Мардонов Бахтиёр Тешаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўғри тишли цилиндрик тишли ғилдиракларга кесиб думалатувчи асбоблар ёрдамида ишлов беришдаги аниқликни ошириш», 05.02.05 – Механик ва физик-техник ишлов бериш технологиялари ва жараёнлари. Станоклар ва асбоб-ускуналар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/Т173.
Илмий раҳбар: Аликулов Джавлон Ергешович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.28.02.2018.Т.03.04.
Расмий оппонентлар: Умаров Толиб Умарович, техника фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Фатхулла Сагдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Ходжибергенов Давлатбек Турганбекович, техника фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: цилиндрик тишли ғилдиракларга ишлов бериш аниқлигини обкаткалаш усулидаоширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
цилиндрик тўғри тишли ғилдиракларга ишлов бериш аниқлигини ошириш технологияси ва цилиндрик тўғри тишли ғилдиракларга универсал металл кесиш дастгоҳларида ишлов бериш технологик харитаси ишлаб чиқилган;
цилиндрик тўғри тишли ғилдиракларга обкаткаловчи асбоб билан тозалаб ишлов беришда юза сифати кўрсаткичларини таъминловчи технология ишлаб чиқилган;
юза ғадир-будирлигини баҳолаш математик моделини олиш асосида ишлов берилган юза сифатини бошқариш усули ва цилиндрик тўғри тишли ғилдиракларга обкатлаш асбоби билан ишлов беришда тишларнинг ишчи юзалари ғадир-будирлиги ва аниқлигини прогноз қилиш усули ишлаб чиқилган;
цилиндрик тўғри тишли ғилдиракларга обкатлаш асбоби билан ишлов беришда энг самарали ишлов бериш жараёнини таъминлайдиган режимларини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
цилиндрик тўғри тишли ғилдиракларга обкатлаш асбоби билан ишлов беришда тишли ғилдиракларни 6-8 аниқлик даражаси чегарасидаги хатоликларини таъминловчи ишлов бериш технологияси ишлаб чиқилган;
обкат усулида тишли ғилдиракларга юқори маҳсулдорликда ишлов бериш учун асбоб (шевер-прикатник)нинг янги конструкцияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Цилиндрик тишли ғилдиракларга ишлов бериш унумдорлиги ва цилиндрик тишли узатмалар сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
НФ630 металл кесиш дастгоҳининг цилиндрик тўғри тишли ғилдиракларига ишлов бериш технологияси “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасида, жумладан “Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмасида металл сарфини камайтириш учун жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг 2018 йил 17 октябрдаги 01-01-10/13008-сон маълумотномаси). Натижада тишли ғилдиракларга тозалаб ишлов беришда металл сарфини 5-6%га камайтириш имконини берган;
НФ630 металл кесиш дастгоҳининг тўғри тишли цилиндрик тишли ғилдиракни тайёрлаш режими “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасида, жумладан “Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмасида дастгоҳнинг иш унумдорлигини ошириш учун жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг 2018 йил 17 октябрдаги 01-01-10/13008-сон маълумотномаси). Натижада НФ630 металл кесиш дастгоҳининг иш унумдорлигини 10-12%га ошириш имконини берган;
цилиндрик тўғри тишли ғилдиракларига ишлов бериш аниқлигини ошириш технологияси “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасида, жумладан “Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмасида тишли ғилдирак тайёрлашдаги капитал харажатни камайтириш учун жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг 2018 йил 17 октябрдаги 01-01-10/13008-сон маълумотномаси). Натижада тишли ғилдирак тайёрлашдаги капитал харажатни 1,3-1,5 мартага камайтириш имконини берган;
деталларга металл кесиш дастгоҳларида ишлов бериш технологик харитаси “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасида, жумладан “Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмасида ресурстежамкорлигини таъминлаш учун жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг 2018 йил 17 октябрдаги 01-01-10/13008-сон маълумотномаси). Натижада деталларга ишлов беришдаги ресурс сарфини 8-10% га камайтириш имконини берган;
кесувчи асбобнинг конструкциясини ишлаб чиқиш бўйича тавсия “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасида, жумладан “Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмасида цилиндрик тишли ғилдиракнинг сифатини ошириш учун жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг 2017 йил 14 декабрдаги 01-01-07/15283-сон маълумотномаси). Натижада цилиндрик тишли ғилдиракларга ишлов бериш сифатини ва НТ-250И дастгоҳининг иш унумдорлигини ошириш имконини берган;
тишли ғилдиракларга обкатлаш (шевер-прикатник) усулида тоза ишлов бериш технологияси “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасида, жумладан “Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмасида цилиндрик тишли ғилдиракларга ишлов беришда ресурстежамкорликни таъминлаш учун жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг 2017 йил 14 декабрдаги 01-01-07/15283-сон маълумотномаси). Натижада цилиндрик тишли ғилдиракларга ишлов беришдаги ресурстежамкорлигини ошириш имконини берган.