Муллоджанова Гулноза Мухиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Геоинновацион технологиялар асосида ер юзасидаги деформацион ўзгаришларни мониторинг қилиш усулини такомиллаштириш (Бухоро вилояти Қандим газ кони мисолида)”,11.00.07 – Геоинформатика (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4PhDТ5191.
Илмий раҳбар: Суюнов Абдусали Самадович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура – қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD26/26.01.2023.Т.109.04.
Расмий оппонентлар: Реймов Полат Расбергенович география фанлари доктори (ДСc), профессор; Маматкулов Зохид Жонқобилович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хоʻжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти (Ҳозирда Бухоро давлат техника университети).
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Геоахборот тизими ва масофадан зондлаш технологиялари асосида газ конларининг геодинамик полигонлари ер юзасида деформацион ўзгаришларни мониторинг қилиш усулини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
геодезик, масофадан зондлаш ва геоахборот технологиялари асосида нефт ва газ конларидаги деформацион ўзгаришларини мониторинг қилиш усули такомиллаштирилган;
Интерферометриc Сйнтҳетиc Апертуре Радар (ИнСАР) технологияси ҳамда Сентинел Апплиcатион Платформ (СНАП) дастури ёрдамида вертикал ўзгаришлар инобатга олиниб газ конлари ҳудудидаги деформацияларни аниқлаш методикаси ишлаб чиқилган;
ер юзасида кузатилаётган деформацияни аниқлашда ИнСАР усулидан фойдаланиб яратилган релефнинг рақамли моделлари аниқлигини баҳолаш усули такомиллаштирилган;
Қандим конидаги деформацион жараёнларни илмий асосда карталаштириш учун масофадан зондлаш маълумотлари ва СНАП дастурида ҳисобланган релефнинг рақамли моделларини АрcГИС муҳитига интеграция қилиш методологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Геоинновацион технологиялар асосида ер юзасидаги деформацион ўзгаришларни мониторинг қилиш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
геодезик, масофадан зондлаш ва ГАТ технологиялари асосида нефт ва газ конларидаги деформацион ўзгаришларни мониторинг қилиш усулини такомиллаштириш бўйича таклифлар Республика аерогеодезия марказининг Хоразм ҳудудлараро бўлинмасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 05/527-сонли ма'лумотномаси). Натижада, нефт ва газ конларидаги деформасияларни аниқлаш натижаларидаги дисперсияни камайтиришга,  қайта ишланган эхперимент натижаларидаги ишончлиликни ошириш ҳамда шунга мутаносиб равишда ноаниқликни камайтиришга эришилган.
-тадқиқот майдонида кузатилган деформацияни аниқлашда ИнСАР технологиясидан фойдаланиб яратилган ДЕМларнинг аниқлигини баҳолаш усули такомиллаштирилиши Республика аерогеодезия марказининг Хоразм ҳудудлараро бўлинмасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 05/527-сонли ма'лумотномаси). Натижада, масофадан зондлаш технологияларини қўллаш орқали деформацияларни мониторинг қилиш ва илмий жиҳатдан таҳлил қилишда сезиларли афзалликларга эришилган. Бу эса, мураккаб ва бажариш қийин бўлган Республикамиз ҳудудларида аниқлаш самарадорлиги жиддий оширилишига эришилган.
-масофадан зондлаш маълумотлари ва СНАП дастурида олинган ДЕМ моделини АрcГИС дастурига интеграция қилиш асосида Қандим газ кони ҳудудининг ер сиртида учраётган деформацион жараёнлар харитаси ишлаб чиқилган. Натижада, зондлаш маълумотлари ва ГАТ технологияларининг интеграцияси деформацияларнинг юқори аниқликдаги харитаси Республика аерогеодезия марказининг Хоразм ҳудудлараро бўлинмасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 05/527-сонли ма'лумотномаси). Натижада, зондлаш маълумотлари ва ГАТ технологияларининг интеграсияси деформасияларнинг юқори аниқликдаги харитасини яратиш имконини берган. Бу эса нефт ва газ конларида геодинамик жараёнларни визуалмониторинг қилиш ва прогнозлаш самарадорлигини 8-10% га оширган 

Yangiliklarga obuna bo‘lish