Каримов Асрор Акбаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳаракатдаги транспорт воситаларини фото ва видео қайд этиш орқали масофавий мониторинг қилиш тизимини тадқиқ этиш ҳамда ишлаб чиқиш”, 05.04.02 - “Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобил, толаоптик алоқа тизимлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5538.
Илмий раҳбар: Носиров Хабибулло Хикматулло ўғли, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Алиев Равшан Маратович, техника фанлари доктори, профессор; Ярмухамедов Алишер Акбарович, Техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ҳаракатдаги транспорт воситаларини реал вақтда аниқлаш, кузатиш ҳамда фото ва видео қайд этиш орқали масофавий мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқиш, шунингдек, сунъий интеллект алгоритмлари асосида маълумотларни қайта ишловчи аппарат-дастурий комплексни яратишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳаракатдаги транспорт воситаларини реал вақт режимида идентификация қилишда давлат рақами белгисига боғлиқ бўлмаган холда фото ва видео маълумотларнинг ташқи параметрлари яъни кузов ранги, тури, русуми ҳамда моделни автоматик аниқлаш имконини берувчи такомиллаштирилган алгоритм таклиф қилинган;
радиотехник қурилма билан интеграцияланган ҳаракатдаги транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни масофадан йиғиш ҳамда марказий тизимга узатишни таъминловчи ташқи параметрларни киритиш асосидаги аппарат-дастурий модел янгиланган архитектура ва миллий инфратузилма билан такомиллаштирилган;
ҳаракатдаги транспорт воситаларини масофадан мониторинг қилиш тизими учун фото ва видео қайд этиш воситаларида олинган тасвирларни реал вақт режимида ўрнатилган нейрон тармоқ асосида қайта ишловчи усули юқори ишончлилик, оптимал самарадорлик билан такомиллаштирилган;
ҳаракатдаги транспорт воситаларининг кузов ранги, тури, русуми ва модели фото ва видео қайд этиш асосида масофавий мониторинг қилишни таъминловчи аппарат-дастурий комплекси ҳамда мавжуд автомобиллар тарихи модули билан интеграциялашган ахборот тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳаракатдаги транспорт воситаларини фото ва видео қайд этиш орқали масофавий мониторинг қилиш тизимини тадқиқ этиш ҳамда ишлаб чиқишбўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳаракатдаги транспорт воситаларини реал вақт режимида идентификация қилишда давлат рақами белгисига боғлиқ бўлмаган холда фото ва видео маълумотларнинг ташқи параметрлари яъни кузов ранги, тури, русуми ҳамда моделни автоматик аниқлаш имконини берувчи такомиллаштирилган алгоритм “СМАРТ БАСЕ” МЧЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 11-июлдаги 33-8/4841-сонли маълумотномаси). Натижада, қилувчи радиотехник қурилма билан боғлаш мезонларига кўра, юқори аниқлик кўрсаткичларига эга бўлиб, ранг бўйича 92,5%, тури бўйича 92,5%, русуми бўйича 91%, модели бўйича эса 34,2%ни ташкил этган. Ушбу натижалар транспорт воситаларини идентификация қилиш жараёнида тизимнинг техник ва аналитик самарадорлигини сезиларли даражада ошиши аниқланган;
радиотехник қурилма билан интеграцияланган ҳаракатдаги транспорт воситалари ҳақидаги маълумотларни масофадан йиғиш ҳамда марказий бошқарув тизимига узатишни таъминловчи ташқи параметрларни киритиш асосида такомиллаштирилган аппарат-дастурий модел ва унга боғлиқ илғор технологиялар “Телеcом сот” МЧЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 11-июлдаги 33-8/4841-сонли маълумотномаси) Модел ёрдамида маълумотларни узатиш ва қабул қилиш тезлиги 0,2 % га оширилди, бу эса тизимнинг нафақат юқори техник самарадорлигини, балки маълумот алмашиш жараёнларида барқарорлик ва ишончлиликни муайян даражада ошишига замин яратган;
ҳаракатдаги транспорт воситаларини масофадан мониторинг қилиш тизими учун фото ва видео қайд этиш воситаларида олинган тасвирларни реал вақт режимида ўрнатилган нейрон тармоқ асосида қайта ишловчи усули орқали такомиллаштирилган алгоритм “УНИCОН.УЗ” МЧЖ томонидан тасвирни сунъий интеллект асосида қайта тиклаш лойиҳасида ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан халқаро стандартларни миллийлаштириш жараёнида асосий манба сифатида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 11-июлдаги 33-8/4841-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур алгоритм инсон омилисиз баҳолашни таъминлайди ва жарима қарорларининг 98,7 фоиз хатосиз шаклланишига эришилди, бу эса бедарак йўқолган, қидирувдаги ёки жиноятда гумон қилинган транспорт воситаларни аниқлаш имконини берган;
ҳаракатдаги транспорт воситаларининг кузов ранги, тури, русуми ва модели фото ва видео қайд этиш асосида масофавий мониторинг қилишни таъминловчи аппарат-дастурий комплекси ҳамда мавжуд автомобиллар тарихи модули билан интеграциялашган ахборот тизими, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат тартибига ко'маклашиш марказида амалий татбиқ этилиши билан бир қаторда, “Хавфсиз шаҳар” ягона интеграцияланган тизимларини яратиш ва ривожлантириш консепсияси доирасида умумий фойдаланишдаги автомобил ё'ллари, (Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБга қарашли) “А.Темур–Хуршида” ва “А.Темур–Мойқўрғон” кўча чорраҳаларида ИИВ “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш маркази томондан амалиётга жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 11-июлдаги 33-8/4841-сонли ва ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг 2025-йил 8-май, 24/11-5436-сонли маълумотномалари). Натижада, транспорт воситаларини давлат рақамидан ташқари қўшимча идентификация параметрларига асосланиб аниқлаш даражаси 3,8 фоизга ошган ва тизим техник, ҳуқуқий ҳамда амалий жиҳатдан илғор ечим сифатида эътироф этилган.