Истамов Бахтиёр Комиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спастик генезли контрактуралари бўлган болаларда болдир мушак-скелет тизими ҳолатининг морфофункционал хусусиятлари ва клиник жиҳатлари” мавзусида 14.00.02–Морфология ва 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tib4452.
Илмий раҳбар: Тешаев Шуҳрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ҳамроев Фарҳод Шаропович тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахматова Мукаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори, Ҳамроев Алишер Шаҳобович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Туркия соғлиқ билимлари университети (Туркия).
II. Тадқиқотнинг мақсади: спастик генезли контрактуралари бўлган болалар церебрал фалажи билан оғриган беморларида эквинусли деформацияларида болдир мушак-пай тўқималарининг структуравий хусусиятларини ўрганиш орқали даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк марта спастик генезли контрактуралари бўлган болалар церебрал фалажи билан оғриган беморларда боланинг ёши, касаллик даражаси инобатга олинган ҳолда болдир мушакларидаги морфологик ўзгаришлар асосланган;
илк марта спастик генезли контрактуралари бўлган болалар церебрад фалажи билан оғриган беморларда болдир мушакларида морфометрик тадқиқотлар ўтказилиши натижасида эквинусли деформацияни консерватив ёки жарроҳлик даволаш усулларига кўрсатмалар ишлаб чиқилган;
илк бор спастик генезли контрактуралари бўлган болалар церебрал фалажи билан оғриган беморларда ахиллопластика жарроҳлик амалиётидан кейинги болдир-товон бўғими ностабиллигини олдини олишнинг морфофунксионал асослари исботланган.
спастик генезли контрактуралари бўлган болалар церебрал фалажида эквинусли деформацияни бартараф этишда таклиф этилган усуллар ҳисобидан болдир-товон бўғимининг ностабиллиги ривожланиши олди олиниб, иккиламчи асоратларнинг хавфи камайиши мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Спастик генезли контрактуралари бўлган болаларда болдир мушак-скелет тизими ҳолатининг морфофунксионал хусуситатлари ва клиник жиҳатлати” аниқлаш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор спастик генезли контрактуралари бўлган болалар церебрал фалажи билан оғриган беморларда боланинг ёши, касаллик даражаси инобатга олинган ҳолда болдир мушакларидаги морфологик ўзгаришлар асосланган. Болалар церебрал фалажи билан туғилган болаларнинг ёшига доир постнатал онтогенезидаги морфологик ўзгаришларини баҳолаш орқали мушак пай тизимидаги диспластик ўзгаришлар, мушак ва пай комплексларида юзага келадиган фибросклероз жараёнига хос жиҳатлар ўрганилиши, айнан болалар церебрал фалажи билан туғилганларнинг илк 9-24 ойгача бўлган даврда мушак ва пайлардаги диспластик ўзгаришларнинг чуқур дистрофик ва склеротик ўзгаришларга учрамаганлиги, ахилл пайларида фибросклероз ва дағал толали бириктирувчи тўқима компонетларини кам даражада ривожланганлиги аниқланиши асоссиз равишда жарроҳлик амалиётларини ўтказиш, ундаги ортиқча сарф харажатларни, жарроҳликдан кейинги салбий асорат ва оқибатларни олдини олишга имконият яратиб, асоратлар кўрсаткичи яхшиланишига олиб келади. Тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, У.Қ.Қурбонов номидаги Республика болалар руҳий-асаб касалликлари шифохонасида, Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалиётига жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 04.12.2024 йилдаги 6-сонли илмий-тадқиқот ишлари ва натижаларини амалиётга татбиғи бўйича хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: Морфометрик тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган кўрсатмалар эквинусли деформацияни консерватив ёки жарроҳлик йўли билан даволаш самарадорлигини оширишга ёрдам беради; иқтисодий самарадорлиги: Янги усулни амалиётга жорий этиш ҳар бир бемор учун даво усулларини оптималлаштириш орқали 2.140.000 сўм тежаш имконини беради. Хулоса: “Болалар церебрал фалажланишида ахиллопластикадан кейинги ахилл пайининг морфологик ўзгаришларини аниқлаш” мавзусида олинган натижалар У.Қ.Қурбонов номидаги Республика болалар руҳий-асаб касалликлари шифохонасида, Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалиётга жорий этилди.
иккинчи илмий янгилик: илк бор спастик генезли контрактуралари бўлган болалар церебрал фалажи билан оғриган беморларда болдир мушакларида морфометрик тадқиқотлар ўтказилиши натижасида эквинусли деформацияни консерватив ёки жарроҳлик даволаш усулларига кўрсатмалар ишлаб чиқилди. ижтимоий самарадорлиги: Морфометрик тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган кўрсатмалар эквинусли деформацияни консерватив ёки жарроҳлик йўли билан даволаш самарадорлигини оширишга ёрдам беради; иқтисодий самарадорлиги: Янги усулни амалиётга жорий этиш ҳар бир бемор учун даво усулларини оптималлаштириш орқали 2.140.000 сўм тежаш имконини беради; Хулоса: тадқиқот натижаларига асосланган илмий янгиликлар соғлиқни сақлаш соҳасида муҳим тиббий, ижтимоий ва иқтисодий самарадорликка эга бўлиб, болалар церебрал фалажини даволаш самарадорлигини сезиларли даражада яхшилаш имконини берди. Турли ёшдаги болалар церебрал фалажи спастик формасида болаларда эквинус ҳолатини юзага келишига сабабчи бўлган мушаклар (медиал икрасимон, латерал икрасимон, камбаласимон)нинг морфологик ва морфометрик ҳолатини ўргаиш ҳисобидан хулосалар чиқарилиб, ортопедларга эквинус ҳолатида қайси усул асосида деформатцияни бартараф этиш мақсадига муофиқлиги таклифи тавсия этилди. Демак, 5-7 ёшлик даврда болалар церебрал фалажида болдир мушак-пайларининг морфологик жиҳатлари бўйича, юзага келган ўзгаришлар енгил даражада бўлиб, қайтар морфологик ўзгаришлар бўлиб, сийрак толали бириктирувчи тўқималар ва оралиқ шишларнинг шаклланганлиги билан давом этаётганлиги аниқланди. Ахилл пайида қайтмас дағал чандиқланган ўчоқларнинг камлиги, мушак тутамларида контрактурага учрамаган, тўлқинсимон мушак релефлари қайтар кўринишда бўлиб, морфофункционал жиҳатлари бўйича қайта тикланишга қодирлигини кўрсатади. Бу эса, клиник морфологик жихатдан даволашда асосан консерватив даво чораларини қўллашга амалий тавсия бериш учун муҳим ҳисобланади.
учинчи илмий янгилик: илк марта болалар церебрал фалажида эквинусли деформацияни бартараф этишда таклиф этилган усуллар ҳисобидан болдир-товон бўғимининг ностабиллиги ривожланиши олдини олиш орқали иккиламчи асоратларнинг хавфини камайтириш мумкинлиги исботланган. ижтимоий самарадорлиги: Таклиф этилган даволаш усуллари болдир-товон бўғимининг ностабиллигини олдини олиш ва болалар церебрал фалажи билан оғриган беморларда иккиламчи асоратлар хавфини камайтириш орқали болаларнинг ижтимоий ҳаётга қайтишини осонлаштиради, уларнинг реабилитация жараёни қисқартиришга имкон беради; иқтисодий самарадорлиги: Янги усулни амалиётга жорий этиш орқали асоратларни олдини олиш ва ўртача 1.675.000 сўм тежаш имконини яратади; Хулоса: тадқиқот натижаларига асосланган илмий янгиликлар соғлиқни сақлаш соҳасида муҳим тиббий, ижтимоий ва иқтисодий самарадорликка эга бўлиб, болалар церебрал фалажини даволаш самарадорлигини сезиларли даражада яхшилаш имконини берди. Турли ёшдаги болалар церебрал фалажи спастик формасида болаларда эквинус ҳолатини юзага келишига сабабчи бўлган мушаклар (медиал икрасимон, латерал икрасимон, камбаласимон)нинг морфологик ва морфометрик ҳолатини ўргаиш ҳисобидан хулосалар чиқарилиб, ортопедларга эквинус ҳолатида қайси усул асосида деформатцияни бартараф этиш мақсадига муофиқлиги таклифи тавсия этилди. Демак, 6-9 ёшлик даврда болалар церебрал фалажида болдир мушак-пайларининг морфологик жиҳатлари бўйича, юзага келган ўзгаришлар енгил даражада бўлиб, қайтар морфологик ўзгаришлар бўлиб, сийрак толали бириктирувчи тўқималар ва оралиқ шишларнинг шаклланганлиги билан давом этаётганлиги аниқланди. Ахилл пайида қайтмас дағал чандиқланган ўчоқларнинг камлиги, мушак тутамларида контрактурага учрамаган, тўлқинсимон мушак релефлари қайтар кўринишда бўлиб, морфофунксионал жиҳатлари бўйича қайта тикланишга қодирлигини кўрсатади. Бу эса, клиник морфологик жихатдан даволашда асосан консерватив даво чораларини қўллашга амалий тавсия бериш учун муҳим ҳисобланади.
тўртинчи илмий янгилик: спастик генезли контрактуралари бўлган болалар церебрал фалажида эквинусли деформацияни бартараф этишда таклиф этилган усуллар ҳисобидан болдир-товон бўғимининг ностабиллиги ривожланиши олди олиниб, иккиламчи асоратларнинг хавфи камайиши мумкинлиги исботланган; ижтимоий самарадорлиги: Ахиллопластикадан кейин болдир-товон бўғимидаги ностабилликка йўл қўймаслик учун морфофункционал асосларни илмий ўрганиш натижасида беморларда жарроҳликдан кейинги асоратлар сезиларли даражада камайди. Бу реабилитация чора-тадбирлари ва муваффақиятли операция натижалари орқали беморларнинг ҳаракат фаоллигини тезроқ тиклашга имкон беради; иқтисодий самарадорлиги: янги усулни амалиётга жорий этиш орқали асоратларни олдини олиш ва ўртача 2.328.000 сўм тежаш имконини беради. Хулоса: тадқиқот натижаларига асосланган илмий янгиликлар соғлиқни сақлаш соҳасида муҳим тиббий, ижтимоий ва иқтисодий самарадорликка эга бўлиб, болалар церебрал фалажини даволаш самарадорлигини сезиларли даражада яхшилаш имконини берди. Турли ёшдаги болалар церебрал фалажи спастик формасида болаларда эквинус ҳолатини юзага келишига сабабчи бўлган мушаклар (медиал икрасимон, латерал икрасимон, камбаласимон)нинг морфологик ва морфометрик ҳолатини ўрганиш ҳисобидан хулосалар чиқарилиб, ортопедларга эквинус ҳолатида қайси усул асосида деформатцияни бартараф этиш мақсадига мувофиқлиги таклифи тавсия этилди. Демак, 5-7 ёшлик даврда болалар церебрал фалажида болдир мушак-пайларининг морфологик жиҳатлари бўйича, юзага келган ўзгаришлар енгил даражада бўлиб, қайтар морфологик ўзгаришлар бўлиб, сийрак толали бириктирувчи тўқималар ва оралиқ шишларнинг шаклланганлиги билан давом этаётганлиги аниқланди. Ахилл пайида қайтмас дағал чандиқланган ўчоқларнинг камлиги, мушак тутамларида контрактурага учрамаган, тўлқинсимон мушак релефлари қайтар кўринишда бўлиб, морфофункционал жиҳатлари бўйича қайта тикланишга қодирлигини кўрсатади. Бу эса, клиник морфологик жихатдан даволашда асосан консерватив даво чораларини қўллашга амалий тавсия бериш учун муҳим ҳисобланади.