Ачилов Луқмон Ғайратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ингичка ичак морфологик кўрсаткичларининг бош мия жароҳатланишининг турли даврларидаги қиёсий тавсифи” 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tib4004.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Тib.93.01.
Расмий оппонентлар: Зокирова Наргиза Баҳодировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Саид Сафарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Тожикистон Республикаси)
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети
II. Тадқиқотнинг мақсади: бош мия жароҳатининг турли даврларида ингичка ичак морфологик кўрсаткичларининг қиёсий тавсифини ўтказишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
онтогенезнинг турли босқичларида ингичка ичак деворининг сўрғич баландлиги, крипта чуқурлиги, шиллиқ қават қалинлиги ва лимфоид фолликула майдони каби морфологик тузилмалари тизимли ҳамда қиёсий морфометрик таҳлил асосида меъёрий морфометрик кўрсаткичлари ҳамда ёшга боғлиқ динамик ўзгаришлари асосланган;
бош мия жароҳатидан кейинги турли даврларда ингичка ичак деворидаги лимфоид тугунларнинг морфологик кўрсаткичларидаги ўзгаришлар ёш ва вақт омилларига боғлиқ ҳолда баҳолаш асосида ёш организмларда тикланиш жараёни нисбатан эрта ва фаол кечиши, кексаларда эса секин ҳамда чекланган даражада намоён бўлиши исботланган;
бош мия жароҳатидан кейинги 1, 3 ва 6 суткада ингичка ичак тўқимасидаги сўрғич баландлиги, крипта чуқурлиги, шиллиқ қават қалинлиги каби тузилмалардаги морфологик ва гистологик ўзгаришлар морфометрик ҳамда иммуногистокимёвий усуллар ёрдамида комплекс ва қиёсий таҳлил асосида уларнинг ёш ва вақт билан боғлиқ адаптив–компенсатор механизмлар асосида кечиши аниқланган;
бош мия жароҳатини консерватив даволаш жараёнида Л-лизин эсцинат препаратини қўллаш ингичка ичакнинг турли тузилмаларида, жумладан шиллиқ қават қалинлиги, сўрғич баландлиги, крипта чуқурлиги, эпителиал ҳужайралар зичлиги ва лимфоид аппарат фаолиятида ижобий морфологик ўзгаришларни юзага келтириши ва тикланиш жараёнини жадаллаштириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бош мия жароҳати (БМЖ) шароитида ингичка ичак тўқималарида кузатиладиган ёш ва вақт омилига боғлиқ динамик морфологик ўзгаришларни морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий усулларда комплекс қиёсий таҳлил қилиш натижасида:
биринчи илмий янгилик: онтогенезнинг турли босқичларида ингичка ичак деворининг сўрғич баландлиги, крипта чуқурлиги, шиллиқ қават қалинлиги ва лимфоид фолликула майдони каби морфологик тузилмалари тизимли ҳамда қиёсий морфометрик таҳлил асосида меъёрий морфометрик кўрсаткичлари ҳамда ёшга боғлиқ динамик ўзгаришлари асосланган. Мазкур илмий янгилик “Тажриба¬вий бош мия жароҳатланишида ингичка ичакнинг морфологик ўзгаришларини баҳолаш усули” номли услубий тавсияномада қайд этилган бўлиб, Бухоро давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 1 июлда (№ 24-м/010) тасдиқланган. Услубий кўрсатмалар бош мия жароҳатланишида ингичка ичак морфологик ўзгаришларини баҳолаш усулини такомиллаштириш ва ёшга мос меъёрий диапазонни белгилаш бўйича методологик асос яратган. Шунингдек, бош мия жароҳатининг турли даврларида, айниқса ёш ва кекса ёшдаги беморларда ингичка ичак билан боғлиқ клиник симптоматика кузатилмаса ҳам, гастроэнтеролог кўригидан ўтиш тавсияси касалликни эрта ташхислаш ва асоратларнинг олдини олишга хизмат қилган. Тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали (02.10.2024, № 118-сон буйруқ) ва Бухоро вилояти патологик-анатомия бюроси (28.09.2024, № 44-сон буйруқ) амалиётига татбиқ этилган. Мазкур жорий этиш ҳолати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгаш томонидан тасдиқланган (хулоса № 21/68, 2025 йил 7 июль). Ижтимоий самарадорлиги: ёшга боғлиқ меъёрий морфологик кўрсаткичлар педиатрия, герионтология, гастроэнтерология ва неврология соҳаларида ингичка ичак шиллиқ қавати ҳолатини тўғри баҳолаш, физиологик ва патологик ўзгаришларни ажратиш ҳамда ёшга мослаштирилган диагностика ва даволаш стратегияларини ишлаб чиқишда илмий асос бўлиб хизмат қилади. Бу эса ингичка ичак касалликларини эрта аниқлаш, даволаш самарадорлигини ошириш, беморлар соғлигини тез тиклаш, ҳаёт сифатини яхшилаш, асоратларнинг олдини олиш ва ўлим кўрсаткичларини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: беморларни ёшга хос ёндашув асосида баҳолаш диагностик хатоликларни камайтириб, ортиқча текширувларни чеклади ва даволаш жараёнини оптималлаштиришга имконият берди. Тажриба жараёнида ҳар бир тадқиқот сериясида ўртача 1930000 сўмгача маблағ тежаш қайд этилди. Эрта ташхис ва ёшга мос даволаш чоралари асоратларнинг олдини олиб, госпитализация муддатини қисқартирди ва узоқ муддатли даволаш харажатларини камайтирди. Хулоса: Турли ёшларда ингичка ичак деворининг морфологик хусусиятлари сезиларли фарқларни намоён этади. Ушбу ёшга боғлиқ хусусиятларни ҳисобга олиш ингичка ичак касалликларини ташхислаш ва даволаш стратегияларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга.
иккинчи илмий янгилик: бош мия жароҳатидан кейинги турли даврларда ингичка ичак деворидаги лимфоид тугунларнинг морфологик кўрсаткичларидаги ўзгаришлар ёш ва вақт омилларига боғлиқ ҳолда баҳолаш асосида ёш организмларда тикланиш жараёни нисбатан эрта ва фаол кечиши, кексаларда эса секин ҳамда чекланган даражада намоён бўлиши исботланган. Мазкур илмий янгилик “Тажриба¬вий бош мия жароҳатланишида ингичка ичакнинг морфологик ўзгаришларини баҳолаш усули” номли услубий тавсияномада қайд этилган бўлиб, Бухоро давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 1 июлда (№ 24-м/010) тасдиқланган. Услубий кўрсатмалар бош мия жароҳатланишида ингичка ичак морфологик ўзгаришларини баҳолаш усулини такомиллаштириш ва ёшга хос морфологик кўрсаткичларни белгилаш бўйича методологик асос яратган. Бош мия жароҳатининг турли даврларида ичак иммун тизими реактивлигини баҳолаш ва ёшга мос даволаш ёндашувларини ишлаб чиқиш ингичка ичакдаги тикланиш жараёнларини тезлаштириш, инфекцион ва яллиғланиш асоратларини камайтиришга хизмат қилган, педиатрия ва герионтология амалиётида индивидуал профилактика ва даволаш стратегияларини танлаш имкониятини кенгайтирган. Тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали (02.10.2024, № 118-сон буйруқ) ва Бухоро вилояти патологик-анатомия бюроси (28.09.2024, № 44-сон буйруқ) амалиётига татбиқ этилган. Мазкур жорий этиш ҳолати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгаш томонидан тасдиқланган (хулоса № 21/68, 2025 йил 7 июль). Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар бош мия жароҳатининг турли даврларида ичак иммун тизими реактивлигини баҳолаш ва ёшга мос даволаш ёндашувларини ишлаб чиқишга илмий асос яратади. Бу, айниқса, неврологик ва гастроэнтерологик касалликлар ўзаро боғлиқ бўлган ҳолатларда (“gut–brain axis”) тикланиш жараёнларини тезлаштириш, инфекцион ва яллиғланиш асоратларини камайтиришга хизмат қилади. Ёшга боғлиқ фарқларни ҳисобга олиш орқали гастроэнтерология, педиатрия ва герионтология амалиётида индивидуал профилактика ва даволаш стратегияларини танлаш имконияти кенгаяди. Иқтисодий самарадорлиги: ингичка ичакнинг лимфоид тугунлари морфологиясини ёш ва вақт омиллари бўйича баҳолаш усулининг амалиётга жорий этилиши бош мия жароҳатидан кейинги ичак иммун тизимидаги бузилишларни эрта ташхислаш, оғир асоратларнинг олдини олиш ва диагностика жараёнини тезлаштириш имконини берди. Ушбу ёндашув кераксиз қўшимча текширувлар сонини камайтиради, тажриба ва клиник шароитларда самарадорликни оширади. Тажриба жараёнида ҳар бир тадқиқот сериясида ўртача 1930000 сўм маблағ тежаш қайд этилди. Клиник амалиётда эса жароҳатнинг иммун жавобга таъсирини эрта баҳолаш асоратлар сонини камайтириш, даволаш муддатини қисқартириш ва умумий даволаш харажатларини сезиларли даражада амайтиришга хизмат қилди. Хулоса: Бош мия жароҳатидан кейинги даврларда ингичка ичак деворидаги лимфоид тугунлар морфологияси ёш ва вақт омилига сезиларли даражада боғлиқдир. Ушбу ёшга хос фарқларни ҳисобга олиш ичак иммун тизими реактивлигини баҳолаш ва даволаш стратегияларини танлашда муҳим аҳамиятга эга. Бу ёндашув тикланиш жараёнларини тезлаштириш, инфекцион ва яллиғланиш асоратларини камайтириш ҳамда даволаш муддатини ва харажатларни қисқартиришга хизмат қилади.
учинчи илмий янгилик: бош мия жароҳатидан кейинги 1, 3 ва 6 суткада ингичка ичак тўқимасидаги сўрғич баландлиги, крипта чуқурлиги, шиллиқ қават қалинлиги каби тузилмалардаги морфологик ва гистологик ўзгаришлар морфометрик ҳамда иммуногистокимёвий усуллар ёрдамида комплекс ва қиёсий таҳлил асосида уларнинг ёш ва вақт билан боғлиқ адаптив–компенсатор механизмлар асосида кечиши аниқланган. Мазкур илмий янгилик “Тажрибавий бош мия жароҳатланишида ингичка ичакнинг морфологик ўзгаришларини баҳолаш усули” номли услубий тавсияномада қайд этилган бўлиб, Бухоро давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 1 июлда (№ 24-м/010) тасдиқланган. Услубий кўрсатмалар бош мия жароҳатининг турли даврларида ингичка ичак морфологик кўрсаткичларини баҳолаш усулини такомиллаштириш ва ёшга хос морфологик ўзгаришларни аниқлаш бўйича методологик асос яратган. Ушбу ёндашув ичак морфофункционал тикланиш жараёнларини баҳолаш ва ёшга оид меъёрий чегараларни белгилаш имконини берган. Клиник шароитда бош мия жароҳати билан боғлиқ беморларда ингичка ичак шиллиқ қавати билан алоқадор касалликларни, жумладан ингичка ичак яра касаллигини олдини олиш ва даволашда морфологик ҳамда иммуногистокимёвий усулларни қўллаш юқори самарадорлик кўрсатган. Тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали (02.10.2024, № 118-сон буйруқ) ҳамда Бухоро вилояти патологик-анатомия бюроси (28.09.2024, № 44-сон буйруқ) амалиётига татбиқ қилинган. Мазкур жорий этиш ҳолати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгаш томонидан тасдиқланган (хулоса № 21/68, 2025 йил 7 июль). Ижтимоий самарадорлиги: олинган илмий натижалар бош мия жароҳатидан кейинги ингичка ичак шиллиқ қавати ва эпителиал ҳужайралардаги ўзгаришларнинг ёш ва вақт бўйича кечиш қонуниятларини аниқлаш имконини берди. Бу эса неврологик реабилитация даврида энтераль озиқлантириш режими¬ни оптималлаштириш, яллиғланиш ва дисбиозни олдини олиш, шунингдек, гастроэнтерология, педиатрия ва герионтология соҳаларида ёшга мос даволаш ёндашувларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга. Тадқиқот натижалари нейрохирургия амалиётида бош мия жароҳати олган беморларда ичак–мия ўқи фаолиятини мониторинг қилиш ва тиклаш стратегияларини такомиллаштириш учун қўлланилиши мумкин. Реанимация ва интенсив терапия бўлимларида эса оғир беморларда ичак морфофункционал тикланиш жараёнларини жадаллаштириш ва энтераль озиқлантириш толерантлигини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: гистологик баҳолаш мезонларини амалиётга жорий этиш диагностика жараёнини тезлаштириб, қўшимча инвазив текширувларга эҳтиёжни камайтирган. Тажриба шароитида ҳар бир тадқиқот сериясида ўртача 1930000 сўмгача маблағ тежаш қайд этилган. Клиник амалиётда эса патологик ўзгаришларни эрта аниқлаш орқали асоратлар сонини камайтириш, даволаш муддатини қисқартириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконияти яратилган. Хулоса: Тадқиқот натижалари бош мия жароҳатининг турли даврларида ингичка ичак тўқималарида кечадиган гистологик ўзгаришлар ёш гуруҳларига қараб сезиларли фарқ қилишини кўрсатди. Тикланиш жараёни мураккаб ва босқичма-босқич кечади, бунда сўрғич баландлиги, крипта чуқурлиги, шиллиқ қават қалинлиги ҳамда эпителиал ҳужайралар ҳолатидаги ўзгаришлар динамикаси бу жараённинг вақтга боғлиқ босқичларини тасдиқлайди. Ушбу илмий натижалар неврологик ва гастроэнтерологик патологиялар ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда, ёшга мос диагностика мезонларини ишлаб чиқиш ва индивидуал даволаш стратегияларини белгилаш учун муҳим илмий асос яратади.
тўртинчи илмий янгилик: Бош мия жароҳатини консерватив даволаш жараёнида Л-лизин эсцинат препаратини қўллаш ингичка ичакнинг турли тузилмаларида, жумладан шиллиқ қават қалинлиги, сўрғич баландлиги, крипта чуқурлиги, эпителиал ҳужайралар зичлиги ва лимфоид аппарат фаолиятида ижобий морфологик ўзгаришларни юзага келтириши ва тикланиш жараёнини жадаллаштириши асосланган. Мазкур илмий янгилик “Тажриба¬вий бош мия жароҳатланишида ингичка ичакнинг морфологик ўзгаришларини баҳолаш усули” номли услубий тавсияномада қайд этилган бўлиб, Бухоро давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 1 июлда (№ 24-м/010) тасдиқланган. Услубий кўрсатмалар бош мия жароҳатининг турли даврларида ингичка ичак морфологик ўзгаришларини баҳолаш усулини такомиллаштириш ва ёшга хос морфологик ўзгаришларни аниқлаш бўйича методологик асос яратган. Л-лизин эсцинат препаратини қўллаш натижасида ингичка ичакнинг морфологик ва иммун кўрсаткичлари тезроқ тикланиб, бош мия жароҳатидан сўнг гастроинтестинал тизим фаолиятининг нормаллашуви жадаллашган. Тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали (02.10.2024, № 118-сон буйруқ) ҳамда Бухоро вилояти патологик-анатомия бюроси (28.09.2024, № 44-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Мазкур жорий этиш ҳолати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгаш томонидан тасдиқланган (хулоса № 21/68, 2025 йил 07 июл). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари Л-лизин эсцинат препарати¬нинг бош мия жароҳатидан сўнг ингичка ичак морфологик ва иммун кўрсаткичларини тиклашдаги юқори самарадорлигини кўрсатди. Препарат гастроинтестинал тизим фаолиятини тезроқ нормаллаштиришга ёрдам беради, бу эса реанимация ва неврологик реабилитация даврида энтераль озиқлантириш толерантлигини ошириш, инфекцион ва яллиғланиш асоратлари частотасини камайтириш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Шунингдек, препаратнинг ёшга хос самараси аниқланиши педиатрия ва герионтология амалиётида индивидуал даволаш стратегияларини танлашда муҳим клиник ва илмий асос яратади. Иқтисодий самарадорлиги: даволаш натижасида ичак морфологик тикланиш муддатининг қисқариши ва асоратлар сонининг камайиши клиник даволаш харажатларини сезиларли даражада қисқартирган. Тажриба жараёнида ҳар бир тадқиқот сериясида ўртача 1930000 сўмгача маблағ тежаш қайд этилган. Клиник амалиётда эса беморларнинг тикланиш муддатининг қисқариши ва қайта шифохонага ётиш эҳтимолининг камайиши орқали соғлиқни сақлаш тизими харажатлари қисқарган. Хулоса: Тадқиқот натижалари шундан далолат берадики, бош мия жароҳатини консерватив даволаш ингичка ичак тузилмаларига ижобий таъсир кўрсатиб, тикланиш жараёнини жадаллаштиради. Ушбу илмий натижалар неврологик ва гастроэнтерологик патологияларни ўзаро боғлиқ равишда баҳолаш, диагностика ва даволаш стратегияларини ишлаб чиқиш учун муҳим илмий асос бўлиб хизмат қилади.