Исмоилова Гулнора Файзуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиёт шароитида миллий валюта барқарорлигини таъминлашни давлат томонидан тартибга солишнинг назарий-услубий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Iqt901.
Илмий маслаҳатчи: Махкамов Бахтиёр Шухратович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: академик, Нурислом Тухлиев, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошматов Шухрат Аманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Назаркулов Умиджан Раҳимжанович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади Рақамли иқтисодиёт шароитида миллий валюта барқарорлигини таъминлашда давлатнинг тартибга солиш механизмлари ва методологиясини таҳлил қилиш, уларнинг илмий асосларини яратиш ва такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли ихтиёридаги мавжуд пул маблағлари, муддатли депозитлар ва электрон пуллар улушининг ўзгаришига кўра аҳоли маблағлари таркибида талаб қилиб олгунга қадар бўлган электрон пул шаклидаги депозитлар миқдорининг ошиб бориш тенденсияси асослаб берилган;
аҳолининг банкларда сақланаётган депозитлар таркибида талаб қилиб олгунга қадар бўлган депозит маблағларга кўра аҳолининг электрон пул шаклидаги талаб қилиб олгунга қадар депозитлари қолдиғи ошиб боришининг истиқбол тенденсияси ва унинг асосий параметрлари асосланган;
тижорат банкларида талаб қилиб олгунга қадар бўлган депозитлар учун моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашда аҳолининг бир ой муддатга сақланган талаб қилиб олгунга қадар бўлган депозит маблағлари қолдиғига фоиз тўловларини амалга ошириш таклифи асосланган; 
аҳоли ихтиёрида мавжуд бўлган электрон пуллар дахлсизлиги ҳамда хавфсизлигини таъминлаш мақсадида юқори даражадаги ҳимоя воситасига эга бўлган фуқаролар учун кўпи билан икки дона мултибанк пластик (иш ҳақи ёки нафақа ва жисмоний шахснинг ихтиёрий) карталарини жорий этиш  таклиф қилинган;
миллий валюта барқарорлигини таъминлашда давлатнинг ўрни ва рақамли технологиялар муҳимлигига кўра иқтисодиётда электрон пуллар айланмаси, электрон пуллар орқали ҳисоб-китоб жараёнларига таъсир этувчи ташкилий-иқтисодий омиллар даражасига кўра fast-peyment моделининг таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Рақамли иқтисодиёт шароитида миллий валюта барқарорлигини таъминлашни давлат томонидан тартибга солишнинг назарий-услубий ва амалий асосларини такомиллашти-риш бўйича бўйича олинган натижалар асосида:
аҳоли ихтиёридаги мавжуд пул маблағлари, муддатли депозитлар ва электрон пуллар улушининг ўзгаришига кўра аҳоли маблағлари таркибида талаб қилиб олгунга қадар бўлган электрон пул шаклидаги депозитлар миқдорининг ошиб бориш тенденсияси бўйича таклиф “Микрокредитбанк” АТБ ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси фаолиятига жорий қилинган  (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2025 йил 12 февралдаги 05-35/1289-сонли, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар бош бошқармасининг 2025 йил 12 февралдаги 06-17/37 сонли маълумотномалари).  Таклиф 2030 йилга бориб аҳолининг тижорат банкларида сақлаётган талаб қилиб олгунга қадар бўлган депозит маблағлари-нинг улушини 22 фоизни ташкил қилиши ва шунга кўра қўшимча ресурс базасини шакллантириш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
аҳолининг банкларда сақланаётган депозитлар таркибида талаб қилиб олгунга қадар бўлган депозит маблағларга кўра аҳолининг электрон пул шаклидаги талаб қилиб олгунга қадар депозитлари қолдиғи ошиб боришининг истиқбол тенденсияси ва унинг асосий параметрлари таклифи  “Микрокредит-банк” АТБ ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси фаолиятига жорий қилинган   (“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025 йил 12 февралдаги 05-35/1289-сонли, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар бош бошқармасининг 2025 йил 12 февралдаги 06-17/37-сонли маълумотномалари). Таклиф 2030 йилга бориб аҳолининг тижорат банкларидаги электрон пул шаклидаги талаб қилиб олгунга қадар депозитларининг ўртача йиллик қолдиғи 233623,97 млрд.сўм бўлиши ҳамда аҳоли томонидан тўлов терминаллари орқали электрон пуллар орқали тўлов суммалари йиллик миқдори 825448,4 млрд. сўм бўлиши асосланган ҳолда тижорат банклари томонидан қўшимча равишда тўлов терминаллари сонини кўпайтириш заруриятини асослашга муайян даражада хизмат қилган; 
тижорат банкларида талаб қилиб олгунга қадар бўлган депозитлар учун моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашда аҳолининг бир ой муддатга сақланган талаб қилиб олгунга қадар бўлган депозит маблағлари қолдиғига фоиз тўловларини амалга ошириш таклифи “Микрокредитбанк” АТБ ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025 йил 12 февралдаги 05-35/1289-сонли, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар бош бошқармасининг 2025 йил 12 февралдаги 06-17/37 сонли маълумотномалари). Мазкур таклиф тижорат банкларида сақланаётган электрон пуллар таркибида талаб қилиб олгунга қадар бўлган депозит маблағларига 2030 йилга ойига 2826,6 млрд сўм қўшимча даромад олиш имкониятларини асослашга муайян даражада хизмат қилган; 
аҳоли ихтиёрида мавжуд бўлган электрон пуллар дахлсизлиги ҳамда хавфсизлигини таъминлаш мақсадида юқори даражадаги ҳимоя воситасига эга бўлган фуқаролар учун кўпи билан икки дона мултибанк пластик (иш ҳақи ёки нафақа ва жисмоний шахснинг ихтиёрий) карталарини жорий этиш  таклифи “Микрокредитбанк” АТБ ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (“Микро-кредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025 йил 12 февралдаги 05-35/1289-сонли, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар бош бошқармасининг 2025 йил 12 февралдаги 06-17/37 сонли маълумотно-малари). Таклиф аҳоли ихтиёридаги турли банкларга тегишли бўлган ҳар хил турдаги пластик карталар сонини оптималлаштириш ҳамда электрон пуллар орқали амалга ошириладиган шубҳали банк операциялар сони ва миқдорини камайтирилиши асосланган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил  25 февралдаги  5/12-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низомнинг 19-бандига қўшимча киритиш ҳақида"ги қарорини таъминлашга муайян даражада хизмат қилган;
миллий валюта барқарорлигини таъминлашда давлатнинг ўрни ва рақамли технологиялар муҳимлигига кўра иқтисодиётда электрон пуллар айланмаси, электрон пуллар орқали ҳисоб-китоб жараёнларига таъсир этувчи ташкилий-иқтисодий омиллар  даражасига кўра фаст-пеймент тизимининг модели бўйича таклифи “Микрокредитбанк” АТБ ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025 йил 12 февралдаги 05-35/1289-сонли, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар бош бошқармасининг 2025 йил 12 февралдаги 06-17/37 сонли маълумотномалари). Ушбу таклифга кўра мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш асосида электрон тўловлар ҳажмининг 30 фоизга оширилишига муайян даражада хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish