифлаш, ёш ходимларнинг касбий шаклланиш босқичлари, мотивацияси ва стрессга чидамлилигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ёш ички ишлар ходимларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш методикасининг самарадорлиги гуманистик, ситуатив, контекстуал, рефлексив, интегратив ва диверсатив консептуал ёндашувларнинг богʻлиқлигини қадриятлар тизимида аниқлаштириш,  “Хизматий-ситуацион интеграциялашган тарбия усули”ни киритиш, ҳалоллик ва поклик, адолатпарварлик ва масъулятлилик, ҳурмат ва хушмуомилалик, ахлоқий мустаҳкамлик мезонларига кўра статистик аниқлаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида ички ишлар ходимларининг маънавий маданияти ва ватанпарварлик туйғусини юксалтириш омиллари бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар асосида:
ёш ички ишлар ходимларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг дидактик имкониятлари ички ишлар тизимининг ўзига хослиги, интизом, садоқат, қатъиятлилик асосида ватанпарварликни ҳаётий фаолиятга интеграция қилиш ҳамда ёш ходимларнинг шахсий эҳтиёжлари, касбий фаолияти, хизмат вазифалари, миллий қадриятлар тизими ва педагогик ёндашувларга оид илмий хулосалар “Ижтимоий фалсафа” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сонли буйруғи билан тасдиқланган 277-396-рақамли гувоҳнома). Натижада, ёш ички ишлар ходимларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ахлоқий фазиларларни шакллантиришга, шунингдек, мамлакатимизда баркамол авлодни дунёқарашини юксалтириш, билимларни чуқур эгаллашларига хизмат қилган; 
ёш ички ишлар ходимларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш методикаси илмий-назарий, тарбиявий-методик, миллий-маънавий, касбий-психологик омилларнинг таъсирчанлигини мувофиқлаштирган ҳолда ташкилот доирасида тарбиявий ва жамоавий муҳит имкониятларини таснифлаш, ёш ходимларнинг касбий шаклланиш босқичлари, мотивацияси ва стрессга чидамлилигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Ижтимоий фалсафа” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сонли буйруғи билан тасдиқланган 277-396-рақамли гувоҳнома). Натижада, ички ишлар ходимлари фаолиятида маънавий-ахлоқий фазилатлар ва ватанпарварлик туйғусини юксалтиришга хизмат қилган;
ёш ички ишлар ходимларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш модели экспериментал тадқиқот динамикасини таъминлашда қадриятларнинг систематик интеграцияси, итератив ва инсентив парадигмаларнинг амалий натижадорлигига эришиш ҳамда замонавий интердиссиплинар таълим, нарратив ва иммерсив таълим каби аналогик методларни тадбиқ этишга устиворлик бериш асосида такомиллаштирилганлигига оид тавсиялар “Ижтимоий фалсафа” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сонли буйруғи билан тасдиқланган 277-396-рақамли гувоҳнома). Натижада, ёш ички ишлар ходимларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашни тизимли, мослашувчан, самарали ва шахсга йўналтирилган тарзда ташкил этиш имкониятлари оширилди.
ёш ички ишлар ходимларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш методикасининг самарадорлиги гуманистик, ситуатив, контекстуал, рефлексив, интегратив ва диверсатив консептуал ёндашувларнинг богʻлиқлигини қадриятлар тизимида  “Хизматий-ситуацион интеграциялашган тарбия усули”ни киритиш, ҳалоллик ва поклик, адолатпарварлик ва масъулятлилик, ҳурмат ва хушмуомилалик, ахлоқий мустаҳкамлик мезонларига кўра статистик аниқлаштирилганлигига оид хулосалар ва амалий тавсиялардан Оъзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Оъзбекистон” телеканали эфирга узатилувчи “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Оъзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 10-декабрдаги 04-36-1276-сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон ёшларини, хусусан ёш ички ишлар ходимларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда маънавий-ахлоқий тафаккурини юксалтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish