Байриева Мариям Жангабаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Инглиз ва қорақалпоқ тилларида эмотивлик категориясининг метафорик воқеланиши, 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Fil3131.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кдирбаева Гулзира Курбанбаевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.04.2022.Fil.20.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кулдашев Акром Махмудович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Каримова Сафо Сайдуллаевна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Навоий давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва қорақалпоқ тилларида эмоционал мазмунни ифодаловчи бирликлар таркибини аниқлаш ва таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ тилида эмоционал бирликларнинг маданий-руҳий асосини акс эттирувчи лингвомаданий кодлар таҳлил қилиниб, бу кодлар орқали қорақалпоқ халқининг эмоционал дунёқараши, ижтимоий ва диний қадриятлар билан боғлиқ образлар тизими орқали очиб берилган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги эмоционал бирликларнинг тизимли таснифи ишлаб чиқилиб, ҳар икки тилга хос эмоционал бирликлар асосий семантик майдонлар (қувонч, қайғу, ғазаб, умид, хавотир ва бошқалар) бўйича ажратилган ҳамда уларнинг лингвистик ифода усуллари аниқланган;
эмоционал метафораларнинг консептуал моделлари аниқланиб, тадқиқотда “муҳаббат – олов”, “ғазаб – портлаш”, “қувонч – юксаклик” каби асосий метафорик моделлар ҳар икки тилда келтирилган ва уларнинг миллий онгдаги ўзига хосликлари қиёсий асосланган;
ўзаро таржимада эмоционал бирликларни адекват ифодалаш учун лингвомаданий тавсиялар ишлаб чиқилиб, таржимашуносликда эмоционал лексиканинг миллий хусусиятларини инобатга олган ҳолда таржима механизмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва қорақалпоқ тилларида эмотивлик категориясининг метафорик воқеланишига доир тадқиқотлар асосида:
қорақалпоқ тилида эмоционал бирликларнинг маданий-маънавий асосини акс эттирувчи лингвомаданий кодлар таҳлил қилиниб, бу кодлар орқали қорақалпоқ халқининг эмоционал дунёқараши, ижтимоий ва диний қадриятлар билан боғлиқ образлар тизими ҳақидаги илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда бажарилган “ФА-Ф1-ОО5 Қорақалпоқ фолклори ва адабиётшунослигини таҳлил қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 14-апреладги 215/1-сон маълумотномаси). Натижада, фолклор матнларидаги эмоционал бирликларнинг тизимли таснифи ишлаб чиқилди ва тадқиқотдаги маълумотлар асосида эмоционал бирликлар қувонч, қайғу, ғазаб, умид, хавотир ва бошқа семантик майдонларга ажратилган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги эмоционал бирликларнинг тизимли таснифи ишлаб чиқилиб, ҳар икки тилга мос эмоционал бирликлар асосий семантик майдонлар (қувонч, қайғу, ғазаб, умид, хавотир ва бошқалар) бўйича ажратилган ҳамда уларнинг лингвистик ифода усулларига оид хулосалардан илмий янгилик Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканали” “Қорақалпоғистон” телеканалининг қорақалпоқ тилида олиб бориладиган “Тил байлıǵı – эл байлıǵı” дастурида ва радиоканалнинг “Тилге итибар – элге итибар” эшиттиришларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканали” 2025-йил 11-апрелдаги 05-22/208-сон маълумотномаси). Натижада, “Тил байлıǵı – эл байлıǵı” дастурида ва радио каналининг “Тилге итибар – элге итибар” эшиттиришларининг ссенарийлари эмоционал бирликларнинг тизимли таснифи ва эмоционал бирликларнинг семантик майдонлари асосида қайта ишланган;
эмоционал метафораларнинг консептуал моделлари аниқланиб, тадқиқотда “муҳаббат – олов”, “ғазаб – портлаш”, “қувонч – юксаклик” каби асосий метафорик моделлар ҳар икки тилда келтирилган ва уларнинг миллий онгдаги қиёсий хусусиятлари ҳақидаги илмий натижалардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи фаолиятида фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейининг 2025-йил 16-апрелдаги №01-02/03-87-сон маълумотномаси). Натижада, эмоционал метафораларнинг консептуал моделлари (“муҳаббат – олов”, “ғазаб – портлаш”, “қувонч – юксаклик”) музей экспозициясига қўйиладиган экспонатлар этикеткаларини инглиз тилига таржима қилишга хизмат қилган;
ўзаро таржимада эмоционал бирликларни адекват бериш учун лингвомаданий тавсиялар ишлаб чиқилиб, таржимашуносликда эмоционал лексиканинг миллий хусусиятларини инобатга олган ҳолда таржима механизмлари ҳақидаги илмий янгилик В Республика “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона марказида ташкил этилган “Ёшлар – миллат тимсоли, юрт қудрати” мавзусидаги учрашувда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона маркази 2025-йил 24-апрелдаги №_12-08-04-09/161-сон маълумотномаси). Натижада, ўзаро таржимада эмоционал бирликларни адекват бериш учун лингвомаданий тавсиялар ишлаб чиқилган, жумладан, таржимашуносликда эмоционал лексиканинг миллий хусусиятларини инобатга олган ҳолда таржима механизмларини шакллантиришга хизмат қилган.