Холмурадов Акмал Тоировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларини чарчоқ синдроми билан комплекс реабилитациясининг ташкилий тамойиллари», ихтисослик шифри: 14.00.12 – Тиббий реабилитология.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Tib3082.
Илмий раҳбар: Мавлянова Зилола Фархадовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/31.10.2024.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Юлдашева Гульчехра Рустамовна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Сливкина Наталья Владимировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чарчоқ синдроми бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини комплекс кўп босқичли реабилитация қилишнинг ташкилий тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларида чарчоқ синдроми билан боғлиқ симптомларнинг яққоллиги (68,3%) ва касбий иш қобилиятининг пасайиш хавфи (72,4%) учун хос бўлган когнитив, гормонал ва кардиореспиратор кўрсаткичларнинг ўзига хос профиллари аниқланган;
яққол ифодаланган чарчоқ синдроми бўлган ходимларнинг 62 фоизида касбий чарчашнинг юқори даражаси, 57 фоизида клиник аҳамиятга эга хавотирланиш, 46 фоизида ўртача ва оғир депрессия белгилари, 71 фоизида юқори даражадаги ҳиссий стресс кузатилган, бунда шкалалар йиғиндиси бўйича юқори интеграл баллга эга бўлган шахсларда реабилитация самарадорлиги паст даражадаги психоэмоционал бузилишлари бўлган ходимларга нисбатан ўртача 28 фоизга пастлиги аниқланган;
нейропсихологик, гормонал ва кардиореспиратор кўрсаткичлар динамикасини таҳлил қилишга асосланган реабилитация самарадорлигини баҳолашнинг математик моделини жорий этиш 87% ҳолларда тикланиш жараёнини шахсий назорат қилиниши, 74% ҳолларда даволаш тактикасини ўз вақтида тузатишни таъминлаши ва чарчоқ синдромининг сурункали шаклланиши хавфини стандарт ёндашувларга нисбатан 42% га камайтириши исботланган;
комплекс кўп босқичли реабилитация дастури психоэмоционал ҳолатнинг 35% га ишончли яхшиланишини, гормонал фоннинг 28% га нормаллашишини, шунингдек, стандарт терапияга нисбатан юрак-қон томир тизимининг функционал захирасининг 31% га ошишини таъминлаши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича ягона хулоса 2025 йил 17 июлдаги 22-сонли йиғилиш баённомасига № 22/38 хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларида чарчоқ синдроми билан боғлиқ симптомларнинг яққоллиги (68,3%) ва касбий иш қобилиятининг пасайиш хавфи (72,4%) учун хос бўлган когнитив, гормонал ва кардиореспиратор кўрсаткичларнинг ўзига хос профиллари аниқланган. Бу бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Чарчоқ синдроми бўлган беморларни комплекс реабилитация қилишни ташкил этиш» номли услубий тавсиянома Ички ишлар Вазирлиги Тиббиёт бошқармаси ҳузуридаги Реабилитация марказида 22.12.2022 йилдаги 25/249-сон маълумотнома (буйруқ) ва ИИВ Тиббиёт бошқармасининг Наманган шаҳар шифохонада 31.12.2023 йилдаги 6621-сонли сўров асосида жорий қилинди. Ижтимоий самарадорлиги: чарчоқ синдроми ривожланиш хавфи юқори бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари гуруҳини ажратишга муваффақ бўлинди ва ушбу ёндашувларни қўллаш касбий чарчоқ даражасини 28% га, соматик ва психоэмоционал бузилишлар бўйича тиббий ёрдамга мурожаатлар сонини 34% га камайтиришни таъминлади, шунингдек, вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотиш ҳолатларини камайтирди. Иқтисодий самарадорлиги: ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларида чарчоқ синдромини ташхислаш ва реабилитация қилишнинг комплекс кўп босқичли дастурини жорий этиш вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик ва хизматдан муддатидан олдин кетиш ҳолатларини камайтириш имконини берди. Ҳисоб-китобларга кўра, шифохонада даволаниш муддатларини қисқартириш, касаллик зўрайишининг олдини олиш ва юқори харажатли тиббий аралашувларга бўлган эҳтиёжни камайтириш ҳисобига бир нафар ходим учун суткасига 667000-890000 сўмгача бюджет маблағлари иқтисод қилинган; Хулоса: ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларида чарчоқ синдромининг ўзига хос когнитив, гормонал ва кардиореспиратор профиллари илк бор аниқланиб, психоэмоционал бузилишлар даражаси ва уларнинг касбий самарадорликка таъсири илмий жиҳатдан асосланди. Шунингдек, реабилитация самарадорлигини баҳолаш учун яратилган математик модел юқори аниқлик билан тикланиш жараёнини назорат қилиш ва даволаш тактикасига ўз вақтида тузатиш киритиш имконини берди. Комплекс кўп босқичли дастур эса стандарт терапияга нисбатан анча самарали экани исботланди.
