Ниязов Максуд Кадамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Допустимость доказательств при проведении доследственной проверки: проблемы и решения”, “12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси” ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Yu767. 
Илмий раҳбар: Джураев Ихтиёр Бахтиёрович, юридик фанлар доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Раҳмонова Сураё Махмудовна - юридик фанлар доктори, профессор; Муминов Бехзод Абдуваҳобович - юридик фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади терговга қадар текширувни ўтказишни, далилларнинг тўплашнинг ва баҳолашнинг ҳуқуқий тартибга солишдаги муаммоларни аниқлаш ва ечимларни таклиф этиш ҳамда далилларнинг мақбуллигини таъминлашга қаратилган илмий асосларини ривожлантирувчи, хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
терговга қадар текширувга жалб этилган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари қонуний тартибга солинмаганлиги сабабли уларни таъминлаш ҳамда Конституцияда белгиланган талабларни амалга ошириш учун терговга қадар текширув босқичида ҳуқуқ ва мажбуриятлар мажмуини, шу жумладан ўзига ва яқин қариндошига қарши гувоҳлик бермаслик ҳуқуқини акс эттириш зарурлиги асослантирилган;
терговга қадар текширув органи мансабдор шахсининг далилларни тўплаш ва уларга баҳо бериш ваколати белгиланмаганлиги сабабли ушбу органларнинг жиноятлар тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш бўйича ўз вазифаларини амалга ошириш доирасида тергов ва процессуал ҳаракатларни ўтказиш орқали далиллар деб эътироф этилиши мумкин бўлган маълумотларни тўплашни амалга ошириши ҳамда процессуал қарор қабул қилишда тўпланган далилларни таҳлил қилиши, яъни мавжуд далилларга баҳо бериши ва шу тариқа далилларнинг мақбуллигини таъминлаш учун исботлаш субъекти мақомини олиши лозимлиги асослантирилган;
нарсалар ва ҳужжатларни тақдим этиш каби тергов ҳаракатини ўтказишда терговга қадар текширув органининг мансабдор шахсининг ваколатлари корсатилмаганлиги сабабли терговга қадар текширув босқичида жиноятлар тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқишда далилларнинг мақбуллигини таъминлаш ва жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари нормаларининг номувофиқлигини истисно қилиш мақсадида нарсалар ва ҳужжатларни тақдим этиш тергов ҳаракатини амалга оширишга процессуал жиҳатдан ваколатли бўлиши кераклиги тўғрисидаги хулоса асослантирилган;
номақбул далилларни ягона мезон асосида аниқлаш ва уларни тақдирини белгилаш бўйича аниқ тарифлар йўқлиги сабабли далилларнинг номақбуллигини аниқлашда ягона ёндашувни таъминлаш мақсадида далилларни номақбул деб топиш тартиби ва механизми зарурлиги, бунда йўл қўйилган техник хатоларни тузатишнинг ҳуқуқий кетма-кетлигини унинг тартибини регламентлаш орқали таъминлаш зарурлиги асослантирилган.
 IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Далилларнинг мақбуллиги талабларини қўллашни такомиллаштириш мақсадида ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
терговга қадар текширувга жалб этилган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда Конституцияда белгиланган талабларни амалга ошириш учун терговга қадар текширув босқичида ҳуқуқ ва мажбуриятлар мажмуини, шу жумладан ўзига ва яқин қариндошига қарши гувоҳлик бермаслик ҳуқуқини акс эттириш зарурлиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 3292-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратуранинг 2025-йил 11-июндаги №27/2-121-25-сон далолатномаси). Мазкур таклиф терговга қадар текширувга жалб қилинган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада самарали ҳимоя қилиш имконини берган;
терговга қадар текширув органи мансабдор шахси жиноятлар тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш бўйича ўз вазифаларини амалга ошириш доирасида далиллар тариқасида эътироф этилиши мумкин бўлган маълумотларни тўплашни амалга ошириши ҳамда процессуал қарор қабул қилишда тўпланган далилларни таҳлил қилиши, яъни мавжуд далилларга баҳо бериши ва шу тариқа далилларнинг мақбуллигини таъминлаш учун исботлаш субъекти мақомини олиши лозимлиги ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 86, 95-моддаси биринчи қисмига исботлашнинг яна бир субъекти “терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси” деган қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021-йил 5-декабрдаги 3/01-0629-сон далолатномаси). Мазкур таклиф амалдаги қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этиш орқали терговга қадар текширув органи мансабдор шахси томонидан тўпланадиган далилларнинг мақбуллигини таъминлаш имконини берган;
терговга қадар текширув органининг мансабдор шахси терговга қадар текширув босқичида жиноятлар тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқишда далилларнинг мақбуллигини таъминлаш ва жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари нормаларининг номувофиқлигини истисно қилиш учун нарсалар ва ҳужжатларни тақдим этиш каби тергов ҳаракатини амалга оширишга процессуал жиҳатдан ваколатли бўлиши кераклиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 7-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1003-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 202-моддаси биринчи қисмига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2025-йил 11-февралдаги 04/5-10/8-сон далолатномаси). Мазкур таклиф терговга қадар текширув органи мансабдор шахсига тақдим этиладиган далилларнинг мақбуллигини таъминлаш имконини берган; 
далилларнинг номақбуллигини аниқлашда ягона ёндашувни таъминлаш мақсадида далилларни номақбул деб топиш тартиби ва механизми зарурлиги, бунда йўл қўйилган техник хатоларни тузатишнинг ҳуқуқий кетма-кетлигини унинг тартибини регламентлаш орқали таъминлаш зарурлиги ҳақидаги таклифлардан Олий суд Пленумининг 2018-йил 24-августдаги 24-сонли қарори 12-бандининг иккинчи хатбошисига техник хато ва уни бартараф этиш усули тўғрисидаги қоидаларни тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025-йил 1-апрелдаги 12/5-25915/25-сон далолатномаси). Ушбу таклиф кўрсатмалардан четга чиқишлар орқали тўпланган далилларни мақбул далилларга айлантиришнинг ягона тартибини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish