Рахмонова Камолахон Шоиржон қизининг 
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гуруҳли акробатикачи қизларнинг техник тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped4636.
Илмий раҳбар: Эштаев Анвар Курганович педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Владимир Шавкатович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мусаев Баҳром Бахтиёрович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори малакали акробатикачи қизларнинг техник тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
юқори малакали акробат қизларнинг мусобақавий машқларини динамик хусусиятларини ошириш мақсадида комбинациялардаги баланс машқларининг турли категорияларида, тезкор-куч қобилиятини ривожлантириш машқларини қўллаш орқали турли мураккаб айланма машқларни бажариш имкониятлари кенгайтирилган;
турли вазифадаги акробатларнинг статик куч қобилиятларини ошириш мақсадида табақалаштирилган махсус жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш комплекс машқлар дастуридан шиддат зоналарини инобатга олган ҳолда фойдаланиш ҳисобига мураккаб баланс комбинацияларини бажариш самарадорлиги оширилган; 
юқори малакали акробатларнинг ҳаракатларини кўриш қобилиятисиз мувозанат сақлашга имконини яратиш мақсадида қўлларда тик турган ҳолда, оёқларда турган ҳамда пирамида қисмларида қўшимча воситалардан фойдаланиш орқали такомиллаштириш методикасидан фойдаланиш ҳисобига фазода йўналиш олиш қобилияти оширилган;
юқори малакали акробатларнинг барқарорроқ таянчдан мураккаб таянчга ўтишларини такомиллаштириш мақсадида пастки, ўрта ва юқори гуруҳ вакилларининг баланс ва волтиж машқларидаги ҳаракатлар уйғунлигини ошириш ҳисобига мураккаб техник элементларни бажариш имкониятлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. юқори малакали акробатикачи қизларнинг техник тайёргарлигини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
юқори малакали акробат қизларнинг мусобақавий машқларини динамик хусусиятларини ошириш мақсадида комбинациялардаги баланс машқларининг турли категорияларида, тезкор-куч қобилиятини ривожлантириш машқларини қўллаш бўйича таклифлар Тошкент шаҳар Миробод тумани спорт мактабининг қизлар гуруҳи шуғулланувчилари машғулот жараёнларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 24-апрелда берилган 02-16/4205-сон маълумотнома). Натижа, статик ҳаракатда пастки акробатларда нисбий ўсиш 18,48 % га, ўрта акробатларда 0,09 % га, юқори акробатларда кўрсаткичларда 18,4 5% га ошган; 
турли вазифадаги акробатларнинг статик куч қобилиятларини ошириш мақсадида табақалаштирилган махсус жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш комплекс машқлар дастуридан шиддат зоналарини инобатга олган ҳолда фойдаланиш бўйича таклифлар Республика олий спорт маҳорати мактабининг қизлар гуруҳи шуғулланувчиларининг машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 24-апрелда берилган 02-16/4205-сон маълумотнома). Натижа, баланс машқларининг оʻртача ва юқори даражадаги техник ижросини 
25,28 % га, учликнинг умумий балансини эса 21,65 % га яхшиланган;
юқори малакали акробатларнинг ҳаракатларини кўриш қобилиятисиз мувозанат сақлашга имконини яратиш мақсадида қўлларда тик турган ҳолда, оёқларда турган ҳамда пирамида қисмларида қўшимча воситалардан фойдаланиш орқали такомиллаштириш методикасидан фойдаланиш бўйича таклифлар Фарғона вилояти Қува тумани спорт мактаби юқори малакали қизланинг машғулот жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 24-апрелда берилган 02-16/4205-сон маълумотнома). Натижа, ўртача куч кўрсаткичлари 23,47 % га, юқори куч кўрсаткичлари 23,93%га ўсган;
юқори малакали акробатларнинг барқарорроқ таянчдан мураккаб таянчга ўтишларини такомиллаштириш мақсадида пастки, ўрта ва юқори гуруҳ вакилларининг баланс ва волтиж машқларидаги ҳаракатлар уйғунлигини ошириш бўйича таклифлар Республика олий спорт маҳорати мактабининг қизлар гуруҳи шуғулланувчиларининг машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 24-апрелда берилган 02-16/4205-сон маълумотнома). Натижа, техник-тактик тайёргарлик 21,91 % га яхшиланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish