Шералиев Жавохирбек Жахонгир ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет қоидаларидан фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш”, 08.00.02 – “Макроиқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1177
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Байхонов Баходиржон Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти, DSc.14/30.12.2019.I.84.01.
Расмий оппонентлар: Эшчанов Бахтиёр Рузумбаевич, фан доктори (DSc), доцент; Ахмедиева Алия Тахтаровна, фан доктори (DSc), профессор 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет қоидаларидан фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
фискал сиёсатнинг макроиқтисодий барқарорлик билан ўзаро алоқадорлигини ҳисобга олган ҳолда, фискал сиёсатнинг ягона векторини танлаш ва унга риоя қилиш орқали солиқ-бюджет сиёсатини амалга оширишнинг таркибий механизми асосида “бюджет қоидалари”нинг иқтисодий мазмуни такомиллаштирилди;
фискал таваккалчиликларни камайтириш мақсадида давлат бюджетидан сарфланадиган субсидиялар миқдорини қисқартириш орқали йиллик жалб қилинадиган давлат ташқи қарзининг чегаравий қиймати ЯИМга нисбатан 5,1 фоиз миқдорида бўлиши асосланган.
Истиқболда консолидациялашган бюджет тақчиллигини ЯИМга нисбатан 3,0 фоиздан ошмаслигини таъминлаш мақсадида иқтисодий ўсиш суръати, инфляция, валюта курси ва фоиз ставкалари ўзгариши билан боғлиқ хатарларни ҳисобга олган ҳолда давлат бюджети тақчиллигининг юқори чегараси ЯИМнинг прогноз қийматига нисбатан -2,1 фоиз бўлиши асосланган.
бюджет қоидаларини жорий этиш орқали фискал сиёсатни иқтисодий цикл билан ўзаро боғлиқлик хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон иқтисодиёти учун 2030 йилга қадар макрофискал кўрсаткичлар бўйича прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет қоидаларидан фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
фискал сиёсатнинг макроиқтисодий барқарорлик билан ўзаро алоқадорлигини ҳисобга олган ҳолда, фискал сиёсатнинг ягона векторини танлаш ва унга риоя қилиш орқали солиқ-бюджет сиёсатини амалга оширишнинг таркибий механизми асосида “бюджет қоидалари”нинг иқтисодий мазмунини такомиллаштиришга оид назарий ва услубий қарашлар олий таълимнинг 7030103–Макроиқтисодиёт магистратура мутахассислиги талабалари учун тавсия этилган “Ўрта макроиқтисодиёт” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025 йил 11-мартдаги 97-сон буйруғи). Мазкур илмий натижалардан ўқув адабиётларида фойдаланиш талабаларда “бюджет қоидалари”нинг моҳиятини тўғри ва кенгроқ тушунишларига имкон яратган;
фискал таваккалчиликларни камайтириш мақсадида давлат бюджетидан сарфланадиган субсидиялар миқдорини қисқартириш орқали йиллик жалб қилинадиган давлат ташқи қарзининг чегаравий қиймати ЯИМга нисбатан 5,1 фоиз миқдорида бўлиши асосланган қарз қоидаси таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25-декабрдаги “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-886-сон Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг девонининг 2025 йил 08 январдаги 07-06/277-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф фоиз ставкаларининг ўсиши натижасида пайдо бўладиган фискал таваккалчиликларнинг узоқ муддатли барқарор иқтисодий ўсишга салбий таъсирини олдини олиш имконини яратади.
Истиқболда консолидациялашган бюджет тақчиллигини ЯИМга нисбатан 3,0 фоиздан ошмаслигини таъминлаш мақсадида иқтисодий ўсиш суръати, инфляция, валюта курси ва фоиз ставкалари ўзгариши билан боғлиқ хатарларни ҳисобга олган ҳолда давлат бюджети тақчиллигининг юқори чегараси ЯИМнинг прогноз қийматига нисбатан -2,1 фоиз бўлиши асосланган бюджет баланси қоидаси таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29-апрелдаги “Давлат қарзи тўғрисида”ги ЎРҚ-836-сон Қонунида 21-моддаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг девонининг 2025 йил 08 январдаги 07-06/277-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий этилиши натижасида давлат қарзининг истиқболдаги барқарор динамикаси муқобил сценарий сифатида ишлаб чиқилади ҳамда давлат бюджети тақчиллигининг юқори чегараси аниқланади.
бюджет қоидаларини жорий этиш орқали фискал сиёсатни иқтисодий цикл билан ўзаро боғлиқлик хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, аваторегрессия моделлари асосида Ўзбекистон иқтисодиёти учун 2030 йилга қадар макрофискал кўрсаткичлар бўйича ишлаб чиқилган прогноз параметрлари  Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25-декабрдаги “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-886-сон Қонунини ишлаб чиқишда инобатга олинди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг девонининг 2025 йил 08 январдаги 07-06/277-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш иқтисодий ўсиш кўрсаткичи, давлат бюджети параметрлари ҳамда давлат қарзи бўйича ўрта муддатли макроиқтисодий прогнозларни ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish