Олимов Лазиз Ярашовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суд ва тергов фаолиятида психолог компетентлигини такомиллаштириш”. 19.00.05 - Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.DSc/P218.  
Илмий маслаҳатчи: Баратов Шариф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Улуғова Шаҳлола Муслиддиновна, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Сафаров Дилмурод Ҳалимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Сагиндикова Наргиза Джубаткановна психология фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи  ташкилот:  Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади суд ва тергов фаолиятида психолог компетентлигини аниқлаш ва уни такомиллаштиришга оид зарур тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
суд психолог-экспертининг касбий компетентлигини намоён бўлишида «гумондор», «айбланувчи», «жабрланувчи» шахсини новербал хатти-ҳаракатлари, нутқи ва унинг тузилиши, ижтимоий ролларига боғлиқ муносабатларини таҳлил қилиш орқали профайлинг баҳолаш учун касбий креатив фикрлашнинг ривожланганлик даражасига кўра ижодий ва контекстуал фикрлашнинг психодиагностик компетентликка векторли таъсири муҳим аҳамиятга эга эканлиги исботланган;
суд психолог-эксперти ва психолог-мутахассис текширишларини сифатли ўтказилишини таъминлашда психолог эмоционал ҳолатининг барқарорлиги интеллектуал бошқарувга, касбий фаолият жараёнида ижодий фикрлаш ва интуисияларни намоён этилишида шахсга нисбатан эмпатик ёндашувга зарурат борлигига кўра, психолог эмоционал интеллектининг касбий компетентликни регулятив хусусиятларига ўзаро боғлиқ ривожланиши муҳимлиги исботланган; 
суд ва тергов фаолиятидаги казусли ҳолат билан боғлиқ психологик ҳолатларга мувофиқ мутахассиснинг «айбланувчи», «жабрланувчи», «гумондор», «гувоҳ» шахсини дифференциал баҳолашдаги психодиагностик саводхонлиги, маълумотларни ойдинлаштиришдаги психологик хизмат кўрсатиш ўқувларини шакллантириш муҳимлиги туфайли стрессга барқарорликнинг аналитик тафаккур таъсирида касбий компетентликка интегратив ривожланиши зарурлиги далилланган; 
суд психологининг психодиагностик компетентлигини ривожланишида тергов ва суд-эксперитизаси жараёнидаги вазиятга йўналганлик, ҳолатни прогнозлаш, мақсадни белгилаш, казусли ҳолатда обектив таҳлилга таяниб тезкор ва асосли қарор қабул қилиш хусусияти шаклланганлигининг муҳимлигига кўра профессионал нейтралликни сақлаш, манипулятив таъсирлардан ҳимояланишни ўзлаштирганлиги ўзини-ўзи бошқариш қобилияти билан уйғунлашувининг зарурати далилланган;
суд ва тергов фаолиятидаги психолог компетентлигини такомиллаштириш модели шахсдаги креатив фикрлаш, суд психологик экспертизасига доир ижтимоий-психологик билимлар диапозони ва эмоционал интеллектнинг даражавий векторини касбий компетентликни шаклланишига таъсири муҳимлиги туфайли сўроқ қилинаётган шахснинг ҳолатини прогнозлаш, ҳиссий-иродавий барқарорлик, рефлекция кўникмаларни интеграллаш асосида ривожлантиришга устуворлик бериш орқали оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Суд ва тергов фаолиятида психолог компетентлиги такомиллаштириш» юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
суд психолог-экспертининг касбий компетентлигини намоён бўлишида «гумондор», «айбланувчи», «жабрланувчи» шахсини новербал хатти-ҳаракатлари, нутқи ва унинг тузилиши, ижтимоий ролларига боғлиқ муносабатларини таҳлил қилиш орқали профайлинг баҳолаш учун касбий креатив фикрлашнинг ривожланганлик даражасига кўра, ижодий ва контекстуал фикрлашнинг психодиагностик компетентликка векторли таъсири муҳим аҳамиятга эга эканлиги исботланган илмий маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 09-ноябрдаги ПМ-247-сонли буйруғига асосан «Ижтимоий психология» фани модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-247а-сонли маълумотномаси). Натижада суд ва тергов фаолиятида психолог компетентлигини ифодаловчи ижтимоий-психологик жиҳатларини тадқиқ этиш имконияти яратилган; 
суд психолог-эксперти ва психолог-мутахассис текширишларини сифатли ўтказилишини таъминлашда психолог эмоционал ҳолатининг барқарорлиги интеллектуал бошқарувга, касбий фаолият жараёнида ижодий фикрлаш ва интуицияларни намоён этилишида шахсга нисбатан эмпатик ёндашувга зарурат борлигига кўра, психолог эмоционал интеллектининг касбий компетентликни регулятив хусусиятларига ўзаро боғлиқ ривожланиши муҳимлиги исботланган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 9-ноябрдаги ПМ-247-сонли буйруғига асосан «Касб психологияси» фани модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-247а-сонли маълумотномаси). Натижада суд ва тергов фаолиятида психологнинг психодиагностик компетентлиги ташкилий-психологик жиҳатдан такомиллаштирилган;
суд ва тергов фаолиятидаги казусли ҳолат билан боғлиқ психологик ҳолатларга мувофиқ мутахассиснинг «айбланувчи», «жабрланувчи», «гумондор», «гувоҳ» шахсини дифференциал баҳолашдаги психодиагностик саводхонлиги, маълумотларни ойдинлаштиришдаги психологик хизмат кўрсатиш ўқувларини шакллантириш муҳимлиги туфайли стрессга барқарорликнинг аналитик тафаккур таъсирида касбий компетентликка интегратив ривожланиши зарурлиги далилланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 9-ноябрдаги ПМ-247-сонли буйруғига асосан «Юридик психология» фани модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-247а-сонли маълумотномаси). Натижада суд ва тергов фаолиятида психолог компетентлиги омиллари ўртасидаги ўзаро коррелляцион боғлиқлиги асослаб берилган;
суд психологининг психодиагностик компетентлигини ривожланишида тергов ва суд-эксперитизаси жараёнидаги вазиятга йўналганлик, ҳолатни прогнозлаш, мақсадни белгилаш, казусли ҳолатда обектив таҳлилга таяниб тезкор ва асосли қарор қабул қилиш хусусияти шаклланганлигининг муҳимлигига кўра, профессионал нейтралликни сақлаш, манипулятив таъсирлардан ҳимояланишни ўзлаштирганлиги ўзини-ўзи бошқариш қобилияти билан уйғунлашувининг зарурати далилланган таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 9-ноябрдаги ПМ-247-сонли буйруғига асосан «Ижимоий психология» фани модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-247c-сонли маълумотномаси). Натижада суд ва тергов фаолиятида психолог компетентлигига ижтимоий-психологик таъсир механизмлари самарадорлигини таъминловчи омиллар такомиллаштирилган;
суд ва тергов фаолиятидаги психолог компетентлигини такомиллаштириш модели шахсдаги креатив фикрлаш, суд психологик экспертизасига доир ижтимоий-психологик билимлар диапозони ва эмоционал интеллектнинг даражавий векторини касбий компетентликни шаклланишига таъсири муҳимлиги туфайли сўроқ қилинаётган шахснинг ҳолатини прогнозлаш, ҳиссий-иродавий барқарорлик, рефлекция кўникмаларни интеграллаш асосида ривожлантиришга устуворлик бериш орқали оптималлаштирилганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 9-ноябрдаги ПМ-247-сонли буйруғига асосан «Юридик психология» фани модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-247а-сонли маълумотномаси). Натижада суд ва тергов фаолиятида психолог компетентлигини такомиллаштиришга оид зарур таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish