Хурсандов Бобомурод Шуҳратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Олтингугурт асосида импорт ўрнини босувчи маҳсулот олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Т5805.
Илмий раҳбар: Юсупов Фарход Маҳкамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Абдикамалова Азиза Бахтиёровна, кимё фанлари доктори, профессор; Қодиров Ҳасан Эргашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: техник олтингугурт асосида полимер олтингугурт ва полимер олтингугуртли-битумли боғловчи олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олтингугурт, глицерин, ҚМПЭ ва дикумил пероксид аралашмасидан 100:3:1,5:0,1 масса нисбатда, 158-160°C ҳароратда ва 75 айл/дақиқа тезликда 150 дақиқа давомида аралаштириш орқали полимер олтингугурт олиниб, бунда дикумил пероксид таъсирида ҳосил бўлган фаол радикаллар глицерин дегидратланиши натижасида вужудга келган акролеин молекулалари ва олтингугурт ўртасидаги боғланишни фаоллаштириши ҳисобига реакция унуми 60% гача ошиши аниқланган;
БНД 60/90 маркали битумга 30% гача синтез қилинган полимер олтингугурт қўшилганда полимер олтингугуртнинг битум матрицасида тармоқланиб, термик жиҳатдан барқарор ва ковалент боғланган структура ҳосил қилиши ҳисобига шар бўйича юмшаш ҳарорати 48°С дан 69°С гача кўтарилиши исботланган;
асфалтобетон қоришмасини тайёрлашда қўшиладиган полимер олтингугуртли битум миқдорини 6% дан 5,30% гача камайтирилганда, асфальтобетоннинг механик мустахкамлиги 00С да 15,2 МПа, 200С да 7 МПа, 500С да 2,5 МПа гача кўтарилганлиги аниқланган;
полимер олтингугуртли битум боғловчиси гранит шағал минерал материални қоплаб олиш кўрсаткичи 74% дан 92% гача ошгани ва шиша тагликдаги ҳўлланишнинг чегаравий бурчаги 84 градусдан 61 градусга камайгани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Муборак ГҚИЗ да ишлаб чиқарилган элементар олтингугурт асосида полимер олтингугуртли битум олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олтингугурт, глицерин, ҚМПЭ ва дикумил пероксид асосида олтингугурт-битумли полимер боғловчи олиш технологияси Муборак газни қайта ишлаш заводининг “2025-2026 йиллар амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2025 йил 30 майдаги 1-10/8-809-сонли маълумотномаси). Натижада, синтез қилиб олинган полимер олтингугурт асосида импорт ўрнини босувчи маҳсулот олиш технологиясини ишлаб чиқиш имконини беради;
олинган полимер боғловчи асосида тайёрланган асфальт Яккабоғ тумани қарашли 4Н 274 йўлида 4-5 км масофага ётказилиб, амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2025 йил 30 майдаги 1-10/8-809-сонли маълумотномаси). Натижада, юқори мустаҳкамликка ва чидамлиликка эга асфальт олиш имконини берган.