Олимбеков Одилбек Саидмурод ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инвестиция муҳити жозибадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5053. 
Илмий раҳбар: Ҳошимов Жаҳонгир Равшанбек ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Элмирзаев Самариддин Эшкуватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инвестиция муҳити жозибадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
хорижий ва маҳаллий инвесторлар фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Б2Б (бусинесс то бусинесс) шаклдаги ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш таклиф этилган;
10 миллион АҚШ долларидан кўп бўлмаган эквивалентда хорижий инвестицияси улуши бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда чет эл инвесторлари билан инвестиция шартномаларини тузиш ҳуқуқи бериш таклиф этилган;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини хорижий инвесторларга 50 йилгача муддатга, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун “Э-ИЖРО АУКСИОН” ягона электрон савдо майдончасида электрон ауксион орқали узоқ муддатли ижарага бериш таклиф этилган;
миллий иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этишга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида хорижий инвестициялар ҳажмини оширишнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инвестиция муҳити жозибадорлигини оширишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хорижий ва маҳаллий инвесторлар фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Б2Б (бусинесс то бусинесс) шаклдаги ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 7-февралдаги “Маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференсиялар ва имтиёзларнинг ягона реестрини шакллантириш тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқилишида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси  Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 27 январдаги 03/41-7-1176-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хорижий инвесторлар учун янада қулай инвестиция муҳитининг яратилиши ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий инвестиция хажмидаги улуши 35-40 фоизгача ўсишига эришилган.
10 миллион АҚШ долларидан кўп бўлмаган эквивалентда хорижий инвестицияси улуши бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда чет эл инвесторлари билан инвестиция шартномаларини тузиш ҳуқуқи бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси  Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси  Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 27 январдаги 03/41-7-1176-сон маълумотномаси). Натижада, чет эл инвесторларига инвестиция шартномаларини тузиш ҳуқуқи берилиши, уларнинг лойиҳаларга маблағ киритишни рағбатлантириши мумкин. Бу давлат иқтисодиётига кўпроқ хорижий капитал жалб қилишга ёрдам беради.
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини хорижий инвесторларга 50 йилгача муддатга, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун “Э-ИЖРО АУКСИОН” ягона электрон савдо майдончасида электрон ауксион орқали узоқ муддатли ижарага бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси  Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси  Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 27 январдаги 03/41-7-1176-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалигида ёки бошқа соҳаларда хорижий сармояларни жалб қилишга, иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга ва ердан фойдаланишнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
миллий иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этишга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида хорижий инвестициялар ҳажмини оширишнинг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқиш таклифи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси  Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 27 январдаги 03/41-7-1176-сон маълумотномаси). Натижада, хорижий инвестициялар ҳажмининг ошиши миллий иқтисодиётда ижобий ўзгаришлар яратишга, ишлаб чиқаришни модернизация қилишга ва рақобатбардошликни оширишга олиб келади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish