Рафиева Феруза Умидуллоевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўзанинг Карпас.Раф. кенжа туркуми ёввойи ва маданий вакилларининг ўзаро филогенияси асосида генетик-селекциявий потенсиалидан фойдаланиш», 03.00.09 – Умумий генетика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.DSc/B241. 
Илмий маслаҳатчи: Кушанов Фахриддин Неъматуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.B.53.01.
Расмий оппонентлар: Матниязова Ҳилола Худайбергановна, биология фанлари доктори, профессор; Жўраев Сирожиддин Турдиқулович, биология фанлари доктори, профессор; Саманов Шермуҳаммад Абдурасулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Карпас Раф. кенжа туркумига мансуб тетраплоид ғўза турларининг ўзаро молекуляр филогенетик муносабатларини ҳамда уларнинг дурагайларида қимматли-хўжалик белгиларининг ирсийланиш хусусиятларини аниқлаш асосида ирсий жиҳатдан янги генотиплар ва тизмалар олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, Карпас Раф. кенжа туркуми Магнибраcтеолата Тод. сексиясига мансуб тетраплоид ғўза турлари ўртасида ўрганилган ўзаро филогенетик таҳлил натижаларига мувофиқ , Г.мустелинум тури Г.ҳирсутум Л. туричи вакилларидан маданий-тропик ссп.паниcулатум ҳамда ссп.глабрум вар.марие-галанте шакллари билан яқин филогенетик муносабатда эканлиги аниқланган;
микросатрллит (ССР) маркерлардан фойдаланиб амалга оширилган молекуляр-генетик тадқиқотлар асосида Г.ҳирсутум Л. ва Г.барбаденсе Л. туричи вакиллари, шунингдек Г.дарwинии Wатт. ҳамда Г.мустелинум Миерс эх Wатт. турларининг янги, умумий кўрининшдаги филогенетик шажараси тузилган;
биоинформатик (БЛАСТ) ёндашувлар орқали ғўза геномига хос, муҳим 29 та ноёб номзод генлар ва оқсиллар идентификация қилиниб, оқсил кетма-кетлиги таҳлиллари асосида уларнинг эҳтимолий функсиялари аниқланган;
тетраплоид турларнинг Ф1 дурагайларида меёзнинг метафаза И босқичида хромосомалар конʼюгациясининг нормал кечиши, меётик индекс ҳамда чанглар ҳаётчанлигининг юқори эканлиги асосланган;
ғўзанинг турлараро Ф1 дурагайларида тола узунлиги ва чиқими белгилари асосан турли даражадаги ижобий доминантлик, битта кўсакдаги пахта вазни белгиси – ижобий ва салбий тўлиқсиз доминантлик,1000 дона чигит вазни белгиси – ижобий ва салбий ўта доминантлик ҳолатларида ирсийланганлиги аниқланган;
турлараро Ф2 дурагайларида маданий шакл оналик сифатида қўлланилганда қимматли-хўжалик белгилари бўйича ижобий трансгрессия, ёввойи шаклларнинг ўзаро Ф2 комбинацияларида эса салбий трансгрессия ҳодисаси юзага келганлиги, ёввойи шакллар дурагайларининг кейинги авлодларда белгилар кўрсаткичларининг пасайиб борганлиги аниқланган;
ғўзанинг турлараро дурагай популяцияларидан ажратиб олинган оилаларда қимматли-хўжалик белгилари таҳлили асосида янги генетик асосга эга, селексион истиқболли оилалар, шунингдек «Т-33», «Т-35», «Т-37», «Т-39», «Т-42» ҳамда «Т-45» тизмалари ажратиб олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғўзанинг Карпас Раф. кенжа туркуми ёввойи ва маданий вакилларининг ўзаро филогенияси асосида генетик-селекциявий потенсиалидан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Госсйпиум Л. туркумидаги генетик хилма-хиллик, ҚТЛ хариталаш ва маркерларга асосланган селекция технологиялари ҳақидаги илмий асосланган хулосалар Фронтиерс ин Плант Сcиенcе журналининг 2021 йилги нашрида чоп этилган мақолага юқори импакт факторга эга бўлган халқаро журналларда чоп этилган мақолаларда ҳаволалар келтирилган (Генес  МДПИ 2023, 14(7),  ДОИ:орг/10.3390/генес14071484 – Сcопус/Wеб оф Сcиенcе ИФ–2.8; Агрономй МДПИ, 2022; Волуме 12, Иссуе 6. ДОИ: 10.3390/агрономй12061381 – WоС ИФ–3.94; Плант Молеcулар Биологй Репортер, 2022. ДОИ: 10.1007/с11105-022-01347-5 – Сcопус ИФ–1.80). Натижада, Госсйпиум турларида генетик ресурслардан самарали фойдаланиш, ҚТЛ таҳлили ва молекуляр маркерлар ёрдамида танлов (селекция) қилиш бўйича илмий асосларни шакллантириш имконини берган;
Г.ҳирсутум Л. турига мансуб Бешқаҳрамон нави ва ёввойи Г.мустелинум Миерс эх Wатт. турини ўзаро дурагайлаш асосида олинган комбинацияларининг юқори авлодларидан якка танлаш йўли билан ажратиб олинган Т-33, Т-35, Т-37, Т-39 ва Т-42 тизмалари Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг „Ғўза генофонди“ ноёб обекти коллекциясига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 14 ноябрдаги  4/1255-2535 сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тизмалар ғўзанинг дунёвий генефондини бойитиш ва коллекция электрон базасини шакллантириш имконини берган;
олинган Т-33, Т-35, Т-37 ва Т-42 тизмаларининг қимматли-хўжалик белгилари ва морфобиологик хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар А-ФА-2021-19 рақамли (2021-2022 уу) “Ғўза генофонди коллекцияларини инвентаризация қилиш асосида рақамлаштирилган маълумотлар базасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 14 ноябрдаги  4/1255-2534 сон маълумотномаси). Натижада, www.cоттонген.уз веб сайтига жойланган маълумотлар узун толали, тола чиқими юқори ва генотипи ёввойи турлар генлари билан бойитилган намуналар қидирув мезонларини бойитиш имконини берган;
Бешқаҳрамон ва Г.мустелинум Миерс эх Wатт. турларини ўзаро дурагайлаш асосида олинган истиқболли “Т-39” тизмаси 2024 йилда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги “Матлюбахон Жасурбек” фермер хўжалигида 1,4 га майдонга жорий этилган (Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2025 йил 22 январдаги 01/03-0020/АР сон маълумотномаси). Натижада, андоза Андижон-35 навига нисбатан ҳосилдорлик 3,9 с/га юқори бўлишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish