Тураева Насиба Мирхамидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Модели и алгоритмы мониторинга сетей телекоммуникаций аэронавигационных систем” (“Аеронавигация тизимларининг телекоммуникация тармоқларини мониторинг қилиш моделлари ва алгоритмлари”), 
05.04.01-“Телекоммуникация ва компютер тизимлари, телекоммуникация тармоқлари ва қурилмалари. Ахборотларни тақсимлаш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024/4.PhD/Т5108.
Илмий раҳбар: Эшмуродов Дилшод Элмуродович, техника фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Парсиев Сайдиахат Солиходжаевич, техника фанлари доктори, профессор; Арифджанов Акмал Закирджанович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади аеронавигация тизимларининг телекоммуникация тармоғини техник ва эксплуатацион хусусиятларни яхшилаш имконини берувчи мониторинг қилиш модели ва алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аеронавигация тизимларининг телекоммуникация тармоғидаги жараёнларни интеграциялашга ҳамда тармоқ ишончлилигини оширишга йўналтирилган кўпагент технологияси асосида ишловчи мониторинг тизимининг функсионал модели ишлаб чиқилган;
аеронавигация тизимларида хатоликларни камайтириш имконини берувчи ахборотларни ўз вақтида етказиш эҳтимолининг тақсимот функсиясини ҳисоблаш алгоритми кўпагент мониторинг механизми асосида такомиллаштирилган;
аеронавигация тизимларида алоқа каналлари юкламаларини мувозанатлаш ҳамда нисбий ва мутлоқ (абсолют) приоритетли хизмат коʻрсатиш асосида маълумотлар параметрларини ҳисоблаш имконини берувчи математик моделлар таклиф этилган;
носозликларни тезкор бартараф этишни ўз ичига олган аеронавигация тизимлари телекоммуникация тармоқларини эксплуатация қилувчи муҳандис-техник ходимлар ишининг самарадорлигини оширишга қаратилган кўпагент технологияси асосида алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аеронавигация тизимларининг телекоммуникация тармоқларини мониторинг қилиш учун ишлаб чиқилган моделлар ва алгоритмлар асосида:
ишлаб чиқилган кўпагент технологияси асосида аеронавигация тизимларининг телекоммуникация тармоғидаги жараёнларни интеграцияловчи мониторинг тизимининг функсионал модели “Ўзаеронавигация” Маркази ДУКда ва “ИТ-Парк” Тошкент вилояти филиалида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 5-декабрдаги 4/11674-сонли маълумотномаси). Натижада телекоммуникация тармоғи иш самарадорлигини 6-8% га оширилишига эришилган;
такомиллаштирилган кўпагент мониторинг тизими асосида кирувчи ахборот оқимига хизмат кўрсатиш техник кўрсаткичларини босқичма-босқич ҳисоблаш имконини берувчи аеронавигация ахборотини ўз вақтида етказиш эҳтимолининг тақсимот функсиясини ҳисоблаш алгоритми “Ўзбектелеком” АК Тошкент филиалида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 5-декабрдаги 4/11674-сонли маълумотномаси). Натижада муҳандислик ҳисоб-китобларини амалга оширишда етарли бўлган камида 0,9999% маълумотларни узатиш тармоғининг тайёрлик коеффициентига эришишга олиб келган;
таклиф этилган аеронавигация тизимларида кирувчи маълумотларга приоритетли хизмат кўрсатишнинг Лаплас-Стилтес математик моделлари ва телекоммуникация тармоқлари кўпагент мониторинги тизимининг техник-иқтисодий самарадорлигини ҳисоблашнинг модели “Ўзаеронавигация” Маркази ДУКда жорий этилган (“Ўзаеронавигация” Маркази ДУКнинг 2024 йил 26 августдаги 242-сон маълумотномаси). Натижада техник хизмат кўрсатиш харажатларини оптималлаштириш ва самарадорликни 7-9% га оширишга эришилган;
ишлаб чиқилган интеграциялашган кўпагент мониторинг тизими асосида телекоммуникация тармоқларини кузатиш ва уларга хизмат кўрсатувчи муҳандис-техник ходимлар ишининг самарадорлигини ошириш имконини берувчи алгоритми “Ўзаеронавигация” Маркази ДУКда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 5-декабрдаги 4/11674-сонли маълумотномаси). Натижада носозликларни бартараф этиш вақти 5-7% га қисқаришига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish