Абдиев Бекзод Ризвоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда уретра орқа клапанини эрта жарроҳлик даволашни такомиллаштириш» 14.00.35 – Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари). Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: V20231.3. PhD/Tib3938.
Илмий раҳбар:Агзамходжаев Саиданвар Талатович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт маркази DSc.04/01.02.2022.Tib.147.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Бахтиёр Бердалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сапаев Отабек Қадирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: В.А.Алмазов номидаги Миллий тиббий тадқиқот маркази (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда уретра орқа клапанини жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини эрта диагностика ва сийдик деривацияси усулларини такомиллаштириш орқали яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ҳомиладорлик даврида уретра орқа клапанини (УОК) гумон қилиш ва чақалоқ туғилганидан сўнг тўғри даволаш тактикасини белгилаш имконини берадиган прогностик аҳамиятга эга антенатал ва постнатал эхографик мезонлар аниқланган;
болаларда УОКнинг оғирлик даражаси, буйрак функционал ҳолати, везикоуретрал рефлюкс даражаси ва боланинг ёшига қараб сийдик деривацияси усулларини танлашда дифференциал ёндашув асосланган;
УОКнинг оғир шаклларида даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида доимий дренажни таъминловчи, кам шикастловчи ва самарали бўлган Double J стентини ўрнатишнинг модификациялашган техникаси ишлаб чиқилган (патент № IAP 7813, 2024 йил);
УОК бўйича жарроҳлик даволаш натижалари, шу жумладан буйрак ва сийдик пуфаги морфо-функционал ҳолатидаги ўзгаришлар динамикаси ултратовуш доплерографияси, миксион цистоуретрография ва радиоизотопли сцинтиграфия орқали сурункали буйрак касаллиги (СБК) ва уродинамик бузилишларнинг ривожланиш хавф омиллари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда уретра орқа клапанини эрта жарроҳлик даволашни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик. илк бор ҳомиладорлик даврида уретра орқа клапанини (УОК) гумон қилиш ва чақалоқ туғилганидан сўнг тўғри даволаш тактикасини белгилаш имконини берадиган прогностик аҳамиятга эга антенатал ва постнатал эхографик мезонлар аниқланганлиги “Болаларда орқа уретра клапанига замонавий ташхис ва даволаш усулларини қўллаш” мавзусидаги услубий тавсияларга киритилган; ижтимоий самарадорлиги: УОКни эрта ташхис қилиш даволаш тактикасига ўз вақтида режа тузиш имконини берган ва оғир асоратлар сонининг камайишига олиб келган. Иқтисодий самарадорлиги. Касалликнинг кеч босқичларида қимматбаҳо текширув усулларига бўлган харажатлар қисқартирилган, ҳар бир бемор учун ўртача иқтисодий тежамкорлик 960000 сўмни ташкил этган. Ишлаб чиқилган антенатал ва постнатал скринингнинг эхографик мезонлари УОКни эрта аниқлаш аниқлигини ошириб, даволаш тактикасига ўз вақтида киришиш имконини берган, бу эса ўз навбатида оғир асоратлар хавфини камайтирган.
иккинчи илмий янгилик. болаларда УОКнинг оғирлик даражаси, буйрак функционал ҳолати, везикоуретрал рефлюкс даражаси ва боланинг ёшига қараб сийдик деривацияси усулларини танлашда дифференциал ёндашув асосланган. Бу таклиф “Орқа уретра клапани бўлган болаларда сийдикни чиқариш усулини танлашда дифференциал ёндашув хусусиятлари” мавзусидаги услубий тавсияларда баён этилган маълумотлар асосида ишлаб чиқилган; ижтимоий самарадорлиги: УОКнинг оғир шакллари бўлган болаларда қайта жарроҳлик аралашувлари ва асоратлар сони камайган, тирик қолиш даражаси ошган. Иқтисодий самарадорлиги. Қайта операциялар ва узоқ муддатли даволаш харажатларининг тежалиши ҳар бир бемор учун ўртача 1100000 сўмни ташкил этган. УОК оғирлик даражаси, буйрак функцияси ва рефлюкс мавжудлигига асосланган ҳолда сийдикни чиқариш усулини танлаш бўйича дифференциал алгоритмни амалиётга жорий этиш жарроҳлик натижаларини яхшилаган ва қайта жарроҳлик эҳтиёжини камайтирган.
учинчи илмий янгилик. УОКнинг оғир шаклларида даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида доимий дренажни таъминловчи, кам шикастловчи ва самарали бўлган Double J стентини ўрнатишнинг модификациялашган техникаси ишлаб чиқилган (патент № IAP 7813, 2024 йил). Бу усул кам шикастловчи ва самарали дренаж имконини беради. Ушбу хулосалар "Орқа уретра клапани бўлган болаларда сийдикни чиқариш усулини танлашда дифференциал ёндашув хусусиятлари" мавзусидаги услубий тавсияларга киритилган; ижтимоий самарадорлиги: Клапанни дарҳол абляция қилиш мумкин бўлмаган ҳолатларда сийдик чиқариш йўлларини адекват дренаж қилиш имкониятини яратиб, СБКнинг авж олиши хавфини камайтиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги. Госпитализация муддати ва асоратлар сонининг камайиши натижасида ҳар бир бемор учун ўртача 1300000 сўм миқдорида иқтисодий фойда таъминланган. Сийдик пуфагини стентлашнинг такомиллаштирилган усулини қўллаш УОКнинг оғир шакллари бўлган янги туғилган чақалоқларда сийдикни вақтинча чиқаришда самарали ва кам шикастловчи усули таъминган ҳамда даволашнинг хавфсизлиги ва натижадорлигини оширган.
тўртинчи илмий янгилик. УОК бўйича жарроҳлик даволаш натижалари, шу жумладан буйрак ва сийдик пуфаги морфо-функционал ҳолатидаги ўзгаришлар динамикаси ултратовуш доплерографияси, миксион цистоуретрография ва радиоизотопли сцинтиграфия орқали сурункали буйрак касаллиги (СБК) ва уродинамик бузилишларнинг ривожланиш хавф омиллари аниқланган. Ушбу таҳлил доирасида буйрак ва сийдик пуфагининг морфо-функционал ҳолатидаги ўзгаришлар динамикаси ультратовушли допплерография, миксион цистоуретрография ва радиоизотопли сцинтиграфия ёрдамида ўрганилган. Бу эса сурункали буйрак касаллигининг авж олиш хавфи ва уродинамик бузилишлар хавф омилларини аниқлаш имконини берган. Ижтимоий самарадорлиги. Жарроҳлик даволаш самарадорлигини баҳолаш аниқлиги ошган, СБК ривожланишига олиб келадиган хавф омиллари ўз вақтида аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги. Нефрологик асоратлар сонининг камайиши реабилитация ва госпитализация харажатларини ҳар бир бемор учун ўртача 1500000 сўмгача қисқартиришга имкон берган. Хулоса: Ишлаб чиқилган динамик кузатув протоколи операциядан сўнг буйрак ва сийдик пуфаги функциясини объектив назорат қилиш имконини берган, бу эса прогнозни яхшилаган ва терапевтик чораларни ўз вақтида тўғрилашга шароит яратган
Ушбу таклифлар “Болаларда орқа уретра клапанига замонавий ташхис ва даволаш усулларини қўллаш” мавзусидаги услубий тавсияларга киритилган бўлиб, Тадқиқот давомида олинган натижалар Сурхондарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 24 октябрдаги 228-т-сонли буйруғи ва Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 20 ноябрдаги 11-т-сонли буйруғи асосида соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 20.06.2025 йилдаги 20/02 сон хулосаси).