Турсунова Зулайхо Абдужобир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Ер ва мол-мулк солиғини ҳисоблаш ва ундириш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5082
Илмий раҳбар: Саипназаров Шербек Шайлавбекович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Хусанов Дурбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Холов Набижон Қахрамонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ер  ва мол-мулк солиғини ҳисоблаш ҳамда ундириш механизмини такомиллаштириш орқали маҳаллий бюджет даромадларидаги ролини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсийаларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп квартирали уйларга бевосита боғлиқ бўлган бинонинг нолинчи қавати (эртўла)даги авто сақлаш жойи каби автомашина турар жойлари жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ объектига киритилиши таклиф қилинган;
кўчмас мулк объектининг 1 кв. метр қиймати белгиланган энг кам қийматдан паст бўлганда, кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолашни амалга ошириш, ҳамда солиқ тўловчи томонидан ўтган икки йилда ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси тан олиниши таклиф қилинган;
кўчмас мулк объекти бўлган бинолар ва иншоотларга нисбатан солиқ базасини ҳисоблашда 1 кв. метр учун энг кам қиймат киритилиши билан айрим ҳудудларда жойлашган корхоналарнинг бино ва иншоотларига нисбатан 0,5 гача бўлган камайтирувчи коеффициент киритиш механизми такомиллаштирилган;
тадбиркорлик субектларининг истиқболли ривожлантириш йўналишларини аниқлашда юридик шахслардан олинадиган ер солиғини-Кадастр агентлиги органлари маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқариш ва солиқ ҳисоботини шакллантириш йўналишлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ер ва мол-мулк солиғини ҳисоблаш ҳамда ундириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
кўп квартирали уйларга бевосита боғлиқ бўлган бинонинг нолинчи қавати (эртўла)даги авто сақлаш жойи каби автомашина турар жойлари жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ объектига киритилиши таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 28-декабрдаги ЎРҚ-891-сонли Қонунида ўз аксини топиб ва Солиқ кодексининг 420-моддаси тегишли ўзгартириш киритилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024-йил 27-июн 16/1-61977–сон маълумотномаси). Натижада, давлат бюджетига тушумлар ортиб, солиқ базаси кенгайишига, шунингдек, ушбу мулклардан фойдаланишда адолат ва шаффофлик тамойиллари таъминланиб, уларни расмийлаштириш ва ҳисобга олиш тизими яхшилишига олиб келган;
кўчмас мулк объектининг 1 кв. метр қиймати белгиланган энг кам қийматдан паст бўлганда, кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолашни амалга ошириш, ҳамда солиқ тўловчи томонидан ўтган икки йилда ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси тан олиниш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024-йил 27-июн 16/1-61977–сон маълумотномаси). Натижада, анча йилдан бери бино ва иншоотларини баҳолатмаган 4,9-мингта солиқ тўловчилар 7,1-мингта кўчмас мулк объектларини мустақил баҳолатиб, солиқ маъмурийатчилигининг такомиллашишига эришилган;
кўчмас мулк объекти бўлган бинолар ва иншоотларга нисбатан солиқ базасини ҳисоблашда 1 кв. метр учун энг кам қиймат киритилиши билан айрим ҳудудларда жойлашган корхоналарнинг бино ва иншоотларига нисбатан 0,5 гача бўлган камайтирувчи коеффициент киритиш механизмини такомиллаштиришга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024-йил 27-июн 16/1-61977–сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСи ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига энг кам қийматга туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб 0,5 гача бўлган камайтирувчи коеффициент киритилган, ҳамда 26095 та корхона томонидан камайтирувчи коеффициент қўлланилгандан сўнг ҳисобланган солиқ суммаси 1305,6 млрд. сўмдан 965,0 млрд. сўмга камайганлиги ҳисобига солиқ тўловчилар иҳтиёрида 340,6 млрд. сўм маблағ қолган;
тадбиркорлик субектларининг истиқболли ривожлантириш йўналишларини аниқлашда юридик шахслардан олинадиган ер солиғини-Кадастр агентлиги органлари маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқариш ва солиқ ҳисоботини шакллантириш йўналишлари ишлаб чиқишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 7-сентябрдаги “Солиқ мажбурийатларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар йаратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6307-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024-йил 27-июн 16/1-61977–сон маълумотномаси). Натижада, солиқ солиш тизимининг рақамлаштирилиши ва автоматлаштирилиши таъминлаш орқали ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, солиқ интизомини ошириш ҳамда тадбиркорлик субектлари учун бюрократик тўсиқларни камайтириш орқали уларнинг самарали фаолият юритишига замин яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish