Усмонова Васила Ботировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизмат кўрсатиш соҳаларида рақамлаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt4680.
Илмий раҳбар: Бобаназарова Жамила Холмуродовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети,  PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Қалмуратов Бахтияр Сейтмуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахимбердиев Қувончбек Бахтиёрович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиётни сифат жиҳатдан ривожлантириш шароитида хизмат кўрсатиш соҳаларида рақамлаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хизмат кўрсатиш соҳалари таркибий ўзгариши ва уларни ривожлантиришда рақамлаштириш динамикасини прогнозлашда тўлов қобилияти муҳим таъсир кўрсатувчи омил сифатида баҳоланиб, рақамлаштиришнинг таъсир кўрсатувчи омиллари гуруҳланган ва таркибий элементлари асосланган; 
соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш даражасини оширишга кўра ҳудудий ташкилотлар фаолиятининг электрон мониторинги ва соҳада коррупцион ҳолатларни аниқлаш даражасини ошириш, улар фаолиятини рейтинг баҳолаш тизими такомиллаштирилган ҳолда ижтимоий-иқтисодий механизмларни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари, “ягона электрон тиббий карта” ахборот тизими таклиф қилинган; 
хизмат кўрсатиш соҳаларини рақамлаштиришнинг концептуал асоси сифатида инсонни ривожлантириш ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тизимларини интеграциялашга кўра масофавий бандликни иш жойларининг имкониятларини тадқиқ этиш асосида оширишнинг электрон концептуал модели асосланган; 
Жиззах вилоятида хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳалари самарадорлигини ошириш ва рақамлаштиришга кўра ривожлантиришнинг 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизмат кўрсатиш соҳаларида рақамлаштиришни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
хизмат кўрсатиш соҳалари таркибий ўзгариши ва уларни ривожлантиришда рақамлаштириш динамикасини прогнозлашда тўлов қобилияти муҳим таъсир кўрсатувчи омил сифатида баҳоланиб, рақамлаштиришнинг таъсир кўрсатувчи омиллари гуруҳланган ва таркибий элементлари таклифидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан вазирликнинг дастурларини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 9 июндаги 05-28/12704-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф тиббий хизмат кўрсатиш тармоқларида тизимлаштириш ва таснифлаш орқали рақамли компетенциялар тузилмасига таъсир кўрсатувчи ва тўсиқ бўлувчи омилларни янада аниқроқ аниқлаш имконини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш даражасини оширишга кўра ҳудудий ташкилотлар фаолиятининг электрон мониторинги ва соҳада коррупцион ҳолатларни аниқлаш даражасини ошириш, улар фаолиятини рейтинг баҳолаш тизими такомиллаштирилган ҳолда ижтимоий-иқтисодий механизмларни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари, “ягона электрон тиббий карта” ахборот тизими бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5199-сон қарорига асосан тиббий хизматларни мутлақо янги босқичга кўтариш, тиббий хизматларни такомиллаштиришда “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 9 июндаги 05-28/12704-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф тиббиёт соҳасини рақамлаштириш асосида коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш орқали стратегик салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
хизмат кўрсатиш соҳаларини рақамлаштиришнинг концептуал асоси сифатида инсонни ривожлантириш ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тизимларини интеграциялашга кўра масофавий бандликни иш жойларининг имкониятларини тадқиқ этиш асосида оширишнинг электрон концептуал модели бўйича таклиф Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-76-сонли фармонига мувофиқ, хизмат кўрсатишда рақамлаштиришни кенгайтириш натижаларини баҳолаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқишда ва хизмат кўрсатишни рақамлаштиришни баҳолаш амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 4 июндаги 4-17-4/6-8-05 сон маълумотномаси). Мазкур таклиф рақамлаштиришга кўра тадбиқ этилаётган масофавий бандликни оширишнинг электрон концептуал моделини қўллаш амалиёти масофавий бандликни ривожлантиришнинг самарали механизмларини яратиш бўйича чора-тадбирлар режаси ижросини муддатида сифатли таъминлаш имкониятини оширишда муайян даражада хизмат қилган;
Жиззах вилоятида хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳалари самарадорлигини ошириш ва рақамлаштиришга кўра ривожлантиришнинг 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланган “Жиззах вилоятида аҳолига хизмат кўрсатиш ва мазкур соҳани соҳани рақамлаштириш дастури” ва “Йўл харита”ларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Жиззах вилояти ҳокимлигининг 2025 йил 4 майдаги 03-01-255-сонли маълумотномаси). Таклиф вилоят бўйича аҳолига жами хизмат кўрсатиш ҳажмини 2024 йилга нисбатан 2030 йилда 2,16 баробарга ошириш, хизматлар турларини кўпайтириш имкониятларини кенгайтиришга  муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish