Шодиев Жаҳонгир Жўрақуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инсон қадри феномени: ижтимоий-фалсафий таҳлил”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Fal242
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Хусейнова Абира Амановна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Хажиева Максуда Султоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Назаров Қиём Нормирзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тешаев Нутфулло Насруллоевич, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади инсон қадри феноменининг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.     Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсоннинг феноменал-структуравий компонентлари (инсон эркинлиги, инсон фаровонлиги, инсон қадри) фалсафий-антропологик дискурснинг экзистенсиализм ва нигилизм (мавжуд ижтимоий ҳаёт шакли ва ахлоқий нормаларни, маданий мерос ҳамда идеалларни инкор этиш) консепсияларининг компаративистик таҳлили асосида ички салоҳият (эркин танлов, маънавий етуклик, ижодий қобилият) билан ташқи шарт-шароитлар (ижтимоий институтлар, адолат тамойиллари, ҳуқуқий кафолатлар) ўртасидаги диалектик боғлиқлиги асослаб берилган;
Шарқ фалсафасидаги инсон қадрининг косубстансионал дуалистик хусусиятлари (икки асоснинг мавжудлиги ва улар айнан воқеликлар бўлмай, ёнма-ён мавжудлик тарзида обектив борлиғида намоён бўлиши) интровертив ва экстровертив ёндашувларда социоцентрик консепсиялар тарзида, Ғарб фалсафасида персонализм, гуманизм, экзистенсиализм ва либерализм консепсиялари тарзида ифодаланиши аниқлаштирилган; 
инсон қадри билан боғлиқ транссендентал воқеликлар (қадриятлар тизими, маънавий идеаллар ва маданий мезонлар) неометафизиканинг спиритуалистик хусусиятлари билан аксиологик компонентнинг диалектик муносабатлари (инсон қадри шахсий маънавий эҳтиёж, ижтимоий бутунлик ва бирдамликни таъминловчи омил)да жамият маънавий-мафкуравий тузилиш ва ижтимоий мақом призмаси орқали очиб берилган; 
инсоннинг маънавий-ахлоқий камолотида инсон қадри ва инсонийликнинг уйғунлашуви гуманистик (инсонпарварлик, ҳурфикрлилик, бағрикенглик) ғоялар воситасида ёшларни илм олиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳамда баркамоллик руҳида тарбиялашда узлюксиз таъсир кўрсатиши, барқарор тараққиёт, миллий ва умуминсоний манфаатларнинг муштараклашуви ҳамда маънавий уйғонишнинг узлюксизлигини таъминлаши (перманент аҳамият касб этиши) исботланган; 
инсоннинг қадр-қиммати антропологиянинг маънавий негизлари (инсоннинг билими, қобилияти, истеъдоди, иқтидори) билан уларни социодинамик жараёнда унификациялаш (инсон салоҳиятини умумижтимоий мақсадлар билан уйғунлаштириш) ва утилизациялаш мезонларига (ижтимоий ҳаётга самарали татбиқ этиш) мослаштирилганлигига боғлиқлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инсон қадри феноменини ижтимоий-фалсафий таҳлил этиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида: 
инсоннинг феноменал-структуравий компонентлари (инсон эркинлиги, инсон фаровонлиги, инсон қадри) фалсафий-антропологик дискурснинг экзистенсиализм ва нигилизм (мавжуд ижтимоий ҳаёт шакли ва ахлоқий нормаларни, маданий мерос ҳамда идеалларни инкор этиш) консепсияларининг компаративистик таҳлили асосида ички салоҳият (эркин танлов, маънавий етуклик, ижодий қобилият) билан ташқи шарт-шароитлар (ижтимоий институтлар, адолат тамойиллари, ҳуқуқий кафолатлар) ўртасидаги диалектик боғлиқлигига доир янгилик ва таклифлардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024-йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида келтирилган ВИИИ. “Миллий ахборот маконини ривожлантириш соҳасидаги устувор йўналишлар” соҳасида келтирилган вазифаларга ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув-тарбиявий фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2024-йил 19-июндаги 02/02-40-сон маълумотномаси). Натижада, партия йўл харитасида белгиланган дастурларини амалга оширишга, партия тизимидаги ходимларнинг маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув-услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишларини холисона ёритишда илмий манба бўлиб хизмат қилган;
Шарқ фалсафасидаги инсон қадрининг косубстансионал дуалистик хусусиятлари (икки асоснинг мавжудлиги ва улар айнан воқеликлар бўлмай, ёнма-ён мавжудлик тарзида обектив борлиғида намоён бўлиши) интровертив ва экстровертив ёндашувларда социоцентрик консепсиялар тарзида, Ғарб фалсафасида персонализм, гуманизм, экзистенсиализм ва либерализм консепсиялари тарзида ифодаланишига оид илмий натижалар ва хулосалардан Ўзбекистон “Экологик” партиясининг 2020-2024-йилларга мўлжалланган вазифаларга ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув-тарбиявий фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгашининг 2024-йил 19-декабрдаги 01/515-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда ёшларнинг экологик ва эстетик онгини шакллантиришда миллий қадриятларнинг таъсир механизмлари ҳамда уларнинг ижтимоий-маданийлигига доир консептуал моделлар партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда илмий манба бўлиб хизмат қилган;
инсон қадри билан боғлиқ транссендентал воқеликлар (қадриятлар тизими, маънавий идеаллар ва маданий мезонлар) неометафизиканинг спиритуалистик хусусиятлари билан аксиологик компонентнинг диалектик муносабатлари (инсон қадри шахсий маънавий эҳтиёж, ижтимоий бутунлик ва бирдамликни таъминловчи омил)да жамият маънавий-мафкуравий тузилиш ва ижтимоий мақом призмаси орқали очиб берилганлигига оид янгиликлар ва тавсиялардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом Бухоро”, “Ёшлар вақти”, “Нажот билимда”, “Замондош” каби кўрсатувлар ссенарийларини тайёрлашда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил иш режасидаги “ИВ. Таълим муассасаларидаги ёшлар билан ишлаш, волонтёрликни ривожлантириш ва ёшларга оид истиқболли ғояларни қўллабқувватлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар билан ишлаш йўналиши” ижтимоий лойиҳаларида ва тарғибот ишларида фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 16-майдаги 09-01-84-сон  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 23-декабрдаги 2-15-21-6870-сон маълумотномалари). Натижада, ёшларни баркамол, илмга интилувчан, жамият ривожига ўз ҳиссасини қўша оладиган, ростгўй ва ҳалол инсон бўлиб етишиш ҳамда инсон қадрини ошириш имкониятларини янада кенгайтириш масалалари бўйича маълумотларни олиш имконини берган ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларда ватанпарварликка қаратилган тарғибот дастурларини амалга оширишга хизмат қилган;
инсоннинг маънавий-ахлоқий камолотида инсон қадри ва инсонийликнинг уйғунлашуви гуманистик (инсонпарварлик, ҳурфикрлилик, бағрикенглик) ғоялар воситасида ёшларни илм олиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳамда баркамоллик руҳида тарбиялашда узлюксиз таъсир кўрсатиши, барқарор тараққиёт, миллий ва умуминсоний манфаатларнинг муштараклашуви ҳамда маънавий уйғонишнинг узлюксизлигини таъминлаши (перманент аҳамият касб этиши)га доир янгиликларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи” 10-банди “Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат” ғоясини аҳоли онгига чуқур сингдириш ҳамда миллий давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлашга қаратилган илмий-амалий ва тарғибот ишларни ташкил этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 20-декабрдаги 10/225-сон маълумотномаси). Натижада, шахс маънавиятини шакллантиришда инсон қадри ва инсонийлик уйғунлигининг ижтимоий-фалсафий ва илмий жиҳатларини очиб беришга хизмат қилган;
инсоннинг қадр-қиммати антропологиянинг маънавий негизлари (инсоннинг билими, қобилияти, истеъдоди, иқтидори) билан уларни социодинамик жараёнда унификациялаш (инсон салоҳиятини умумижтимоий мақсадлар билан уйғунлаштириш) ва утилизациялаш мезонларига (ижтимоий ҳаётга самарали татбиқ этиш) мослаштирилганлигига боғлиқлигига оид амалий тавсиялар ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақам “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдициплинар платформасини яратиш” (2021-2022 йй) фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 24-декабрдаги 04/11-14059-сон маълумотномаси). Натижада, жамият ижтимоий ҳаётида инсон қадри феномени: ижтимоий-фалсафий таҳлилига фалсафий тушунчалар асосида ёндашиб огоҳлик мақомини инсонпарварлик мезонлари ва принциплари асосида амалга ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish