Исмаилова Гузал Файзуллаевнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Талабаларда мустақил таълим орқали касбий компетенсияни шакллантириш методикаси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped 9222
Илмий раҳбар: Нарзикулова Дилноза Хошимжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/27.09.2024.Ped.72.09
Расмий оппонентлар: Хамидова Муборак Ҳафизовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Жуманазаров Умид Умирзакович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда мустақил таълим орқали касбий компетенсияни шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг касбий компетентлигини шакллантиришда мустақил таълим фаолиятини самарали ташкил этишнинг дидактик имкониятлари креатив, когнитив, рефлексив, мотивацион ва таркибий компонентларга асосланган фанлараро интегратив ёндашув асосида аниқлаштирилган;
талабаларда мустақил таълим орқали касбий компетенсияни шакллантириш методикаси Дуал таълим тизими, МООC (массиве опен онлине cоурсес)-оммавий очиқ онлайн курслар, Э-портфолио тизими каби таълим лойиҳаларини уйғунлаштириш ва фанлараро интегратив ёндашувни мустақил таълим фаолиятига мослаштириш асосида ривожлантирилган;
талабаларнинг мустақил таълим жараёнида касбий компетенсиясини шакллантириш модели шахсга йўналтирилганлик, онглилик, фаоллик ва кўргазмалилик тамойилларига асосланган коммуникатив кўникмаларни ривожлантирувчи, масофавий, ижтимоий тармоқлар билан интеграллашган мулоқот муҳитини яратиш принципи асосида такомиллаштирилган;
талабаларда мустақил таълим орқали касбий компетенсиясини шакллантириш самарадорлиги тажриба ва фикр алмашиш, ижодий ёндашув асосида муаммони ҳал этиш ва касбий компетентликни ривожлантириш омилларига кўра оптималлаштириш ҳамда касбий билим ва кўникмани амалиётда қўллашга йўналтирилган баҳолаш мезонлари ва комплекс диагностик тизим асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Талабаларда мустақил таълим орқали касбий комретенсияни шакллантириш методикаси бўйича олинган натижалар асосида:
талабаларнинг касбий компетентлигини шакллантиришда мустақил таълим фаолиятини самарали ташкил этишнинг дидактик имкониятлари креатив, когнитив, рефлексив, мотивацион ва таркибий компонентларга асосланган фанлараро интегратив ёндашув асосида аниқлаштирилган натижалардан Навоий давлат университети, Бухоро давлат педагогика институти ҳамда Самарқанд давлат чет тиллар институтларда амалиётда жорий этилган, шунингдек талабаларнинг касбий компетенсиясини фанлараро интеграллашган мустақил таълим топшириқлари орқали шакллантириш самарадорлигини оширишга қаратилган методика синовдан ўтказилган (Олий таълим, фан ва Инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан 2025-йил 2- июнда берилган 02/01-01-179-сон маълумотнома). Натижада “Инглиз тили ўқитиш методикаси” (Тҳе Метҳодологй оф теачинг Энглиш) ва “Мактабгача таълимда инглиз тили ўқитиш методикаси” (Метҳодологй оф Теачинг Энглиш ин Пресчоол Эдуcатион) фанларидан интеграллашган мустақил таълим топшириқлари талабалар касбий компетенсиясини шакллантиришга хизмат қилган;
талабаларда мустақил таълим орқали касбий компетенсияни шакллантириш методикаси Дуал таълим тизими, МООC (массиве опен онлине cоурсес)-оммавий очиқ онлайн курслар, Э-портфолио тизими каби таълим лойиҳаларини уйғунлаштириш ва фанлараро интегратив ёндашувни мустақил таълим фаолиятига мослаштириш асосида такомиллаштирилган илмий-методик тавсиялардан 60111800 ‒ Хорижий тил ва адабиёти бакалавр таълим йўналиши талабалари учун “Метҳодологй оф Теачинг Энглиш ин Пресчоол Эдуcатион” номли дарслик (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғига асосан берилган №314621 рақамли нашр рухсатномаси) яратишда фойдаланилган. Натижада бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантиришнинг ўқув-услубий таъминотини такомиллаштиришга эришилган;
талабаларнинг мустақил таълим жараёнида касбий компетенсиясини шакллантириш моделининг шахсга йўналтирилганлик, онглилик, фаоллик ва кўргазмалилик тамойилларига асосланган коммуникатив кўникмаларни ривожлантирувчи, масофавий, ижтимоий тармоқлар билан интеграллашган мулоқот муҳитини яратиш принципи асосида такомиллашган натижаларидан Қарши давлат университетида 2021-2023- йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 13-майдаги № 04/1929-сон маълумотномаси). Натижада чет тили ўрганувчиларининг тил компетенсиясини шакллантиришда мустақил таълимдан фойдаланиш, уларнинг таҳлилий ва танқидий фикрлай олиш қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган амалий тавсия ҳамда хулосалар ушбу лойиҳа мазмунини бойишига хизмат қилган;
талабаларда мустақил таълим орқали касбий компетенсиясини шакллантириш самарадорлиги тажриба ва фикр алмашиш, ижодий ёндашув асосида ечим таклиф этиш ва касбий компетентликни ривожлантириш омилларига кўра оптималлаштириш ҳамда касбий билим ва кўникмани амалиётда қўллашга йўналтирилган баҳолаш мезонлари ва комплекс диагностик тизим асосида аниқлаштирилган натижалар Британия Кенгашининг Адванcе ҲЕ дастури асосида, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ҳозирги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги) ҳамкорлигида Навоий давлат педагогика институтида 2019-2022-йилларга мўлжалланган Чанге аcадемй халқаро амалий лойиҳасида фойдаланилган (Навоий давлат университетининг 2025-йил 26-майдаги № 88-87-3492/04-сон маълумотномаси). Натижада мустақил таълим орқали талабаларнинг касбий компетенсиясини шакллантириш методикасини амалиётда қўллаш самарали эканлиги тасдиқланган ҳамда касбий кўникма ва билимларни оширишга хизмат қилган.