иккинчи илмий янгилик: яққол ифодаланган чарчоқ синдроми бўлган ходимларнинг 62 фоизида касбий чарчашнинг юқори даражаси, 57 фоизида клиник аҳамиятга эга хавотирланиш, 46 фоизида ўртача ва оғир депрессия белгилари, 71 фоизида юқори даражадаги ҳиссий стресс кузатилган, бунда шкалалар йиғиндиси бўйича юқори интеграл баллга эга бўлган шахсларда реабилитация самарадорлиги паст даражадаги психоэмоционал бузилишлари бўлган ходимларга нисбатан ўртача 28 фоизга пастлиги аниқланган. Бу бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Чарчоқ синдроми бўлган беморларни комплекс реабилитация қилишни ташкил этиш» номли услубий тавсиянома Ички ишлар Вазирлиги Тиббиёт бошқармаси ҳузуридаги Реабилитация марказида 22.12.2022 йилдаги 25/249-сон маълумотнома (буйруқ) ва ИИВ Тиббиёт бошқармасининг Наманган шаҳар шифохонада 31.12.2023 йилдаги 6621-сонли сўров асосида жорий қилинди. Ижтимоий самарадорлиги: комплекс реабилитация дастурини жорий этиш орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларида касбий иш қобилияти даражасини ошириш ва психоэмоционал бузилишлар частотасини камайтириш, эрта касбий чарчаш хавфини камайтириш, фаол хизмат муддатини узайтириш, шунингдек, тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш шароитларидан қониқиш даражасини оширишдан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: чарчоқ синдроми белгиларини эрта аниқлаш ва тузатиш орқали ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини даволаш ва реабилитация қилиш харажатларини камайтириш, тиббий хизмат харажатлари ва ходимлар йўқотишларини сезиларли даражада қисқартириш имконини берди. Ходимнинг ИИВ стационарида бир кун бўлиши бюджетга ўртача: кундузги стационар шароитида - 667 минг сўмга; ИИВ госпиталининг терапия бўлимида - 890 минг сўмга тушади. Эрта ташхис қўйиш ва шахсийлаштирилган реабилитация дастурини жорий этиш орқали ҳар бир ходим учун стационар даволанишнинг ўртача давомийлигини 5 кунга қисқартиришга эришилди. Битта ходимнинг иқтисодий самарадорлиги 3335000 сўмдан (5 кун × 667000 сўм) 4450000 сўмгача (5 кун × 890000 сўм) бўлади; Хулоса: ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларида чарчоқ синдромининг ўзига хос когнитив, гормонал ва кардиореспиратор профиллари илк бор аниқланиб, психоэмоционал бузилишлар даражаси ва уларнинг касбий самарадорликка таъсири илмий жиҳатдан асосланди. Шунингдек, реабилитация самарадорлигини баҳолаш учун яратилган математик модел юқори аниқлик билан тикланиш жараёнини назорат қилиш ва даволаш тактикасига ўз вақтида тузатиш киритиш имконини берди. Комплекс кўп босқичли дастур эса стандарт терапияга нисбатан анча самарали экани исботланди.
учинчи илмий янгилик: нейропсихологик, гормонал ва кардиореспиратор кўрсаткичлар динамикасини таҳлил қилишга асосланган реабилитация самарадорлигини баҳолашнинг математик моделини жорий этиш 87% ҳолларда тикланиш жараёнини шахсий назорат қилиниши, 74% ҳолларда даволаш тактикасини ўз вақтида тузатишни таъминлаши ва чарчоқ синдромининг сурункали шаклланиши хавфини стандарт ёндашувларга нисбатан 42% га камайтириши исботланган. Бу бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Чарчоқ синдроми бўлган беморларни комплекс реабилитация қилишни ташкил этиш» номли услубий тавсиянома Ички ишлар Вазирлиги Тиббиёт бошқармаси ҳузуридаги Реабилитация марказида 22.12.2022 йилдаги 25/249-сон маълумотнома (буйруқ) ва ИИВ Тиббиёт бошқармасининг Наманган шаҳар шифохонада 31.12.2023 йилдаги 6621-сонли сўров асосида жорий қилинди. Ижтимоий самарадорлиги: ИИВнинг чарчоқ синдромга чалинган ходимларига реабилитация ёрдами сифатини тиклаш чора-тадбирларини назорат қилиш ва тузатишга индивидуал ёндашув орқали оширишдан иборат. Математик моделни жорий этиш ҳолатнинг ёмонлашуви хавфини ўз вақтида аниқлаш, касалликнинг қайталаниш частотасини камайтириш, касбий иш қобилиятини сақлаб қолиш ва мутахассисларнинг хизмат фаолиятидан муддатидан олдин кетишининг олдини олиш имконини беради, бу эса умуман олганда кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга ва соғлиқни сақлаш тизимига ижтимоий юкни камайтиришга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: бир нафар офицерни тайёрлаш учун бюджетдан ўртача 348,3 млн сўмгача маблағ сарфланадиган кадрларнинг касбий меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш, муддатидан олдин ишдан бўшатиш ва алмаштириш заруратининг олдини олиш ҳисобига идоравий соғлиқни сақлаш тизими харажатларини камайтириш; идоравий поликлиника ва шифохоналар ресурсларидан оқилона фойдаланиш: стационарда 1 нафар ходим учун реабилитация харажатларини камайтиришда кунига 667000 сўмдан 890000 сўмгача иқтисод қилиш мумкин. Дастурни ҳатто ИИВнинг 1000 нафар ходимига кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда, бюджет учун потенциал умумий тежамкорлик 3,3 дан 4,5 миллиард сўмгача бўлиши мумкин; Хулоса: ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларида чарчоқ синдромининг ўзига хос когнитив, гормонал ва кардиореспиратор профиллари илк бор аниқланиб, психоэмоционал бузилишлар даражаси ва уларнинг касбий самарадорликка таъсири илмий жиҳатдан асосланди. Шунингдек, реабилитация самарадорлигини баҳолаш учун яратилган математик модел юқори аниқлик билан тикланиш жараёнини назорат қилиш ва даволаш тактикасига ўз вақтида тузатиш киритиш имконини берди. Комплекс кўп босқичли дастур эса стандарт терапияга нисбатан анча самарали экани исботланди.
тўртинчи илмий янгилик: комплекс кўп босқичли реабилитация дастури психоэмоционал ҳолатнинг 35% га ишончли яхшиланишини, гормонал фоннинг 28% га нормаллашишини, шунингдек, стандарт терапияга нисбатан юрак-қон томир тизимининг функционал захирасининг 31% га ошишини таъминлаши асосланган. Бу бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Чарчоқ синдроми бўлган беморларни комплекс реабилитация қилишни ташкил этиш» номли услубий тавсиянома Ички ишлар Вазирлиги Тиббиёт бошқармаси ҳузуридаги Реабилитация марказида 22.12.2022 йилдаги 25/249-сон маълумотнома (буйруқ) ва ИИВ Тиббиёт бошқармасининг Наманган шаҳар шифохонада 31.12.2023 йилдаги 6621-сонли сўров асосида жорий қилинди. Ижтимоий самарадорлиги: ИИВ ходимларининг психоэмоционал ҳолатини интеграл баҳолашни жорий этиш чарчоқ синдромни ўз вақтида аниқлашга ёрдам беради, унинг сурункали шаклга ўтиш хавфини камайтиради, ходимларнинг психоэмоционал фаровонлиги ва касбий мослашувини яхшилайди. Бу эса соғлиғи туфайли муддатидан олдин ишдан бўшатишлар сонини камайтириб, идоранинг кадрлар салоҳиятини сақлаб қолиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ИИВ ходимларининг соғлиқ ҳолати туфайли ишдан кетиши ва янги кадрларни тайёрлаш зарурати билан боғлиқ молиявий харажатларни камайтиришдан иборат. Психоэмоционал ҳолатни интеграл баҳолаш ва кейинчалик шахсийлаштирилган реабилитацияни қўллаш давлат маблағларини тежаш имконини беради. Масалан, ИИВ нинг битта офицерини тайёрлашнинг ўртача қиймати (лицей, академия ва магистратура босқичлари бўйича) тахминан 348,3 миллион сўмни ташкил этса, самарали реабилитация ва битта тайёрланган мутахассисни сақлаб қолиш уни алмаштириш ва қайта тайёрлаш харажатларидан қутулиш имконини беради. Хулоса: ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларида чарчоқ синдромининг ўзига хос когнитив, гормонал ва кардиореспиратор профиллари илк бор аниқланиб, психоэмоционал бузилишлар даражаси ва уларнинг касбий самарадорликка таъсири илмий жиҳатдан асосланди. Шунингдек, реабилитация самарадорлигини баҳолаш учун яратилган математик модел юқори аниқлик билан тикланиш жараёнини назорат қилиш ва даволаш тактикасига ўз вақтида тузатиш киритиш имконини берди. Комплекс кўп босқичли дастур эса стандарт терапияга нисбатан анча самарали экани исботланди.