Олмасов Ахмад Асадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ултра юқори частота диапазонида радиомониторинг самарадорлигини оширишнинг модели ва алгоритми”,
05.04.02 - “Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобил, толаоптик алоқа тизимлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т4895.
Илмий раҳбар: Мирзоқулов Ҳотам Бахтиёр ўғли, техника фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Алимова Нодира Батирджановна, техника фанлари доктори, профессор; Шахобиддинов Алишер Шопатхиддинович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади Эхпеcтатион Пропагатион (кутилмани тарқатиш) алгоритми, Зеро Паддинг (нол билан тўлдириш) усули ҳамда такомиллаштирилган логопериодик вибраторли антенна (ЛПДА) асосида ултра юқори частота диапазонида радиомониторинг самарадорлигини оширишнинг модели ва алгоритмини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эхпеcтатион пропогатион (ЭП) алгоритмини радиомониторингга татбиқ этиш орқали унинг сифат кўрсаткичи параметрларини яхшиловчи ЛДПC кодли МИМО-ОФДМ тизимининг модели сигналларни таниб олиш жараёнида Баес теоремаси асосида такомиллаштирилган;
радиомониторинг жараёнида узатилган ва қабул қилинган сигналлар ўртача квадратик хатолик коеффициентини аниқлаш даражасини оширувчи зеро паддинг (ЗП) усули асосида СИСО-ОФДМ тизимининг модели такомиллаштирилган;
ултра юқори частота диапазонидаги сигналларни белгиланган параметрларнинг қийматлари асосида таниб олиш учун эхпеcтатион пропогатион (ЭП) алгоритми, зеро паддинг (ЗП) усули ва логопериодик вибраторли антеннани ўзаро боғланиши ҳамда интеграция тамойили орқали радиомониторинг самарадорлигини ошириш имконини берувчи алгоритм таклиф этилган;
ЛПДАнинг очилиш бурчагини аниқловчи математик моделга диполлар орасидаги масофа коеффициентини киритиш орқали йўналиш диаграммаси ва кучланиш бўйича турғун тўлқин коеффициенти параметрлари конфигурацияланадиган антеннанинг такомиллаштирилган физик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳисоблаш қонуниятларидан энг мақбулларини танлаган ҳолда халақитбардош сигналларни декодлаш ва ярим мавҳум канални баҳолашни оптималлаштиришнинг иммитацион моделларини ишлаб чиқиш, техник параметрлари такомиллаштирилган логопериодик вибраторли антенналарнинг математик ва реал моделини яратиш ҳамда радиомониторинг жараёнининг самарадорлигини ошириш усуллари ва моделлари бўйича олинган натижалар асосида:
ЛПДАнинг очилиш бурчагини аниқловчи математик моделга диполлар орасидаги масофа коеффициентини киритиш орқали йўналиш диаграммаси ва кучланиш бўйича турғун тўлқин коеффициенти параметрлари конфигурацияланадиган антеннанинг такомиллаштирилган физик модели ҳамда эхпеcтатион пропогатион (ЭП) алгоритмини ЛДПC кодли МИМО-ОФДМ тизимининг мобил алоқа таянч станциялари частота диапазонларидаги радиохалақитларни аниқлашда радиомониторинг жараёнига татбиқ этиш орқали унинг сифат кўрсаткичи параметрларини самарадорлигини ошириш усули, яратилган логопериодик вибраторли антенна ҳамда алгоритм Ўзбектелеком АК “ЎзМобайл” филиали Самарқанд ҳудудий боғламасида жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 6-ноябрдаги 33-8/7493-сонли маълумотомаси). Натижада, Ўзбектелеком АК “ЎзМобайл” филиали Самарқанд ҳудудий боғламасининг 713,0-733,0 МҲз, 733,0-748,0 МҲз, 902,8-908,6 МҲз, 1766,4-1784,8 МҲз, 1965,0-1980,0 МҲз частота диапазонларида ишлайдиган мобил алоқа тизимлари таянч станцияларининг сифатли ишлашига таъсир кўрсатаётган радиохалақитларни аниқлаш самарадорлигини 10,0 фоизгача ошириш имкони яратилган;
СИСО-ОФДМ тизимининг кам қувватли узатгичларида қабул қилувчи антенна сифатида логопериодик вибраторли антенна ҳамда зеро паддинг (ЗП) усулини қўллаш асосида сигнални қабул қилиш ва таниб олишнинг такомиллашган модели “РРТМ” ДУК Самарқанд Радиотелеузатиш марказида татбиқ этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 6-ноябрдаги 33-8/7493-сонли маълумотомаси). Натижада таклиф этилаётган модел асосида сигнал сатҳи 64,1 дБµВ/м га тенг, ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган телевизион антеннада сигнал сатҳи 59,1 дБµВ/м бўлган. Бунда таклиф этилаётган логопериодик вибраторли антенна ёрдамида 8,5 фоизгача сигнални самарали қабул қилиш имкони яратилган;
ултра юқори частота диапазонидаги сигналларни белгиланган параметрларнинг қийматлари асосида таниб олиш учун эхпеcтатион пропогатион (ЭП) алгоритми, зеро паддинг (ЗП) усули ва логопериодик вибраторли антеннанинг такомиллаштирилган физик модели ўзаро боғланиши ҳамда интеграция тамойили орқали радиомониторинг самарадорлигини ошириш имконини берувчи алгоритм “УМС” МЧЖ Самарқанд шаҳар хизмат кўрсатиш марказида қўлланилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 6-ноябрдаги 33-8/7493-сонли маълумотомаси). Натижада, “УМС” МЧЖ Самарқанд шаҳар хизмат кўрсатиш маркази 804,0-815,0 МҲз, 935,0-960,0 МҲз, 1805,0-1870,0 МҲз, 2110,0-2170,0 МҲз частота диапазонларида ишлайдиган мобил алоқа тизимлари таянч станцияларининг сифатли ишлашига таъсир кўрсатаётган радиохалақитларни аниқлаш самарадорлигини 13,2 фоизгача ошириш имкони яратилган.