Абдуразакова Нуржамал Салıматдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Бошланғич синфларда ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини матн таҳлили асосида баҳолаш (таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактаблар мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (қорақалпоқ тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 372.3/.4:82/821.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Матчанов Сафо, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Камбарова Саодат Иркиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Асаматдинова Жамила Пахратдиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синфларда ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини матн таҳлили асосида баҳолаш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
         бошланғич синфларда ўқиш саводхонлигини баҳолашнинг педагогик-психологик имкониятлари, ўқувчиларнинг бадиий матнларни ўзлаштиришига доир адабий таълим воситаларини танлаш, эргонимик шарт-шароитларни яратиш ҳамда ёш хусусиятлари, билиш жараёнларининг ривожланганини инобатга олиш, ўқув материалларини ўзлаштиришга мотивация берувчи омилларни аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
        бошланғич синфларда ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини матн таҳлили асосида баҳолаш механизми матнда берилган маълумотларни аниқлаш, унга оид хулосаларни шакллантириш, тегишли маълумотларни талқин қилиш, умумлаштириш, мазмуни ва тил хусусиятлари, тузилишини таҳлилга тортиш ҳамда муносабат билдириш каби ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури мезонларига асосланиш орқали такомиллаштирилган;
         бошланғич синфларда ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини матн таҳлили асосида баҳолашнинг дидактик таъминоти амалий-фаолиятли ёндашув, тизимлилик, давомийлик, бадиийлик, ифодавийлик, интерфаоллик, онглилик, кўрсатмалилик, кўп вариантлилик каби нутқ ва тафаккур уйғунлигига хизмат қилувчи тамойилларнинг интеграциясига амал қилиш асосида такомиллаштирилган;             
бошланғич синфларда ўқиш саводхонлигини матн таҳлили асосида баҳолаш методикаси ўқувчиларнинг интеллектуал фаолияти даражаси ва ахлоқий-эстетик ривожланишига ҳиссий-эстетик таъсир кўрсатувчи психолингвистик, лингводидактик ва адабий-методик ёндашувларнинг ўзаро алоқадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини матн таҳлили асосида баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
бошланғич синфларда ўқиш саводхонлигини баҳолашнинг педагогик-психологик имкониятлари ўқувчиларнинг бадиий матнларни ўзлаштиришларига доир таълим воситаларини танлаш, эргонимик шарт-шароитларни яратиш ҳамда ёш хусусиятлари, билиш жараёнларининг ривожланганини инобатга олиш, ўқув материалларини ўзлаштиришга мотивация берувчи омилларни аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2022-2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717 рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2024-йил 23-сентябрдаги 1429-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини баҳолашнинг дидактик таҳлилни самарали қўллашга доир ёндашувларнинг  имкониятлари ортишига эришилган; 
бошланғич синфларда ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини матн таҳлили асосида баҳолаш механизми ва дидактик таъминоти ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури мезонларига асосланиш ҳамда нутқ ва тафаккур уйғунлигига хизмат қилувчи тамойилларнинг интеграциясига доир таклиф ва хулосалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақолпоғистон филиалида бажарилган Ф3-2016-0908165532-рақамли “Қорақолпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақолпоғистон филиалининг 2024-йил 15.03.даги 119-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини матн таҳлили асосида баҳолаш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган;
    бошланғич синфларда ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини матн таҳлили асосида ишлаш, матнни тушиниб ўқиш ва баҳолашга оид методик тавсиялар “Баслаwıш тáлимде текст úстинде ислеw методикасı” номли ўқув қўлланмасида батафсил ёритилган. Айнан бошланғич синфларда ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини матн таҳлили асосида баҳолашнинг дидактик таъминоти амалий-фаолиятли ёндашув, тизимлилик, давомийлик, бадиийлик, ифодавийлик, интерфаоллик, онглилик, кўрсатмалилик, кўп вариантлилик каби нутқ ва тафаккур уйғунлигига хизмат қилувчи тамойилларнинг интеграцияси асосида ўқитишга доир ўқитувчилар учун методик таклиф ва тавсиялар ёрдамчи материал сифатида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва Мактаб таълими вазирлиги Республика таълим маркази, 2025-йил 14-майдаги, 47-сон маълумотномаси).
бошланғич синфларда ўқиш саводхонлигини матн таҳлили асосида баҳолаш методикаси ўқувчиларнинг интеллектуал фаолияти даражаси ва ахлоқий-эстетик ривожланишига ҳиссий-эстетик таъсир кўрсатувчи психолингвистик, лингводидактик ва адабий-методик ёндашувларнинг ўзаро алоқадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари “Баслаwıш тáлимде текст úстинде ислеw методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли №759136 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини матн таҳлили воситасида баҳолаш методикаси такомиллаштирилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish