Ташметов Тухтасин Худайбергановичнинг 
фалсафа доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларни маънавий тарбиялашда ғоявий омиллардан фойдаланишнинг замонавий технологиялари” “09.00.08. – Маънавий тарбия” (фалсафа фанлари) 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Fal227
Илмий маслачатчи: Назаров Насриддин Атакулович тарих, фалсафа ва сиёсий фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.03/08.05.2024.F.135/01
Расмий оппонентлар: А.Мухторов, фалсафа фанлари доктори, профессор, С.М.Гафуров, сиёсий фанлар доктори, профессор, Б.Т.Тўйчиев, фалсафа фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ёшларни маънавий тарбиялашда ғоявий омиллардан фойдаланишнинг замонавий социопедагогик ва социомаданий технологияларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ жиҳатларини илмий-фалсафий асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий ғояни ёшлар онгига сингдиришнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал мезонлари (миллий, умуминсоний ва илмий), самарадор кўрсаткичлари (мақсадли, стратегик) ва ижтимоий-маданий индикаторлари хорижий ва миллий тажрибалар асосида қиёсий таҳлил этилиб, Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси – миллий ғоянинг фалсафий-ахлоқий мезонлари асосида ёшларни деструктив ғоялардан ҳимоя қилишнинг муҳим омили экани тасдиқланган ва бу борада илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган;
глобал жараёнларнинг мезонлари ва йўналишларини туркумлаштириш, маънавиятнинг жамият ҳаётига, кишилар онги ва фаолиятига детерминистик таъсир этиши каби ғоявий омилларнинг рационаллиги, инсонпарварликка мослаштирилганлиги, ёшларни деструктив ҳимоя қилиш имкониятлари, далилланган;
ахборотлашган жамиятда инсон рационал фаолиятининг мантиқий изчиллиги, шахс идентиклиги шаклланишининг коммуникатив, когнитив, информатив, ижтимоий-фалсафий жиҳатлари ахборот оқими ва тизими негизида синтезлашган ҳолда миллий маданиятлар трансформациялашуви фонида вужудга келиши асосланган;
ёшларни маънавий тарбиялаш борасидаги социомаданий ва социопедагогик усулларнинг, яратилган илмий, назарий, фалсафий таълимотлар, ғоя ва мафкураларнинг ижтимоий тараққиётга боғлиқ праксиологик ва регулятив характери ҳамда ғоявий омил сифатида уларнинг моҳияти очиб берилган;
ёшларни маънавий тарбиялашнинг инновацион, креатив ва самарали воситаларини таҳлил этиш орқали чизиқли ва ночизиқли моделлаштиришга қаратилган замонавий технологиялар (сиёсий технологиялар, ахборот технологиялари, мулоқот технологиялари, маданий-маърифий тадбирларни уюштиришга жалб этиш технологиялари) миллий ўзликни асраш, ахлоқий қадриятларга содиқлик Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишга ишонч, ташқи деструктив таъсирга қарши иммунитетни шакллантириш ва ғоявий омиллари, мавжуд интеллектуал салоҳиятдан фойдаланишнинг онг ости механизмлари аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларни маънавий тарбиялашда ғоявий омиллардан фойдаланишнинг замонавий технологиялари бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
миллий ғояни ёшлар онгига сингдиришнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал мезонлари (миллий, умуминсоний ва илмий), самарадор кўрсаткичлари (мақсадли, стратегик) ва ижтимоий-маданий индикаторлари хорижий ва миллий тажрибалар асосида қиёсий таҳлил этилиб, Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси – миллий ғоянинг фалсафий-ахлоқий мезонлари асосида ёшларни деструктив ғоялардан ҳимоя қилишнинг муҳим омили экани тасдиқланган ва бу борада илмий-амалий тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2024-йил 8-февралдаги 02/08/-1491-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни маънавий тарбиялашда ғоявий омиллардан фойдаланишнинг долзарблиги, зарурати ва аҳамиятини назарий ва фалсафий жиҳатдан асослаш, бу борада илмий жамоатчилик фикри ва қарашларини шакллантиришга хизмат қилган;
глобал жараёнларнинг мезонлари ва йўналишларини туркумлаштириш, маънавиятнинг жамият ҳаётига, кишилар онги ва фаолиятига детерминистик таъсир этиши каби ғоявий омилларнинг рационаллиги, инсонпарварликка мослаштирилганлиги, ёшларни деструктив ҳимоя қилиш имкониятлари, далилланишига оид хулоса, таклифлар ва бошқа фикр-мулоҳазалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси 2024-йил 14-мартдаги №14-07-429) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ватан таянчи” томонидан ўтказилган ўқув-семинар, тренинг ва тарғибот тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги 2024-йил 2-февралдаги 1-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалётга жорий этилиши юзасидан берилган назарий хулосалар, амалий таклифлар мамлакатимиз ёшларини маънавий тарбиялашнинг замонавий технологияларини ишлаб чиқишга, миллий ўзликни англашга миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғусининг шаклланишига, миллий ғояга ишонч ва эътиқоднинг мустаҳкамланишига хизмат қилган;
ахборотлашган жамиятда инсон рационал фаолиятининг мантиқий изчиллиги, шахс идентиклиги шаклланишининг коммуникатив, когнитив, информатив, ижтимоий-фалсафий жиҳатлари ахборот оқими ва тизими негизида синтезлашган ҳолда миллий маданиятлар трансформациялашуви фонида вужудга келиши асосланган илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан “Миллий тикланиш” демократик партиясининг истиқбол режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2024-йил 25-январдаги 02/02-07-сон маълумотномаси). Натижада, партия ёшлар қаноти вакилларининг миллий маънавиятга бўлган ишончини “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” тамойили асосида мустаҳкамлашга хизмат қилган;
ёшларни маънавий тарбиялаш борасидаги социомаданий ва социопедагогик усулларнинг, яратилган илмий, назарий, фалсафий таълимотлар, ғоя ва мафкураларнинг ижтимоий тараққиётга боғлиқ праксиологик ва регулятив характери ҳамда ғоявий омил сифатида уларнинг моҳиятига доир илмий хулоса ва амалий таклифлардан ПЗ-20170930366 рақамли “Глобаллашув шароитида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи ғоявий, мафкуравий ва ахборот хуружларига қарши курашишнинг замонавий механизм ва технологияларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳалар мазмунига сингдирилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 20-январдаги 03/08-1004-сон маълумотномаси). Натижада, марказ томонидан амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини янада юксалтиришга, ёшларда маънавиятга бўлган ишонч ва эътиқодининг мустаҳкамланишига эришилган;
ёшларни маънавий тарбиялашнинг инновацион, креатив ва самарали воситаларини таҳлил этиш орқали чизиқли ва ночизиқли моделлаштиришга қаратилган замонавий технологиялар (сиёсий технологиялар, ахборот технологиялари, мулоқот технологиялари, маданий-маърифий тадбирларни уюштиришга жалб этиш технологиялари) миллий ўзликни асраш, ахлоқий қадриятларга содиқлик Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишга ишонч, ташқи деструктив таъсирга қарши иммунитетни шакллантириш ва ғоявий омиллари, мавжуд интеллектуал салоҳиятдан фойдаланишнинг онг ости механизмлари аниқлаштиришга оид тавсия, хулоса ва таклифларидан Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти кенгаши томонидан ўтказилган ўқув-семинар, тренинг ва тарғибот тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 7-февралдаги 1-01-21-366 сон маълумотномаси). Натижада, миллий маънавиятни ёшлар онгига сингдиришнинг замонавий технологияларини, миллий ва умуминсоний қадриятларни ёш авлодга етказишнинг инфраструктураси ҳамда механизмларини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish