Тўрабоева Гулҳаё Нормўмин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Интродуксия шароитларида Индигофера тинcториа Л. нинг биоекологик хусусиятлари ва самарали фойдаланиш йўллари», 03.00.10 – Экология, 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/B310.
Илмий раҳбар: Маткаримова Анаржан Абдикаримовна, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/27.02.2020.B.01.15 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахимова Ташханим, биология фанлари доктори, профессор; Юлдашева Сахиба Шамурзаевна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: интродуксия шароитида Индигофера тинcториа Л. нинг биоекологик хусусиятларини ва фитокимёвий таркибини аниқлаш ҳамда кўпайтириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Индигофера тинcториа Л. уруғининг униб чиқишининг хусусиятлари аниқланган, унинг онтогенезининг асосий босқичлари ва фазалари белгиланган, атроф-муҳитнинг турли омиллари таъсирига боғлиқ ҳолда ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши жараёнлари батафсил тавсифланган;
ўсимликнинг гуллашининг кунлик ва мавсумий маромлари ўрнатилган, ғунчалар очилишининг характерли даврларини, гуллаш фазасининг давомийлигини ва унинг жадаллигини ҳарорат, ёритилганлик ва бошқа табиий-иқлим шароитларининг ўзгаришига боғлиқлиги исботланган;
Индигофера тинcториа Л.нинг потенциал ва ҳақиқий уруғлик маҳсулдорлиги кўрсаткичлари аниқланган, уларни табиий тупроқ-иқлим муҳити шароитида ҳамда турли хил экологик омиллар таъсирида амалда ўзгариши очиб берилган;
Индигофера тинcториа Л. ўсимлигида илк бор биологик фаол бирикмалар мавжудлиги аниқланган ва табиий индиго пигменти олинган;
оъсимликнинг ер усти массасидан эфир мойлари олиниб, уларнинг компонент таркиби аниқланган;
Индигофера тинcториа Л.ни етиштириш агротехнологиясининг тадбирлари ва иқтисодий самарадорлиги асослаб берилган ва ўсимликни интродуксияси натижалари баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интродуксия шароитида Индигофера тинcториа Л.нинг биоекологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
Индигофера тинcториа Л. ўсимлигини Қашқадарё вилояти турли тупроқ иқлим шароитларида экиш юзадидан ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 2025 йил 19 апрелдаги 03-03/1-03/3-9202-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё вилояти “Галабута маржонлари” фермер хўжалигига 1 гектар майдонда 3-3.5 т. хом-ашё олиш ва экиш учун 400-600 кг уруғлик маҳсулот етиштириш имконини берган;
интродуксия шароитларида Индигофера Л. ўсимлигининг биоекологик хусусиятлари ва самарали фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятининг амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 19 апрелдаги 03-03/1-03/3-9202-сон маълумотномаси). Натижада, Яккабоғ ихтисослашган давлат ўрмон хўжалик ер майдонларида Индигофера тинcториа Л. турининг оналик плантациялари ташкил этилиб, ушбу ўсимлик турининг уруғини кўпайтириш имконини берган.