Тошев Алишер Ракҳматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кремний асосидаги қуёш элементлари параметрларига изовалент ва нодир ер элементларининг таъсири” 01.04.10–“Яримўтказгичлар физикаси” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Т2222
Илмий раҳбар: Эгамбердиев Бахром Эгамбердиевич, физика-математика фанлари доктори., Профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/30.11.2022.FM/Т.66.04.
Расмий оппонентлар: Зайнобиддинов Сирожиддин Зайнобиддинович, физика-математика фанлари доктори, ЎзР ФА академиги; Абдурахмонов Қаххор Фатахович, физика-математика фанлари доктори, профессор (ДСc).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: илмий амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: изовалент (Ге, Сн) ва нодир ер элементлари (Ҳо, Гд) ни қўшимча легирлашнинг кремний қуёш элементлари параметрларига таъсирини ўрганиш, оптимал легирлаш шароитларини аниқлаш ва қуёш элементлари барқарорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кремний намуналарига Ге атомларини диффузиялашдан сўнг Т=850 °C да т=3 соат давомида термал ишлов бериш натижасида Си/СиГе/Си микрогетероўтишларини ҳосил қилувчи германий кластерларини шакллантириш усули ишлаб чиқилган;
германий ва қалай билан легирланган кремнийда оптимал легирлаш консентрацияси (1,5·10¹⁸÷1,5·10²⁰ см⁻³) аниқланиб, натижасида қуёш элементларининг фойдали иш коеффициенти 2,5 % га ошиши асосий бўлмаган заряд ташувчилар яшаш вақтининг сезиларли даражада узайиши ҳисобига эканлиги аниқланган;
кремний сиртида ва ҳажмида ГехСи1-х бинар бирикмалар ҳосил қилиш орқали тақиқланган соҳа кенглиги бошқарилиб, қуёш нурларини ютиш спектри инфрақизил соҳа томон кенгайтирилиши натижасида ФИК 1,5–2 % га ошиши исботланган;
гадолиний ва голмий каби нодир ер элементлари билан легирланган кремний асосидаги қуёш элементларининг ҳарорат (Т=30÷100 °C) ва юқори радиация (10⁶÷10⁹ Рад) шароитида барқарор ишлаши таъминланган;
изовалент ва нодир ер элементлари билан легирланган кремний асосидаги қуёш элементларининг самарадорлиги, иссиқлик ва радиацияга чидамлилигини тушунтирувчи янги физик механизм таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кремний асосидаги қуёш элементлари параметрларига изовалент ва нодир ер элементларининг таъсирини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
Ге ва Сн кришмалари билан (1,5·1018 ÷ 1,5·1020 см-3 консентрацияли) кремнийни легирлашнинг оптимал технологик режимидан фойдаланиш ФОТОН акциядорлик жамиятида жорий этилган. («УЗЕЛТЕХСАНОАТ» акциядорлик жамиятининг 03 март 2023 йилдаги 04-3/267-сон маълумотномаси). Натижада, яримўтказгич монокристаллар асосида ишлаб чиқарилган яримўтказгич асбобларни электрик параметрларини барқарорлаштириш ҳамда ноасосий заряд ташувчиларнинг яшаш вақтини узайтириш имконини берган.
кремний намуналарига Ге атомларини диффузиялашдан сўнг Т=850 °C да т=3 соат давомида термал ишлов бериш натижасида Си/СиГе/Си микрогетероўтишларини ҳосил қилувчи германий кластерларини шакллантириш усули Ф-2-41 “Ҳар хил табиатдаги материалларга (металллар, яримо'тказгичлар ва диелектриклар) ионларни имплантация қилишда чангланиш, атомларни киритиш, нано о'лчамдаги тузилмалар ва кучланишга эга қатламларини ҳосил қилиш жараёнларини назарий ва экспериментал тадқиқ этиш" номли фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (ТДТУ нинг 2021йил 13 сентябрдаги маълумотномаси). Натижада, нано о'лчамли тузилишга эга, барқарор электрофизик параметрларга эга бо'лган яримо'тказгич материалини олиш имконини берди, бу эса аралашма атомларини киритиш жараёнларини экспериментал тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, ионларни яримо'тказгичга имплантация қилиш жараёнида нано о'лчамли тузилмалар ва кучланиш қатламларини шакллантириш имкони яратилган.