Жўрақулов Аброр Рауфовичнинг
фалсафа доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Флора ва фауна номларининг паремиологик бирликлар таркибида қўлланилиши (немис ва ўзбек тиллари материаллари асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Fil1623
Илмий раҳбар: Яхшиев Ашур Абдиевич, филология фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, DSc.03/30.12.2019.Fil.83.01  
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори, профессор; Тагаева Сайёра Улашевна, филология фанлари боʻйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади флора ва фауна номлари иштирок этган паремиологик бирликларни немис ва ўзбек тилларида миллий ва маданий хусусиятларини инобатга олган ҳолда чогʻиштириш ва уларнинг фарқли ҳамда ўхшаш жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва немис паремиологиясида илк марта флороним ҳамда зоонимларнинг қўлланилишини тавсифловчи қиёсий-когнитив модел яратиш орқали тил ва маданият воситасида дунё лисоний манзарасини ифодалаш механизмлари очиб берилган;
флора ва фауна номларини ўз ичига олган паремиологик бирликлар корпуси тизимлаштирилиб, немис тилида  1840 та (1468 зооним ва 372 фитоним), ўзбек тилида эса 1740 та (1408 зооним ва 332 фитоним) мавжудлиги, ҳар икки тилда ҳам зоонимик лексиканинг устунлиги аниқланган;
паремиологик бирликларнинг семантик хилма-хиллиги инсоннинг шахсий сифатларини, шахслараро муносабатларни, қадриятлар тизимини ва ижтимоий-маиший тасаввурларни акс эттириши далилланган;
паремиологик бирликларнинг баҳолаш вазифаси инсон ташқи қиёфаси ва маънавий сифатларини ифодалаши ҳамда немис ва ўзбек маданий анъаналарини белгиловчи қадрият йўналишларини мустаҳкамлаб бориши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
флороним ва зоонимларнинг функсиялашувини тавсифловчи қиёсий-когнитив модел яратилгани ва бу орқали тил ҳамда маданият воситаларида дунё лингвомаданий манзарасини ифодалаш механизмлари очиб берилгани ҳақидаги хулосалар Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм (2022–2024 йй.) доирасида қўлланилди. Мазкур дастур АҚШ Давлат департаменти томонидан АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашлари билан ҳамкорликда молиялаштирилган (Самарқанд давлат хорижий тиллар институти маълумотномаси №333/02, 2025 йил 4 феврал). Натижада паремиологик бирликларнинг оғзаки нутқдаги коммуникатив табиати аниқлаштирилди ва уларнинг прагматик мазмуни шакллантирилди;
флороним ва зоонимларни ўз ичига олган паремиологик бирликлар корпусини тизимлаштиришга оид хулосалар (немис тилида – 1840 бирлик: 1468 зооним ва 372 фитоним; ўзбек тилида – 1740 бирлик: 1408 зооним ва 332 фитоним), зоонимик лексиканинг устунлиги қайд этилган ҳолда, Эрасмус+ 58545-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Компютер лингвистикаси Марказий Осиё университетларида” халқаро лойиҳаси контентини ишлаб чиқишда қўлланилди (Самарқанд давлат хорижий тиллар институти маълумотномаси №371/02, 2025 йил 8 феврал). Олинган натижалар ўқув модуллари базасини шакллантиришга асос бўлди;
паремиологик бирликларнинг шахсий сифатлар, шахслараро муносабатлар, қадриятлар тизими ва ижтимоий-маиший тасаввурларни акс эттирувчи семантик хилма-хиллиги ҳақидаги хулосалар 2021–2023 йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-381 “Қарши давлат университетида инглиз тилидан фойдаланиш компетенсияларини мустаҳкамлаш” халқаро грант лойиҳаси доирасида жорий этилди (Қарши давлат университети маълумотномаси №04/994, 2025 йил 19 март). Тадқиқот материаллари асосида “Фразеология”, “Паремиология”, “Фразеография ва паремиография”, “Стилистика”, “Матн таҳлили”, “Матн лингвистикаси”, “Лингвопрагматика”, “Лингвомаданиятшунослик” каби фанлар бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалар тайёрланди, шунингдек паремиологик луғатлар тузилди;
инсон ташқи қиёфаси ва маънавий сифатларини ифодалаш ҳамда немис ва ўзбек маданиятларига хос қадрият йўналишларини мустаҳкамлашда паремиологик бирликларнинг баҳоловчи функсияси ҳақидаги хулосалар эса “Ассалом, Самарқанд!” теледастури ва “Хайрли кун” радиодастури ссенарийларини тайёрлашда қўлланилди (Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси маълумотномаси №01-07/114, 2025 йил 18 март). Натижада ушбу кўрсатувлар илмий маълумотлар билан мазмунан бойитилди; илмий-таҳлилий тавсиялар эса кейинги сонларда ҳам қўлланилиши режалаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish