Абдиева Рамиля Маратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вирус этиологияли жигар циррозларида саркопенияга диагностик ёндашувлар ва уни даволашнинг айрим жиҳатлари», 14.00.10 – Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2441.
Илмий раҳбар: Мусабаев Эркин Исакович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг вирусология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Худайкулова Гулнара Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камилов Фарход Хайдарович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: вирус этиологияли жигар циррозларида саркопенияга диагностик ёндашувлар ва уни даволашнинг айрим жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор вирус этиологияли жигар циррози (HBV, HDV, HCV) билан касалланган беморларда жигар тўқимасида фибротик жараённинг тезлашиши сабабли саркопения 31% ҳолларда ва HBV+HDV этиологияли беморларда 1,2 баравар кўп учраши аниқланган;
вирус этиологияли жигар циррози билан касалланган беморлар гуруҳида вирусли гепатитларнинг эрта бошланиши, ўртача 4 йилда юқори HBV DNA 6,9 log4 ± 6,9 log4 ХБ/мл вирус юкламаси билан, 57% ҳолларда саркопения ривожланиши аниқланган;
саркопения ҳолатида, персистирловчи яллиғланиш ҳамда прогрессив жигар фибрози сабабли, жигар циррози асоратлари ривожланиш хавфи ва беморларнинг тиббий ёрдамга мурожаат қилишини ортиши исботланган;
илк бор, вирусли этиологияга эга жигар циррози билан касалланган беморларда тана вазнининг камайиши, оқсил-энергетик ва жисмоний етишмовчиликнинг саркопения ривожланишида асосий омил эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13-сонли йиғилиш баённомасига асосан илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор вирус этиологияли жигар циррози (HBV, HDV, HCV) билан касалланган беморларда жигар тўқимасида фибротик жараённинг тезлашиши сабабли саркопения 31% ҳолларда ва HBV+HDV этиологияли беморларда 1,2 баравар кўп учраши аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институтининг илмий кенгашида 12.09.2024 йил 1н-р/3-сон билан тасдиқланган «HBV, HDV ва HCV вирус этиологияли жигар циррозларида саркопенияга диагностик ёндашувлар ва уни даволашнинг айрим жихатлари ўрганиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиалига 26.10.2024 йилдаги 31т-сон ва Қашқадарё вилояти филиалига 26.10.2024 йилдаги 37-А-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 10 мартдаги 13-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: овқатланиш ва мушак кучи бузилишларини камайтиришга қаратилган мақсадли профилактик чора-тадбирларни ўтказиш орқали юқори самарадорликни таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: мақсадли профилактик ва даволаш тадбирлари ҳар бир бемор учун бюджет маблағларини Чайлд-Пью бўйича «В» синфидаги ЖЦда йилига 25,2 АҚШ доллари ва Чайлд-Пью бўйича «С» синфидаги ЖЦда йилига 26,3 АҚШ долларини иқтисод қилишни таъминлайди.
иккинчи илмий янгилик: вирус этиологияли жигар циррози билан касалланган беморлар гуруҳида вирусли гепатитларнинг эрта бошланиши, ўртача 4 йилда юқори HBV DNA 6,9 log4 ± 6,9 log4 ХБ/мл вирус юкламаси билан, 57% ҳолларда саркопения ривожланиши аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институтининг илмий кенгашида 12.09.2024 йил 1н-р/3-сон билан тасдиқланган «HBV, HDV ва HCV вирус этиологияли жигар циррозларида саркопенияга диагностик ёндашувлар ва уни даволашнинг айрим жиҳатлари ўрганиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиалига 26.10.2024 йилдаги 31т-сон ва Қашқадарё вилояти филиалига 26.10.2024 йилдаги 37-А-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 10 мартдаги 13-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мушак массаси ва кучи бузилишларини эрта аниқлаш ва даволаш беморларнинг ҳаёт сифатини - жисмоний фаоллиги ва уларнинг руҳий-ҳиссий ҳолатини сезиларли даражада яхшилаши мумкин. Иқтисодий самарадорлиги: мақсадли профилактик ва даволаш тадбирлари ҳар бир бемор учун бюджет маблағларини Чайлд-Пью бўйича «В» синфидаги ЖЦда йилига 25,2 АҚШ доллари ва Чайлд-Пью бўйича «С» синфидаги ЖЦда йилига 26,3 АҚШ долларини иқтисод қилишни таъминлайди.
учинчи илмий янгилик: саркопения ҳолатида жигар циррози асоратлари ривожланиш хавфи ва беморларнинг тиббий ёрдамга мурожаат қилиш частотаси ошиши, бу эса персистирловчи яллиғланиш ҳамда прогрессив жигар фибрози билан боғлиқ эканлигининг аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институтининг илмий кенгашида 12.09.2024 йил 1н-р/3-сон билан тасдиқланган «HBV, HDV ва HCV вирус этиологияли жигар циррозларида саркопенияга диагностик ёндашувлар ва уни даволашнинг айрим жихатлари ўрганиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиалига 26.10.2024 йилдаги 31т-сон ва Қашқадарё вилояти филиалига 26.10.2024 йилдаги 37-А-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 10 мартдаги 13-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ЖЦ асоратларининг олдини олиш беморларнинг тиббий ёрдамга мурожаат қилишининг камайишига олиб келади. Иқтисодий самарадорлиги: мақсадли профилактик ва даволаш тадбирлари ҳар бир бемор учун бюджет маблағларини Чайлд-Пью бўйича «В» синфидаги ЖЦда йилига 25,2 АҚШ доллари ва Чайлд-Пью бўйича «С» синфидаги ЖЦда йилига 26,3 АҚШ долларини иқтисод қилишни таъминлайди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор, вирусли этиологияга эга жигар циррози билан касалланган беморларда тана вазнининг камайиши, оқсил-энергетик ва жисмоний етишмовчиликнинг саркопения ривожланишида асосий омил эканлиги исботланган, бу эса Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институтининг илмий кенгашида 12.09.2024 йил 1н-р/3-сон билан тасдиқланган «HBV, HDV ва HCV вирус этиологияли жигар циррозларида саркопенияга диагностик ёндашувлар ва уни даволашнинг айрим жихатлари ўрганиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиалига 26.10.2024 йилдаги 31т-сон ва Қашқадарё вилояти филиалига 26.10.2024 йилдаги 37-А-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 10 мартдаги 13-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мушаклар кучсизлиги ва прогрессив вазн йўқотилиши жисмоний фаолликнинг ҳамда кундалик вазифаларни бажариш қобилиятининг сезиларли даражада пасайишига олиб келади. Иқтисодий самарадорлиги: мақсадли профилактик ва даволаш тадбирлари ҳар бир бемор учун бюджет маблағларини Чайлд-Пью бўйича «В» синфидаги ЖЦда йилига 25,2 АҚШ доллари ва Чайлд-Пью бўйича «С» синфидаги ЖЦда йилига 26,3 АҚШ долларини иқтисод қилишни таъминлайди.