Маматалиева Моҳинур Илҳом қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ихтисослик фанларни ўқитишда талабаларнинг креатив фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped7993.
Илмий раҳбар: Мустафоева Дурдона Асиловна - педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.05/29.12.2023.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳакимов Жамшид Октамович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши, амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Техника олий таълим муассасаларида ихтисослик фанларни ўқитишда талабаларнинг креатив фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг креатив фикрлаш қобилиятларини шакллантиришда назарий ва методологик асослар тизимлашда креативликнинг таркибий компонентлари (креатив онг, муаммони оригинал ҳал қилиш қобилияти) ҳамда уларни ривожлантирувчи педагогик шарт-шароитлар (шахсга йўналтирилган, интеграциялашган ва ижодий фаолиятга асосланган ёндашувлар) бирлаштирилган ҳолда ўқув, амалий ва ишлаб чиқариш жараёнлари контекстида аниқлаб берилган ҳамда уларнинг таълимий самарадорлиги асосланган;
талабаларда креатив фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган педагогик моделда ўқув-касбий (назарий ва лаборатория асослари), амалий-ташкилий (фанлараро интеграция ва лойиҳа асосида таълим), фаолиятли-лойиҳалаш (реал муаммолар асосида креатив ечим топиш) ёндашувлар асосида талабаларнинг креатив фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш модели такомиллаштирилган;
талабаларнинг креатив фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришда анъанавий ва рақамли интерфаол методлар (“Инверсия”, “Синдикат”, “Муаммо таҳлили”, “СWОТ-таҳлил”, “Ассисмент” ва онлайн мулоқот) асосида дидактик таъминот яратишда ташкилий шарт-шароитларни инобатга олиш натижасида комплекс дастурлар ривожлантирилган;
ихтисослик фанлари доирасида талабаларнинг креатив фикрлаш қобилиятларини ривожланганлик даражасини обектив баҳолаш ва мониторинг қилишнинг комплекс тизимида мотивацион, когнитив ва жараёнли компонентлар асосида креативлик кўникмаларини ифодаловчи аниқ кўрсаткичлар ҳамда баҳолаш мезонлари такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим муассасаларида ихтисослик фанларни ўқитишда талабаларнинг креатив фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
-талабаларнинг креатив фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришда талабаларнинг креатив фикрлаш қобилиятларини шакллантиришда назарий, методологик ҳамда педагогик шарт-шароитларини асослаб бериш мақсадида қисқа муддатли “Талабаларнинг креатив фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш” номли махсус курс дастури ҳамда “Таълим жараёнида педагогик кластер” номли услубий қўлланма ишлаб чиқилган ҳамда олий таълим муассасалари ўқув-тарбиявий жараёнига жорий этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 24-июндаги 02/01-01-56-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг креатив фикрлаш қобилиятларини шакллантиришда назарий ва методологик асослар тизимлашишига хизмат қилган;
-талабаларда креатив фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган ўқув-касбий фаолиятини ривожлантиришга қаратилган “Касбий таълим методикаси” номли ўқув қўлланма ҳамда “Касбий педагогика” фани бўйича электрон таълим ресурслари ишлаб чиқилган ва ўқув жараёнига татбиқ қилинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 24-июндаги 02/01-01-56-сон маълумотномаси). Натижада талабалар касбий-ижодий фаолиятининг имкониятлари кенгайтирилган ҳамда ўқув, амалий ва ишлаб чиқариш жараёнларининг таълимий самарадорлигини оширишга эришилган;
-талабаларнинг креатив фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришнинг комплекс дастурларини такомиллаштиришга доир таклифлар ва тавсиялар 60112400 – “Профессионал таълим” (Қишлоқ хўжалигини механизациялаш) йўналиши, 60112400 – “Профессионал таълим” (Сув хўжалиги ва мелиорация) йўналиши 60711300 –“Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти (тармоқлар бўйича) йўналиши талабалари учун “Таълим технологиялари”, “Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаш” ҳамда “Ирригация ва мелиорация” фанлари мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 24-июндаги 02/01-01-56-сон маълумотномаси). Мазкур услубий таъминот ихтисослик фанларни ўқитишда талабаларнинг креатив фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган таълим жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган.