Матчанов Русланбек Азатовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг жисмоний тайёргарлини ошириш услубияти”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Ped1103.
Илмий раҳбар: Маткаримов Рашид Машарипович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Коробейников Георгий Валеревич биология фанлари доктори, профессор; Ураимов Санжар Рузматович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Алламуратов Шухратулла Иноятович биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг жисмоний тайёргарлигини оширишда яккакураш спорт турлари воситаларидан фойдаланиш услубиятини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимларнинг жисмоний тайёргарлик тизимини замонавий талабларга мослаштириш учун ишлаб чиқилган илмий-услубий асосга эга функсионал ҳолатини оширувчи қўл жанги, жанговар самбо ва кикбокс каби спорт турларининг махсус воситалар схемасидан мунтазам равишда фойдаланиш ҳисобига амалий машғулотларни тизимли ташкил этиш имкониятлари кенгайтирилган;
хизмат фаолияти даврида орган ходимларининг турли вазиятлардаги техник-тактик ҳаракатларини бажаришдаги хатоларни бартараф этиш учун икки ва ундан зиёд ҳуқуқбузарларга қарши кенг қўлланиладиган усулларни бажариш характери ва турини мужассам этувчи машқлар мажмуасини малака ошириш курсларида қўллаш орқали ҳужум усулларини бажариш самарадорлиги оширилган;
ходимларнинг хизмат жараёнида дуч келадиган вазиятлардаги ҳимоя ҳаракатларни самарали амалга ошириш кўникмаларини шакллантириш учун қўл ва оёқларни ҳаракациз ҳолатга келтиришда жанговар самбо техникалари асосида ишлаб чиқилган комбинацион моделни тингловчиларнинг амалий машғулотларида кўргазма қилиш орқали қўшимча техник усулларни узлюксиз бажариш имкониятлари кенгайтирилган;
ҳарбий олий таълим муассасалари тингловчиларининг ҳуқуқбузарларга қарши беллашувларда бўғим ҳаракатчанлигини ошириш ва таслим қилдириш принципларини ўзлаштиришга йўналтирилган ташлаш, чалиш, ўғриқ бериш ва қайириш каби ҳаракатларни ўзида мужассам этувчи машғулот дастуридан битирувчи курсантларнинг малакавий амалиёт даврида қўллаш ҳисобига қўлга олиш кўникмалари такомиллаштирилган; 
ёш ходимларининг амалий машғулот жараёнларида тезкор ҳаракат қилиш қобилиятини ривожлантириш, махсус жисмоний тайёргарлиги ошириш учун ишлаб чиқилган махсус тайёргарлик ва чидамлиликни такомиллаштириш тизими ёрдамида хизмат фаолиятида жароҳатланишнинг олдини олиш самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларининг машғулот жараёнларида махсус жисмоний тайёргарлиги ва чидамлилигини такомиллаштириш бўйича тажриба ва тадқиқот натижалари асосида:
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимларнинг жисмоний тайёргарлик тизимини замонавий талабларга мослаштириш учун ишлаб чиқилган илмий-услубий асосга эга функсионал ҳолатини оширувчи қўл жанги, жанговар самбо ва кикбокс каби спорт турларининг махсус воситалар схемасидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти курсантларининг амалий машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025-йил 7-августдаги 02-16/8324-сон маълумотномаси). Натижада, қўл зарбасидан сўнг рақибни оёқлардан кўтариб ташлаш самарадорлиги 16,2% га, оёқ зарбасидан сўнг белдан ошириб ташлаш самарадорлиги 7,1% га ошган;
хизмат фаолияти даврида орган ходимларининг турли вазиятлардаги техник-тактик ҳаракатларини бажаришдаги хатоларни бартараф этиш учун икки ва ундан зиёд ҳуқуқбузарларга қарши кенг қўлланиладиган усулларни бажариш характери ва турини мужассам этувчи машқлар мажмуасидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги “ДИНАМО” жисмоний тарбия-спорт жамияти спортчилари билан машғулот жараёнида татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025-йил 7-августдаги 02-16/8324-сон маълумотномаси). Натижада, белдан ошириб ташлаш усулида бурилиш самарадорлиги 5,3% га, қўлларни Х-симон қилиб елкадан ошириб ташлашда 4,2% га, оёқларни кўтариб ташлашда 6,1% га, елкадан ошириб ташлашда эса 7,13% га ошган;
ходимларнинг хизмат жараёнида дуч келадиган вазиятлардаги ҳимоя ҳаракатларни самарали амалга ошириш кўникмаларини шакллантириш учун қўл ва оёқларни ҳаракациз ҳолатга келтиришда жанговар самбо техникаларидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Жамоат Хавфсизлиги Университети курсантларининг ўқув машғулотларида татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025-йил 7-августдаги 02-16/8324-сон маълумотномаси). Натижада, беллашув давомида бажарилган техник усуллар самарадорлиги 14,8% га, оғритиш усулларини бажариш самарадорлиги эса 4,6% га ортган;
ҳарбий олий таълим муассасалари тингловчиларининг ҳуқуқбузарларга қарши беллашувларда бўғим ҳаракатчанлигини ошириш ва таслим қилдириш принципларини ўзлаштиришга йўналтирилган ташлаш, чалиш, ўғриқ бериш ва қайириш каби ҳаракатларни ўзида мужассам этувчи машғулот дастуридан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тасарруфидаги машғулот марказида татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025-йил 7-августдаги 02-16/8324-сон маълумотномаси). Натижада, хизмат фаолиятидаги ушлаш ҳаракатларининг натижадорлиги 40,6% га ошган;
ёш ходимларининг амалий машғулот жараёнларида тезкор ҳаракат қилиш қобилиятини ривожлантириш, махсус жисмоний тайёргарлиги ошириш учун ишлаб чиқилган махсус тайёргарлик ва чидамлиликни такомиллаштириш тизимидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг “Жанговар спорт турлари” ихтисослигида таҳсил олаётган тингловчиларнинг амалий машғулот жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025-йил 7-августдаги 02-16/8324-сон маълумотномаси). Натижада, хизмат фаолиятида бажариладиган партер ҳолатидаги усуллар самарадорлиги 20,3% га ва оғритиш усулларини бажариш сифати 36,4% га ортган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish