Тожимуротов Сардор Илҳом ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пневмомеханик йигириш машинаси дискрет барабанчасини такомиллаштириб ип сифатини ошириш”, 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/3717
Илмий раҳбар: Казакова Дилафрўз Эркиновна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доценти
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.06.2020.Т.115.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фазлиддин Отақулович, техника фанлари доктори, доцент. Ражапов Одил Олимович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пневмомеханик йигириш машинаси дискрет барабанчасини такомиллаштириб ип сифатини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дискретловчи барабанча гарнитура тишлари билан толанинг тутиб туриш шартларини таҳлил қилиш асосида такомиллашган дискретловчи барабан толаларга ажратиш жараёнидан ишчи камерагача бўлган масофада буралиш бурчаги ва тишлар орасидаги қадамининг тишлар томонидан ушланган толалар ишчи камерага узлюксиз равишда узатилишини таъминлайдиган қилиб ишлаб чиқилган;
дискретловчи барабанча арра тиши сиртидаги толалар ҳаракатини тиш қадами, бурчак тезлигига боғлиқлик ифодаси асосида толалар ишчи камерага узлюксиз равишда узатилиши марказдан қочма ва кариолис кучлардан фойдаланиб аниқланган;
дискретловчи барабанча гарнитураси тишлари билан толанинг тутиб туриш шартларини таҳлил қилиш асосида толаларга ташқи кучлар таъсиридаги ҳаракати ўрганилди ва ундаги бурчак тезлиги ва гарнитура арра тишларининг қадамлари аниқлаш тенгламалари толаларга уринма ва радиус-вектор бўйича таъсир қилувчи аеродинамик қаршилик кучларни ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
олинган регрессияли боғлиқликлар ёрдамида дискретловчи барабанчанинг айланиш частотаси, гарнитуранинг тиш қадами ва тишлар олд қирраси қиялик бурчагининг оптимал қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пневмомеханик йигириш машинасининг такомиллаштирилган дискретловчи барабанчасини қўллаб, сифат кўрсаткичлари юқори бўлган ипларини ишлаб чиқариш бўйича олинган натижалар асосида:
Сифатли ип ишлаб чиқариш мақсадида такомиллаштирилган пневмомеханик йигириш машинасини қўллаб ип олиш технологияси “Наманган пахта текс” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 19 июндаги №03/25-1517 сонли маълумотномаси). Натижада, такомиллаштирилган икки киримли дискретловчи барабанчанинг айланишлар 7500 мин-1 частотасида йигирилган ипнинг сифат кўрсаткичлари юқори бўлганлиги ва ишлаб чиқаришга жорий этишдан корхонада ишлаб чиқарилаётган ипнинг навини оширишга (биринчи навли ип ишлаб чиқариш И нави 80% га ИИ навини 20% га ошган) эришилган;
такомиллаштирилган дискретловчи барабанчани “Наманган пахта текс” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 19 июндаги №03/25-1517 сонли маълумотномаси). Натижада, юқори тезликлар режимида толаларни дискретлаш жараёнининг самарадорлиги таъминланган ва юқори сифат кўрсаткичларига эга ип олиш имконияти яратилган.