Ашуров Зафаржон Раҳманкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Олий таълим тизимида чет тилларни ўқитишнинг кундузги ва масофавий шаклларида ахборот технологияларидан фойдаланиш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ped3093.
Илмий раҳбар: Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти(СамДЧТИ) .
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, PhD.03/07.06.2024.Ped.27.02.
Расмий оппонентлар: Лутфуллаев Маҳмуд Хасанович, педагогика фанлари доктори, профессор; Кушиева Нодира Хабибжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент;
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади олий таълим тизимида чет тилларни ўқитишнинг кундузги ва масофавий шаклларида ахборот технологияларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
хорижий тил компетенсиясини ривожлантиришда ЛМС платформаларининг имкониятлари ТАИМ методик модели доирасида модул асосида ишлаб чиқилган босқичли блок-схема таркибининг рефлектив-мониторинг компонентини дифференциал таълим консепсиясига мослаштириш орқали таълимнинг гибрид АП4/ВП форматида рақамли муҳитда фаоллаштириш заруратига кўра далилланган.
масофавий таълим шаклларида интерактив машғулотлар ва автоматлаштирилган тескари алоқаларни узвийлаштирувчи рақамли “ИТ-WОРКФЛОWС” асосида шаклланган ДФА (Дигитал Флоw Алигнмент) механизмининг трансформация хусусиятлари ўқитиш жараёнининг технологик динамикаси, фойдаланувчи иштироки ва функсионал сегментлар кесимига устуворлик бериш орқали аниқланган.
хорижий тилларни анъанавий ва масофавий таълим орқали ўқитишда қўлланиладиган ЛМС+АМС функсияларига эга рақамли воситаларнинг самарадорлиги Эду-Паге-Ланг-АИ ахборот тизимидан фойдаланиш методикасига таълим жараёнининг ДДД (Дата-Дривен Дидаcтиcс) компонентинининг тайёрлов, интеграциялашган қўллаш, оралиқ баҳолаш ва якуний таҳлил таркибий босқичларини вертикал интеграция қилиш асосида аниқланган;
тил компетенсиясини босқичма-босқич “Стартер-Агент”дан “Стратегиc-Перформер”гача тўрт босқичда (СА→ПБ→АУ→СП) ривожлантиришга қаратилган ЭдуЛангИТ электрон дастурий воситаси интерактив мониторингни йўлга қўйиш ва баҳолаш мезонлари билан координацияланган когнитив таҳлил механизмлари асосида рақамли самарадорликни таъминлаш эҳтиёжига кўра  ишлаб чиқилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим тизимида хорижий тилларни анъанавий ва масофавий ўқитиш шаклларида ахборот технологияларидан фойдаланиш методикаси тадқиқи юзасидан  эришилган илмий натижалар асосида:
чет тилларини анъанавий ва масофавий таълим шаклларида ўқитишда қўлланиладиган махсус дастурларнинг афзалликлари ва чекловлари контент таҳлили, фойдаланувчи фаолиятини мониторинг қилиш ва функсионал имкониятларини солиштирма таҳлил асосида аниқланиб, фойдаланиш самарадорлигига таъсир этувчи методик, техник ва психологик омиллар аниқланганлиги борасидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқи Эрасмус + дастури асосида амалга оширилган 585845-ЭПП-1-2017-1-эс-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖПCЛАСС: “Марказий Осиё университетларида ҳисоблаш лингвистикаси” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 13-мартдаги 155/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада чет тилида оғзаки нутқни ривожлантиришда  ахборот технологияларидан фойдаланиш самарадорлигига эришилган;
хорижий тилларни анъанавий ва масофавий таълимда ўқитишда қўлланиладиган Гоогле Cлассроом веб иловаси ва тадқиқот натижасида яратилган ЭдуЛангИТ махсус ахборот технологияларидан фойдаланишнинг афзалликлари борасидаги тавсиялар Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқи Темпус дастури асосида амалга оширилган 544161-ТЕМПУС-1-2013-1-УКТЕМПУС-ЖПCР АстонУниверситйДеТЕЛ: “Европа тилларини ўқитишни ривожлантириш: тилни модернизация қилиш бўйича ўқитиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 14-мартдаги 156/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада чет тилини ўқитишда замонавий ахборот технологияларидан анъанавий ва масофавий ўқитиш шаклларида фойдаланиш параметрлари ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган электрон дастурлар ва улардан фойдаланиш методикасининг чет тилининг тил кўникмалари таҳлили мисолида афзалликлари асосланганига оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2014-2015-йилларда амалга оширилган 204-4-5 рақамли “Ахборот-коммуникация технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига инглиз мутахассисликларини жорий этиш” мавзусидаги инновацион лойиҳаа фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 7-февралдаги 276/02-сон маълумотномаси). Натижада хорижий тилларни анъанавий ва масофавий шаклларда ўқитиш жараёнида интерфаол, инновацион усуллар ва алоқа воситаларидан фойдаланиб, ўқув жараёнининг сифатини оширишга эришилган;
олий таълим тизими тил йўналиши мавжуд олий таълим муассасаларининг хорижий тил ва адабиёт йўналиши бўйича талабаларга чет тилларини ҳам анъанавий ЭдуЛангИТ, ҳам масофавий (Гоогле Cлассроом) шаклларда ўқитишда ахборот технологияларидан оптимал фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган методиканинг самарадорлиги тажриба-синов жараёнида исботлангани хусусидаги амалий тавсиялардан Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси “Самарқанд радиоси”нинг 2023-йил 29-ноябрда ефирга узатилган кўрсатув ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 2-апрелдаги 01-07/ 64-сон гувоҳномаси). Натижада олий таълим тизимида чет тилларни анъанавий ва масофавий ўқитиш шакллари доирасида яратилган Гоогле Cлассроом ва ЭдуЛангИТ янги электрон ўқув иловалардан фойдаланиш орқали таълимнинг сифати ва самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish