Тожибоев Муйдинжон Муроджоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Уруғлик чигитни туксизлантириш учун УЧДМ русумли машинасининг ишчи камерасини такомиллаштириш” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т3340
 Илмий раҳбар: Джамолов Рустам Камолидинович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Каюмов Абдул-малик Хамидович, т.ф.д., профессор, Юлдашев Козимжон Комилжонович, т.ф.д., доцент, 
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: УЧДМ туксизлантириш машинасининг ишчи камерасини такомиллаштириш билан уруғлик чигитни туксизлантириш самарадорлигини оширишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
линтерлаш машиналарида чўткали барабан ва тўрли қоплама орасидаги масофа конструктив жиҳатдан доимий бўлганлиги сабабли чигит оқимларининг турли физик-химиявий хусусиятларига мослашиш имконияти чекланган бўлиб, диссертацияда биринчи марта кўп қиррали тўрли қопламали ростланувчи механизмли тузилиш таклиф қилиниб, унда масофани ихтиёрий равишда ўзгартириш имконияти асосланган ва натижада чигитнинг турли навлари ҳамда намлик даражасига қараб оптимал шароит яратиш имконияти ишлаб чиқилган;
чигитдан тукларни ажратиш жараёнида юзага келадиган таранглик кучи, нормал босим кучи ҳамда чўткали барабан айланиш тезлиги ўртасидаги боғланишни аниқлаш учун жараён механикаси назарий асослари қўлланилиб, чигит заррасига таъсир этувчи инерсия, ишқаланиш ва таранглик кучлари таҳлил қилинди ҳамда уларнинг айланиш тезлиги, контакт юзаси ва ўзаро таъсирланиш бурчагига боғлиқлиги асосида кучлар тенглашувини тавсифловчи дифференциал тенгламалар тузилиб, натижада чигит ва чўтка ҳаракатининг кинематик параметрлари билан кучлар ўртасидаги функсионал боғланиш назарий жиҳатдан ишлаб чиқилган;
металл чўткали барабан ва кўп қиррали тўрли қоплама орасида оптимал масофани аниқлаш учун чўтканинг силжиш тезлиги, қоплама билан ўзаро таъсирланиш бурчаги ва барабан айланиш тезлигига боғлиқ ҳолда чигит зарраларига таъсир этувчи нормал босим, ишқаланиш ва таранглик кучларини динамик мувозанатни ҳисобга олувчи математик модел ишлаб чиқилган;
УЧДМ русумли чигит туксизлантириш машинасининг асосий параметрларидан металл чўткали барабан айланишлар сони 950 айл/мин, барабан билан тўрли қоплама оралиқ масофаси 17 мм ва таъминловчи барабан тезлиги 13 айл/мин бўлишлигини тўлиқ омилли тажриба натижаларининг регрессион моделларини тахлиллари асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Уруғлик чигитни туксизлантириш машинаси камерасинининг такомиллаштирилиши натижалар асосида: 
такомиллаштирилган чигит туксизлантириш машинаси Фаргʻона вилояти, “РИШТАН БЕСТ СЕЕДС” МЧЖ нинг уругʻлик чигитни туксизлантириш линиясига жорий этилган (Оʻзбекистон Республикаси Қишлоқ хоʻжалик вазирлиги ҳузуридаги Уругʻчиликни ривожлантириш маркази 2024-йил 9 август кунги №04/2-875-сонли маʼлумотномаси). Натижада такомиллаштирилган ростланувчи камерали УЧДМ тўксизлантириш машинасида металл чўткали барабан билан тўрли қоплама оралиқ масофасини барқарор сақлаш имкони яратилганлиги сабабли, иш унумдорлиги 120–140 кг/соатга юқори бўлишига, чиғитнинг механик шикастланиши ва қолдиқ тукдорлиги эса меъёрий даражада сақланишига эришилган, шунингдек барабанни ҳар 120 соатдан сўнг тескари йўналишда айлантириш орқали унинг ейилишини камайтириш ва чиғитдан тукларни ажратиш самарадорлигини ошириш имконияти ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish