Рўзиева Мавлуда Анваровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кўп қатламли диссипатив бир жинсли бўлмаган цилиндрик қобиқда хос ва мажбурий тўлқинларнинг тарқалиши” (“распространение собственных и вынужденных волн в многослойной диссипативной неоднородной цилиндрической оболочке”) 01.02.04-Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (физика - математика фанлари). Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/FM1310
Илмий раҳбар: Сафаров Исмоил Иброҳимович  физика-математика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: 
Мавланов Тўлқин Мавлонович техника фанлар доктори, профессор; 
Индиаминов Равшан Шукурович физика-математика фанлари доктори, профессор;  
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: диссипатив бир жинсли бўлмаган кўп қатламли цилиндрик жисмларга хос тўлқин ва мажбурий тўлқинларни тарқалишини ўрганиш методикаси ва алгоритимини яратиш, ҳамда мавжуд назария илмий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
илк марта матереалларнинг қовушқоқ-эластиклик хусусиятларини Колтунов-Ржаницин ядроси орқали ҳисобга олган ҳолда кўп қатламли диссипатив бир жинсли бўлмаган цилиндрик қобиқда хос ва мажбурий тўлқинларниниг тарқалиши масалаларини ечиш методикаси ва алгоритми Лапласнинг интеграл алмаштиришлари, музлатиш, Гаусс ва Мюллер усулларига асосланиб ишлаб чиқилган; 
кўп (икки, уч ва тўрт) қатламли диссипатив бир жинсли ва бир жинсли бўлмаган цилиндрик жисмларнинг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи хос тебранишлар комплекс частоталарнинг ҳақиқий қисмларининг 5% гача фарқ қилиши, мавҳум қисмларининг эса радикал ўзгариши топилган; 
диссипатив бир жинсли бўлмаган тўрт қатламли цилиндрик қобиқ фаза тезлигининг биринчи модаси тўлқин сони    оралиғида ботиқлиги, фаза тезлигининг биринчи ва учинчи модалари тўлқин сонига амалда боғлиқ бўлмаслиги, юқори модалар   оралиғида тўлқин сонига боғлиқ бўлиши,   бўлганда эса боғлиқ бўлмаслиги дисперсион муносабтларни ифодаловчи трансендент тенглама ечимларидан топилган; 
икки қатламли қобиқнинг кўчиш амплитудасининг ички эркин сатҳидаги қиймати матереалнинг қовушқоқлик хусусиятларига боғлиқлигини 10-15% ни ташкил этиши, Кирхгоф-Ляв ва Тимошенко гипотезалари асосида олинган натижалар паст частоталарда 20% гача, юқори частоталарда эса фарқ 10% бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Уч қатламли  диссипатив бир жинсли бўлмаган  цилиндрик  жисмнинг чизиқли эркин ва мажбурий  тебранишининг илмий асосларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш усули, алгоритми ва дастури бўйича олинган натижалар асосида:
диссипатив  бир жинслимас системаларда  тебраниш амплитудасини сўндириш самарасидан Тошкент кимё-технология институтида ОТ-Ф4-«Қовушқоқ суюқлик оқувчи кўп қатламли композит қувурлар эгри чизиқли бўлакларининг ҳарорат ва динамик юкланишлар таъсирида чизиқли бўлмаган динамик кучланиш-деформация ҳолатини ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш ва назариясини ривожлантириш» лойиҳасини амалга оширишда қўлланилган (Тошкент кимё-технология институти 2021-йил 10-майдаги 1/01-1263 рақамли маълумотнома). Натижада, қувурнинг резонанс соҳасидаги тебранишларни бошқариш имконияти яратилган;
диссертацияда ишлаб чиқилган узун қовушқоқ-эластик тўлдирувчили юпқа цилиндрик қобиқда тўлқин тарқалиши масаласини ечиш методикасидан Россия Фундаментал тадқиқотлар жамғармасининг давлат илмий-техника дастури доирасида 2018–2020-йилларда бажарилган РФФИ-18-48-240007 рақамли “Иссиқлик электрстанциялари ишлаб чиқариш-экологик мониторингининг ахборот ишончлилигини оширишнинг мултиверсион усули” (“Мультиверсионный метод повышения информационной надежности производственно-экологического мониторинга тепловых электростанций”) номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Россия илмий ва муҳандислик жамоат бирлашмалари иттифоқининг Красноярск ўлкаси фан ва техника уйининг 2025-йил 10-июлдаги 177-40-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқариш-экологик мониторингнинг назарий асосларини яратиш ва умумлаштирилган сифат мезонини баҳолаш учун жараёнларни математик моделлаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish