Бахриддинов Шарофиддиннинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари активлари таркибини оптималлаштириш ва уни бошқаришнинг методологик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Iqt848.
Илмий маслаҳатчи: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, академик Ғуломов Саидахрор Саидахмедович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хайдаров Низомиддин Хамраевич; иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Қуллиев Истам Янгимуродович.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон тижорат банклари активлар портфелини бошқаришни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банклари активлари портфелида қимматли қоғозларга инвестициялар улушини 10 фоиздан юқори бўлишини таъминлаш асосида банк даромадлилик ва ликвидлиликни ошириш таклиф этилган;
тижорат банкларининг кассали активларини самарали бошқариш учун “cаш манагемент” тизимини жорий этиш таклиф этилган;
банклар соф фоизли даромадларининг ўртача йиллик ўсиш суръатини 10 фоиздан юқори бўлишини таъминлаш таклифи асосланган;
банклар кредит портфелида ҳаракациз активлар (НПЛ) улушини КПИ (самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини) жорий этиш орқали камайтириш таклиф этилган;
тижорат банклари балансига олинган мол-мулкларни жами активлар таркибидаги улушини 2 фоиздан оширмаслик таклифи асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларининг активлар портфелини бошқариш амалиёти ва методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари активлари портфелида қимматли қоғозларга инвестициялар улушини 10 фоиздан юқори бўлишини таъминлаш асосида банк даромадлилик ва ликвидлиликни ошириш таклифи “АТ “Алоқабанк”ни 2024 йил учун мўлжалланган бизнес-режаси”ни ва АТ Халқ банкининг “2024 молиявий йил учун бизнес режаси”ни ишлаб чиқишда инобатга олинган. (АТ “Алоқабанк”нинг 2025 йил 23 июндаги № 19-04/2834-сон маълумотномаси, АТ Халқ банкининг 2025 йил 29 июлдаги № 6-23/3339-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, АТ “Алоқабанк”нинг активлар портфелида қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар улуши 10,8 фоизни ва АТ Халқ банки активлари таркибида қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар улуши 18,1 фоизни ташкил этди. АТ “Алоқабанк”нинг қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳисобидан банк юқори ликвидли активларининг 9,1 фоизи қисмини шакллантириш манба бўлиб хизмат қилган ҳамда қимматли қоғозлар бўйича олинган фоизли даромадлар миқдори 266 млрд. сўмни ташкил этиб ўтган йилнинг (91 млрд. сўм) мос даврига нисбатан 175 млрд.сўм ортишига эришилган. Халқ банкида қимматли қоғозлар ҳисобидан юқори ликвидли активларнинг 7,1 фоизи қисмини шакллантириш манбаи бўлиб хизмат қилган ва 2024 йил 31 декабр ҳолатига қимматли қоғозлардан олинган даромадлари 314,4 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига (126,1 млрд сўм) нисбатан 2,5 баробарга ошишига эришилган.
тижорат банкларининг кассали активларини самарали бошқариш учун “cаш манагемент” тизимини жорий этиш таклифи АТ Халқ банкининг “Ягона касса марказида касса ишини ташкил этиш тартиби”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (АТ Халқ банкининг 2025 йил 29 июлдаги № 6-23/3339-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, АТ Халқ банкининг банкоматлар орқали нақд пул беришдан олинган даромадлари 2024 йил 31 декабр ҳолатига 286,1 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига (208,1 млрд сўм) нисбатан 37,5 фоиз ёки 78 млрд сўмга ортиб, банкнинг кассали активларидан фойдаланиш самарадорлиги ошган.
банклар соф фоизли даромадларининг ўртача йиллик ўсиш суръатини 10 фоиздан юқори бўлишини таъминлаш таклифи АТ Халқ банкини “2024 молиявий йил учун бизнес режаси”ни ишлаб чиқишда инобатга олинган. (АТ Халқ банкининг 2025 йил 29 июлдаги № 6-23/3339-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида АТ Халқ банкининг активлар таркибини оптималлаштириш ва даромад келтирувчи активлар улушини оширилиши ҳисобига соф фоизли даромадлари 2024 йил якунига 2 203,9 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига (1 921,9 млрд сўм) 14,7 фоиз ёки 282 млрд сўмга ошишига эришилган.
тижорат банклари кредит портфелида ҳаракациз активлар (НПЛ) улушини КПИ (самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини) жорий этиш орқали камайтириш таклифи АТ “Алоқабанк”нинг “Банк ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва мукофотлаш бўйича махсус комиссия тўғрисида”ги низоми ва АТ Халқ банкида “Банк ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва мукофотлаш тўғрисида”ги низомида инобатга олинган. (АТ “Алоқабанк”нинг 2025 йил 23 июндаги № 19-04/2834-сон маълумотномаси, АТ Халқ банкининг 2025 йил 29 июлдаги № 6-23/3339-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида, Алоқабанк кредит портфелида мавжуд ҳаракациз кредитлар улуши 2024 йил 31 декабр ҳолатига 1,9 фоизни ташкил этиб, 2024 йил 30 июн ҳолатига (4,1 фоиз) нисбатан 2,2 фоизга камайишига эришилган. Халқ банкининг кредит портфелида мавжуд ҳаракациз кредитлар улуши 2024 йил 31 декабр ҳолатига 4,2 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига (7,6 фоиз) нисбатан 3,4 фоизга камайишига эришилган.
тижорат банклари балансига олинган мол-мулкларни жами активлар таркибидаги улушини 2 фоиздан оширмаслик таклифи АТ Халқ банкининг “Халқ банкида қарздорлик ва зарарларни ўрнини қоплаш эвазига банк балансига мол-мулкларни қабул қилиш ва уларни сотиш” тартибида инобатга олинган. (АТ Халқ банкининг 2025 йил 29 июлдаги № 6-23/3339-сон маълумотномаси). Халқ банки балансига олинган мол-мулкларнинг жами активлардаги улуши 2024 йил якунида ва 2023 йил 31 декабр ҳолатига 1,6 фоизни ташкил этган ҳамда банк активлари таркибида даромад келтирувчи активлар улушининг барқарорлигини таъминлашга замин яратган.