Рустамова Адаш Эшанкуловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Олий таълим муассасаларида чет тилини педагогик диагностика методикаси орқали ўқитишни такомиллаштириш концепцияси (инглиз тили мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Ped651.
Илмий маслаҳатчи: Бакиева Гуландом Хисамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, PhD.03/07.06.2024.Ped.27.02.
Расмий оппонентлар: Собирова Гулноза Садиковна, педагогика фанлари доктори, профессор; Шарипова Дилора Жуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Обидова Гулмира Кузибаевна педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида чет тилини педагогик диагностика методикаси орқали ўқитишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогик диагностика предметининг “минимал талаб, етказувчи, индивидуаллаштирувчи, аниқловчи” каби структуравий-хусусий функсионал жиҳатлари, унинг “таълимий, диагностик, бошқарув, аналитик, прогнозлаш, коррексиялаш, баҳолаш” сингари интегратив вазифалари, баҳолаш меъзонларидаги “объективлик, ишончлилик, пухталик” каби сифат индикатори ҳамда бошқарув вазифасига хос бўлган “бошланғич, коррексияловчи, умумлаштирувчи” детерминантларини тизимли таҳлил қилиш асосида диагностик таълимнинг консептуал модели ва у билан узвий боғлиқ субмоделларни ишлаб чиқишнинг назарий-методологик ва амалий-меъёрий асослари аниқлаштирилган;
талабаларнинг тинглаб тушуниш кўникмаларида “экстралингвистик, лингвистик, психологик”; йозиш кўникмаларида “анъанавий, фонетик, морфологик, идеографик”; ўқиш кўникмаларида “антисипация, тахминий фаҳмлаш, мантиқий тушуниш”; гапириш компетенсиясида “репродуксия, танлов, бирлаштириш, тузиш, интуиция, дискурсивлик” каби қийинчиликлари аниқлаштирилган ва мазкур дефицитлар талабаларнинг ички мотивацион ресурслари, аффектив ҳолати, ҳамда метакогнитив онг жараёнларига комплекс тарзда таъсир кўрсатиб, уларнинг ўз-ўзини баҳолаш, рефлекция ва индивидуал психик барқарорлиги каби психодинамик ҳолатини белгиловчи муҳим прогностик фактор сифатида илмий далилланган;
педагогик диагностиканинг ташкилий-тайёргарлик, амалга ошириш, диагностик ва рефлектив босқичларидаги методологик асослардан келиб чиқиб, олий таълим тизимида чет тилини ўқитишда диагностик ёндашувни назарий-методик жиҳатдан такомиллаштириш мақсадида интеграл “Диагностик таълим модели” ҳамда ушбу жараёнда фаол субъект сифатида иштирок этувчи ўқитувчининг касбий-диагностик кўникмалари ва компетенсияларини акс эттирувчи “Педагогнинг диагностик-касбий билимлари субмодели”, шунингдек, баҳолаш ва мониторинг жараёнларини қамраб олувчи “Диагностик баҳолаш субмодели” консептуал асосда ишлаб чиқилган;
талабаларнинг чет тилини ўзлаштириш жараёнида юзага келувчи лингвистик ва дискурсив компетенсиялардаги дефицитларни аниқлаш, ҳамда уларни дидактик интервенсия ва рефлексив-коррексион механизмлар орқали минималлаштиришга қаратилган педагогик диагностика тизимининг корексияловчи компоненти таълим жараёнининг самарадорлигини оптималлаштирувчи муҳим методологик асос сифатида назарий жиҳатдан асослаб берилган;
педагогик диагностиканинг прогноз компоненти талабалар учун чет тил таълимининг кейинги босқичларидаги муваффақият даражасини олдиндан башорат қилиш ва ўқув жараёнининг маҳсулдорлигини стратегик режалаштириш имконини яратиб, бу жараён предиктив таҳлил, прогностик моделлаштириш ва психопедагогик мониторинг орқали амалга оширилган, натижада ўқув жараёни сифат кўрсаткичларини оптималлаштириш, талабаларнинг лингвистик ва коммуникатив компетенсияларини барқарор ривожлантириш ва уларнинг метакогнитив фаолиятини рағбатлантирувчи муҳим детерминант сифатида хизмат қилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида чет тилини педагогик диагностика методикаси орқали ўқитишни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар, ишлаб чиқилган методик ва амалий тавсиялар асосида:
педагогик диагностика предметининг “минимал талаб, етказувчи, индивидуаллаштирувчи, аниқловчи” каби структуравий-хусусий функсионал жиҳатлари, унинг “таълимий, диагностик, бошқарув, аналитик, прогнозлаш, коррексиялаш, баҳолаш” сингари интегратив вазифалари, баҳолаш меъзонларидаги “объективлик, ишончлилик, пухталик” каби сифат индикатори ҳамда бошқарув вазифасига хос бўлган “бошланғич, коррексияловчи, умумлаштирувчи” детерминантларини тизимли таҳлил қилиш асосидаги маълумотлардан Самарқанд давлат чет тилилар институтида Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури 585845-EPP-1-2017-1-ES-EPPKA2-SBHE-JP SLASS: “Somputational Linguistiss at Sentral Asian universities” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тилилар институтининг 2023-йил 22-октабрдаги 38-03/1488-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг чет тилидаги билим, малака ва кўникмаларини ривожлантиришда зарур манба бўлиб хизмат қилган;
талабаларнинг тинглаб тушуниш кўникмаларида “экстралингвистик, лингвистик, психологик”; йозиш кўникмаларида “анъанавий, фонетик, морфологик, идеографик”; ўқиш кўникмаларида “антисипация, тахминий фаҳмлаш, мантиқий тушуниш”; гапириш компетенсиясида “репродуксия, танлов, бирлаштириш, тузиш, интуиция, дискурсивлик” каби қийинчиликлари аниқлаштирилган ва мазкур дефицитлар талабаларнинг ички мотивацион ресурслари, аффектив ҳолати, ҳамда метакогнитив онг жараёнларига комплекс тарзда таъсир кўрсатиб, тавсияларидан Наманган давлат университетида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг Alumni Outreach Grans Program дастури доирасида амалга оширилган ва бажарилган С-УЗ800-20-ИН-0106 рақамли “Virtual Workshop on Sollobarative Astion Research for English Teachers” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2023-йил 6-декабрдаги 38-03/1488-сонли маълумотномаси). Натижада, чет тилини ўқитишда талабаларнинг тил ва нутқ малакаларида учрайдиган камчиликларни аниқлаш ва уларни ўқув фаолияти давомида тузатишга эришилди;
педагогик диагностиканинг ташкилий-тайёргарлик, амалга ошириш, диагностик ва рефлектив босқичларидаги методологик асослардан келиб чиқиб, олий таълим тизимида чет тилини ўқитишда диагностик ёндашувни назарий-методик жиҳатдан такомиллаштириш мақсадида интеграл “Диагностик таълим модели” ҳамда ушбу жараёнда фаол субъект сифатида иштирок этувчи ўқитувчининг касбий-диагностик кўникмалари ва компетенсияларини акс эттирувчи “Педагогнинг диагностик-касбий билимлари субмодели”, шунингдек, баҳолаш ва мониторинг жараёнларини қамраб олувчи “Диагностик баҳолаш субмодели” консептуал асосда ишлаб чиқилган тавсияларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида 2020-2022 йилларда амалга оширилган “English Access Microscholarship program” номли лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тилилар институтининг 2024-йил 2-августдаги 1494/02-сонли маълумотномаси). Натижада, чет тилини ўқитишда мавжуд камчиликларни аниқлаш ва уларни ўқув фаолияти давомида коррексиялашга эришилди;
талабаларнинг чет тилини ўзлаштириш жараёнида юзага келувчи лингвистик ва дискурсив компетенсиялардаги дефицитларни аниқлаш, ҳамда уларни дидактик интервенсия ва рефлексив-коррексион механизмлар орқали минималлаштиришга қаратилган педагогик диагностика тизимининг корексияловчи компоненти хусусидаги тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 14-мартдаги 04/11-1978-сонли маълумотномаси). Натижада чет тилдан дарс берувчи профессор-ўқитувчиларнинг дарс ўтиш жараёнида ва ундан кейин пайдо бўладиган таълимий қийинчиликларнинг олди олинишига эришилди;
педагогик диагностиканинг прогноз компоненти талабалар учун чет тил таълимининг кейинги босқичларидаги муваффақият даражасини олдиндан башорат қилиш ва ўқув жараёнининг маҳсулдорлигини стратегик режалаштириш имконини яратиб, бу жараён предиктив таҳлил, прогностик моделлаштириш ва психопедагогик мониторинг орқали амалга оширилган, натижада ўқув жараёни сифат кўрсаткичларини оптималлаштириш, талабаларнинг лингвистик ва коммуникатив компетенсияларини барқарор ривожлантириш ва уларнинг метакогнитив фаолиятини рағбатлантирувчи муҳим детерминант сифатида хизмат қилганлиги Самарқанд телерадиокомпаниясининг “Давлат дастури амалда” радио дастури ссенарийсини таййорлашда фойдаланилган (Самарқанд телерадиокомпаниясининг 2023-йил 12-декабрдаги 05-36-1864-сонли маълумотномаси). Натижада, чет тилини ўқитишда педагогик диагностика методикаси самарадорлиги хусусида оммага кенг маълумот берилган.