Кутлимуратова Наргиза Рустамовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳусайн Воиз Кошифийнинг педагогик ғоялари асосида  талабаларда маънавий-ахлоқий жиҳатларини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped3991
 Илмий раҳбар: Хажиева Максуда Султоновна, Педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.03.31.10.2024.Ped.187.01 рақмли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори(DSc), профессор; Нарзикулова Дилноза Хошимжоновна, педагогика фанлари доктори(DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ҳусайн Воиз Кошифийнинг педагогик ғоялари асосида талабаларда маънавий-ахлоқий жиҳатларини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
   Ҳусайн Воиз Кошифийнинг ҳаёт йўли ва педагогик меросини ривожланишининг тарихий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий муҳити тадқиқ этилиб, алломанинг педагогик қарашлари негизида ишлаб чиқилган методик ёндашувларни бугунги кун талаблари ракурсида ўрганиш ва глобал аспектдаги тадқиқотлар моҳиятидаги доминант илмий мулоҳазаларни ретроспектив таҳлил усулида назарий тавсифлаш асосида очиб берилган;
 мутафаккирнинг адолатли жамият, одил шоҳ, одоб-ахлоқли фарзанд, таълим-тарбия тўғрисидаги ғояларини таълим-тарбия жараёнига тадбиқ этишнинг шакл, услуб ва методик аспектлари кўрсатиб ўтилган ҳамда талабаларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатлари ривожлантиришнинг дидактик воситаларига горизонтал ва вертикал интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;
Ҳусайн Воиз Кошифийнинг ахлоқий таълимотлари асосида яратилган педагогик ва дидактик омиллар ёрдамида, унинг таълим-тарбияга оид ахлоқий ғояларидан фойдаланиб, талабалар импровизацион фаолиятини (фикр, дунёқараш, ижодий жараёнлар) ривожлантиришга қаратилган таълим технологиялари дидактик ва методик компонентларига когнитив ва прагматик ёндашувлар орқали интеграциялш асосида такомиллаштирилган;
мутафаккирнинг педагогик ғояларидан замонавий таълимда фойдаланишнинг методик имкониятлари дарс жараёнига узвийлик ва изчиллик тамойиллари асосида  фойдаланишнинг самарадорлик даражаларини баҳолаш мезонлари (автокомпетентлик, рефлексивлик, коммуникативлик) тажриба-синов ишларининг фактларга асосланганлиги, фактларнинг эса аниқлиги, илмий асосланганлиги ва назарий қоидалар билан статисктик маълумотлари орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳусайн Воиз Кошифийнинг педагогик ғоялари асосида талабаларда маънавий-ахлоқий жиҳатларини ривожлантириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва илмий-методик тавсиялар асосида:
Ҳусайн Воиз Кошифийнинг ҳаёт йўли ва педагогик меросини ривожланишининг тарихий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий муҳити тадқиқ этилиб, алломанинг педагогик қарашларига негизида ишлаб чиқилган методик ёндашувларни бугунги кун талаблари ракурсида ўрганиш ва глобал аспектдаги тадқиқотлар моҳиятидаги доминант илмий мулоҳазаларни ретроспектив таҳлил усулида назарий тавсифлаш асосида очиб беришга доир таклиф ва илмий-методик тавсиялар “Умумий педагогика ва психология” дарслиги мазмунига сингдирилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сонли буйруғи билан тасдиқланган 333-178-рақамли гувоҳнома); натижада, бу таклиф ва илмий-методик тавсиялар Ҳусайн Воиз Кошифийнинг педагогик қарашлари асосида талабаларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини такомиллаштириш жараёнини оптималлаштириш имконини берди;
Мутафаккирнинг адолатли жамият, одил шоҳ, одоб-ахлоқли фарзанд, таълим-тарбия тўғрисидаги ғояларини таълим-тарбия жараёнига тадбиқ этишнинг шакл, услуб ва методик аспектлари кўрсатиб ўтилган ҳамда талабаларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатлари ривожлантиришнинг дидактик воситаларига горизонтал ва вертикал интеграциялаш асосида аниқлаштирилган таклиф ва илмий-методик тавсиялар “Педагогика назарияси ва тарихи” (фаолият тури бўйича) дарслиги мазмунига сингдирилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва иннавациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғи билан тасдиқланган 68-875-рақамли гувоҳнома);
Натижада бу таклиф ва илмий-методик тавсиялар Ҳусайн Воиз Кошифийнинг гуманистик ғоялари асосида талабалар маънавий-ахлоқий тарбиясини ривожлантириш ва такомиллаштириш имконини берди;
Ҳусайн Воиз Кошифийнинг ахлоқий таълимотлари асосида яратилган педагогик ва дидактик омиллар ёрдамида, унинг таълим-тарбияга оид ахлоқий ғояларидан фойдаланиб, талабалар импровизацион фаолиятини (фикр, дунёқараш, ижодий жараёнлар) ривожлантиришга қаратилган таълим технологиялари дидактик ва методик компонентларига когнитив ва прагматик ёндашувлар орқали интеграциялш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва илмий-методик тавсиялар “Умумий педагогика ва психология” дарслиги мазмунига сингдирилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сонли буйруғи билан тасдиқланган 333-178-рақамли гувоҳнома).  Натижада бу таклиф ва илмий-методик тавсиялар олий педагогик таълим жараёнида Ҳусайн Воиз Кошифийнинг педагогик меросидан фойдаланиш технологияларини такомиллаштиришга хизмат қилди;

Yangiliklarga obuna bo‘lish