Кушаков Сафарали Юсуповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Зардуштийлик динининг пайдо бўлишида табиий ва ижтимоий омиллар (Ўзбекистоннинг жануби мисолида)”, 07.00.01 - Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tar703
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.Tar.72.07 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Шайдуллаев Шапулот Базорович - тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Исхаков Мирсадик Мирсултанович - тарих фанлари доктори (DSc), Очилдиев Файзулла Бобоқулович - тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Зардуштийлик динининг пайдо бўлиши ва минтақа бўйлаб, айниқса Ўзбекистон жанубий ҳудудларида муҳим рол ўйнаган табиий ва ижтимоий омилларни ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Зардуштийлик динининг пайдо бўлиши масаласида илмий қарашлар ХВИИИ асрдан бошлаб қизғин мунозарага кирганлиги шу асосда европалик олимлар томонидан зардуштийлик дини, ибодат ва амаллари етарлича асосланса-да, унинг ватани борасида ягона тўхтамга келинмаганлиги, бироқ маҳаллий тарихчилар томонидан Сополли, Жарқўтон, Даштли, Тоголок ва Гонур ёдгорликларида топилган материалларга асосланиб, зардуштийликнинг тарихий илдизларининг ривожланиш босқичлари билан боғлиқ омиллар асосланган;
Зардуштийлик динининг илк кўринишларини аниқлаш фақат археологик тадқиқотларга таяниб асосланиши, хусусан, сўнгги бронза даврига оид Жарқўтон, Даштли, Тоголок-21, Келлели ибодатхоналари илк зардуштийлик ибодатхоналари эканлиги, қадимги Бақтрияда илк зардуштийлик анъаналари Кучук И давридан шаклланганлиги билан боғлиқ тарихий жараёнлар очиб берилган;
Зардуштийлик таълимоти дуализм ғоясига асосланганлиги, бунга Ўрта Осиё минтақасининг табиий иқлими асос бўлганлиги, зардуштийлик дуализмига кўра, инсон ҳаёти, онги ва тасаввуридаги каби табиат ва жамиятдаги бўлиниш, яъни яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва ёвузлик, сахийлик ва бахиллик, кун ва тун, нур ва зулмат, ҳаёт ва ўлимдан иборат эканлиги билан боғлиқ тушунчалар далилланган;
Қадимги Бақтрия ва Марғиёна ёдгорликларидаги илк тотемистик култлар (илон, бургут, туя, сигир, йиртқич ҳайвонлар, қурт-қумурсқалар ва дарахтлар) сўнгги бронза даврига келиб барҳам топганлиги аҳолининг ўтроқ суғорма деҳқончилик хўжалигига ўтиши туфайли тотемистик култлар, яъни зоолатрик диний қарашлар ўрнини табиат унсурлари: қуёш, ер, ҳаво ва сув эгаллаганлиги билан боғлиқ ҳолатларнинг Авестода ифодаланиши фонида ижтимоий ҳаёт анъаналари ёритиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Зардуштийлик динининг пайдо бўлишида табиий ва ижтимоий омиллар (Ўзбекистоннинг жануби мисолида) мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот иши доирасида ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва таклифлар асосида:
Зардуштийлик динининг пайдо бўлиши масаласида илмий қарашлар ХВИИИ асрдан бошлаб қизғин мунозарага кирганлиги шу асосда европалик олимлар томонидан зардуштийлик дини, ибодат ва амаллари етарлича асосланса-да, унинг ватани борасида ягона тўхтамга келинмаганлиги, бироқ маҳаллий тарихчилар томонидан Сополли, Жарқўтон, Даштли, Тоголок ва Гонур ёдгорликларидан топилган материалларга асосланиб, зардуштийликнинг тарихий илдизлари ривожланиш босқичлари билан боғлиқ омиллар тўғрисидаги маълумотлардан Термиз давлат музей қўриқхонаси фаолиятида кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023-йил 5-июл санасидаги 04-06/2276-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши Термиз давлат музей қўриқхонаси фондинининг бойишига хизмат қилган.
Зардуштийлик динининг илк кўринишларини аниқлаш фақат археологик тадқиқотларга таянилган ҳолда асосланиши, хусусан, сўнгги бронза даврига оид Жарқўтон, Даштли, Тоголок-21 ва Келлели ибодатхоналари илк зардуштийлик ибодатхоналари эканлиги қадимги Бақтрияда илк зардуштийлик анъаналари Кучук И давридан шаклланганлиги билан боғлиқ тарихий жараёнлар тўғрисидаги маълумотлардан Термиз давлат музей қўриқхонаси фаолиятида кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023-йил 5-июл санасидаги 04-06/2276-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши музейга ташриф буюрувчилар сонининг ортишига, гид-экскурсоводларнинг илмий маълумотлари бойитилишига хизмат қилган.
Зардуштийлик таълимоти дуализм ғоясига асосланганлиги, бунга Марказий Осиё минтақасининг табиий иқлими асос бўлганлиги, зардуштийлик дуализмига кўра, инсон ҳаёти, онги ва тасаввуридаги каби табиат ва жамиятдаги бўлиниш, яъни яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва ёвузлик, сахийлик ва бахиллик, кун ва тун, ёруғлик ва қоронғулик, ҳаёт ва ўлимдан иборат эканлиги билан боғлиқ маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Ибтидо” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДУКнинг 2022-йил 5-майдаги 01-32-531-сонли маълумотномаси). Ушбу кўрсатувлар кенг жамоатчилик ўртасида Марказий Осиёнинг қадимги ва бой мифологик қарашлари, зардуштийлик дини пайдо бўлишининг ижтимоий ва табиий омиллари бўйича энг қадимги мифологик образлардан бири сифатида турли хил рамзларда моддий маданиятда акс этгани ҳақида кенгроқ тасаввурга эга бўлишига хизмат қилган.
Қадимги Бақтрия ва Марғиёна ёдгорликларидаги илк тотемистик култлар (илон, бургут, туя, сигир, йиртқич ҳайвонлар, қурт-қумурсқалар ва дарахтлар) сўнгги бронза даврига келиб барҳам топганлиги аҳолининг ўтроқ суғорма деҳқончилик хўжалигига ўтиши туфайли тотемистик култлар, яъни зоолатрик диний қарашлар ўрнини табиат унсурлари: қуёш, ер, ҳаво ва сув эгаллаганлиги билан боғлиқ ҳолатларнинг Авестода ифодаланиши фонида ижтимоий ҳаёт анъаналари ҳақидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Ибтидо” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДУКнинг 2022-йил 5-майдаги 01-32-531-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши қадимги давр тарихи ва Авестонинг пайдо бўлиши борасидаги телетомошабинларнинг тушунчаларининг бойишига хизмат қилган.