Турсунова Дилноза Адҳамжон қизининг 
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларни тарихий ва маънавий идеалларга аксиологик муносабатини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (тарих фанлари мисолида)”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped7552
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети
Илмий раҳбар: Сиддиқов Илёсжон Баҳромович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07. 
Расмий оппонентлар: Темиров Набижон Солиевич педагогика фанлари доктори, профессор. 
Хажиева Максуда Султановна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак ўқитувчиларни тарихий ва маънавий идеалларга аксиологик муносабатини ривожлантириш методикаси такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тарихий-маънавий идеаллик фазилатлари (қаҳрамонлик, жўмардлик, олийжаноблик, бунёдкорлик) ва акмеошахс хусусиятлари (тарихий-маъанвий жасорат, юксак ахлоқий сифатлар, ижтимоий таъсир)ни аксиологик ёндашув (қадрияли муносабат) имкониятлари асосида интегратив ривожлантиришнинг назарий асослари такомиллаштирилган;
аксиологик ёндашув асосида тарихий ва маънавий идеалларига қадриятли муносабатни шакллантиришни мажмуавий ташхис этиш, тарихий ва маънавий идеал шахсга хос маънавий-ахлоқий сифатларни тизимлаштириш, ўқув машғулотларини лойиҳалашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
тарихий ва маънавий идеалларга аксиологик муносабатни шакллантириш модели вазиятли топшириқлар, гуруҳий мунозара, ўқув лойиҳаларини тарих таълимидаги мажбурий ва танлов фанлар амалиётига вертикал ва горизонтал қўллашнинг дидактик имкониятларини интенсификациясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни тарихий ва маънавий идеалларга аксиологик муносабатини ривожлантириш технологиясининг амалий компоненти ноанънавий машғулот (саёҳат, тақдимот, тадқиқот, маъруза-мунозара, семинар-тренинг) шаклларини шахсий фаолият тажрибаси билан рефлексивлик даражасини кенгайтириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларни тарихий ва маънавий идеалларга аксиологик муносабатини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш асосида:
тарихий-маънавий идеаллик фазилатлари (қаҳрамонлик, жўмардлик, олийжаносблик, бунёдкорлик) ва акмеошахс хусусиятлари (тарихий-маъанвий жасорат, юксак ахлоқий сифатлар, ижтимоий таъсир)ни аксиологик ёндашув (қадрияли муносабат) имкониятлари асосида 
интегратив ривожлантиришнинг назарий асосларини такомиллаштиришга доир илмий янгиликлардан 
Ўзбекистон Миллий университетида 2021-2022-йиллар давомида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақамли 
“Ўзбек халқи диний ва миллий қадирятлари комплексининг электрон-трансдисиплинар платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган 
(Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 14-июндаги 
11-05-3872/04-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак тарих ўқитувчиларини ўқувчиларда тарихий ва маънавий идеалларга аксиологик муносабатни шакллантиришга тайёрлашнинг этнопедагогик ва аксиопедагогик имкониятларини аниқлаштиришга хизмат қилган.
аксиологик ёндашув асосида тарихий ва маънавий идеалларига қадриятли муносабатни шакллантиришни мажмуавий ташхис этиш, тарихий ва маънавий идеал шахсга хос маънавий-ахлоқий сифатларни тизимлаштириш, ўқув машғулотларини лойиҳалашга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир илмий янгиликлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғи асосида № 218-627-рақам билан рўйхатга олинган  “Педагогик аксиология” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 14-июндаги 
11-05-3872/04-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши аксиологик ёндашув асосида тарихий ва маънавий идеалларига қадриятли муносабатни шакллантиришни мажмуавий ташхис этиш, тарихий ва маънавий идеал шахсга хос маънавий-ахлоқий сифатларни тизимлаштириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган.
тарихий ва маънавий идеалларга аксиологик муносабатни шакллантириш моделини вазиятли топшириқлар, гуруҳий мунозара, ўқув лойиҳаларини тарих таълимидаги мажбурий ва танлов фанлар амалиётига вертикал ва горизонтал қўллашнинг дидактик имкониятларини интенсификациясини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир илмий янгиликлардан 2020-2022-йилларда 
Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-сонли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 14-июндаги 11-05-3872/04-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак тарих ўқитувчиларини ўқувчиларда тарихий ва маънавий идеалларга аксиологик муносабатни шакллантиришга тайёрлаш жараёнида қўлланиладиган инновацион метод ва технологияларни такомиллаштиришга хизмат қилган.    
бўлажак тарих ўқитувчиларини тарихий ва маънавий идеалларга аксиологик муносабатни шакллантиришга тайёрлаш технологиясининг амалий компонентини ноанънавий машғулот (саёҳат, тақдимот, тадқиқот, маъруза-мунозара, семинар-тренинг) шаклларини шахсий фаолият тажрибаси билан рефлексивлик даражасини кенгайтириш орқали такомиллаштиришга доир илмий янгиликлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғи асосида № 218-627-рақам билан рўйхатга олинган “Педагогик аксиология” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 14-июндаги 11-05-3872/04-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак тарих ўқитувчиларини тарихий ва маънавий идеалларга аксиологик муносабатини ривожлантиришга тайёрлаш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish