Аминова Гулноза Насритдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги
эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларида коммуникатив компетентлик омиллари намоён этилишининг педагогик-психологик детерминантлари”. 19.00.06 –Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/P736.
Илмий раҳбар: Баратов Шариф Рамазанович, психология фанлари доктори, профессор. Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/04.01.2025.P.190.01.
Расмий оппонентлар: Якубова Гўзал Асатуллаевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Ганжиев Феруз Фурқатович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларида коммуникатив компетентлик омиллари намоён этилишининг педагогик-психологик детерминантларини ўрганиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг шахс йўналғанлигини коммуникатив компетентлик намоён бўлишига таъсири ўз субектив дунёси ва болаларнинг ички оламига қизиқишини кучлилиги “тарбиячи – ота-она”, “тарбиячи – тарбияланувчи” муносабатларида суҳбатдошнинг қарашларини қабул қилиш ва тинглаш қобилиятини эмпатияга боғлиқ ривожланиши натижасида эгоцентрик қарашларнинг алтруистик позицияга перцептив кўникмалар асосида ўзгариши далилланган;
мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг коммуникатив компетентлигини намоён бўлиши мулоқотдаги ён босувчанлик, лоқайдлик, агрессивлик каби психологик тўсиқларни профессионал фаолиятда аффилияция мотивларини ривожлантириш асосида бартараф этиш муҳимлигига кўра мулоқотнинг мотивацион-қадриятлилик, когнитив, хулқ-атвор омилларига “бошқаларни” адекват идрок қилиш хусусияти орқали боғлиқлиги далилланган;
мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларида коммуникатив компетентликни намоён бўлиши шахслараро муносабатларда ахборот алмашиниш, новербал таъсирларни қўллаш кўникмаси билан боғлиқ гнеосеологик, мулоқот маданияти ва суҳбатдошни ҳурмат қилиш билан боғлиқ аксиологик қарашлардаги дифференциация туфайли аффилияция мотивларининг ижтимоий кутувларга мувофиқ экстриоризациясига боғлиқ эканлиги исботланган;
мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш модели шахснинг ижтимоий вазиятга йўналғанлиги, болалар ва уларнинг ота-оналарини тушуниши, вербал ҳамда новербал таъсир усулларини тўғри қўллашини реал фаолиятда намоён бўлиши муҳимлиги сабабли, психокоррекцион фаолиятга мулоқотдаги каузал атрибуциянинг регулятив қадриятларга боғлиқ интенцив ва диспозицион даражасини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларида коммуникатив компетентлик омиллари намоён этилишининг педагогик-психологик детерминантлари” ни ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг шахс йўналғанлигини коммуникатив компетентлик намоён бўлишига таъсири ўз субектив дунёси ва болаларнинг ички оламига қизиқишини кучлилиги “тарбиячи – ота-она”, “тарбиячи – тарбияланувчи” муносабатларида суҳбатдошнинг қарашларини қабул қилиш ва тинглаш қобилиятини эмпатияга боғлиқ ривожланиши натижасида эгоцентрик қарашларнинг алтруистик позицияга перцептив кўникмалар асосида ўзгариши далилланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-287-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-287а-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг коммуникатив компетентлигига таъсир этувчи педагогик–психологик омилларни аниқлаш имконияти яратилган;
мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг коммуникатив компетентлигини намоён бўлиши мулоқотдаги ён босувчанлик, лоқайдлик, агрессивлик каби психологик тўсиқларни профессионал фаолиятда аффилияция мотивларини ривожлантириш асосида бартараф этиш муҳимлигига кўра мулоқотнинг мотивацион-қадриятлилик, когнитив, хулқ-атвор омилларига “бошқаларни” адекват идрок қилиш хусусияти орқали боғлиқлиги далилланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-287 сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-287а-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилар фаолиятида психологик-педагогик компетентлик компонентлар ривожланишига эришилган;
мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларида коммуникатив компетентликни намоён бўлиши шахслараро муносабатларда ахборот алмашиниш, новербал таъсирларни қўллаш кўникмаси билан боғлиқ гнеосеологик, мулоқот маданияти ва суҳбатдошни ҳурмат қилиш билан боғлиқ аксиологик қарашлардаги дифференциация туфайли аффилияция мотивларининг ижтимоий кутувларга мувофиқ экстриоризациясига боғлиқ эканлиги исботланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ- 287сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-287а-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотида фаолият юритувчи тарбиячилардаги коммуникатив компетентлик омиллари ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилиш имконияти яратилган;
мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш модели шахснинг ижтимоий вазиятга йўналғанлиги, болалар ва уларнинг ота-оналарини тушуниши, вербал ҳамда новербал таъсир усулларини тўғри қўллашини реал фаолиятда намоён бўлиши муҳимлиги сабабли, психокоррекцион фаолиятга мулоқотдаги каузал атрибуциянинг регулятив қадриятларга боғлиқ интенцив ва диспозицион даражасини киритиш асосида такомиллаштирилганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-287сон буйруғи билан «Психокоррексия» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-287а-сон маълумотномаси). Натижада тарбиячиларда коммуникатив компетентлик омилларини ривожлантиришга мўлжалланган педагогик–психологик тренинг дастури ишлаб чиқилган.